‏ Job 19

Аюбнинг олтинчи нутқи: Халоскори уни ҳимоя қилишига ишонч билдиради

1Аюб шундай жавоб берди:

2“Қачонгача мени қийнайсизлар,
Гапларингиз билан мени эзасизлар?
3Мана, мени ўн марта ҳақоратладингиз!
Менга ҳамла қилаверишдан уялмайсизларми?
4Агар хато қилганим рост бўлса,
Гуноҳим ўзимнинг ташвишим.
5Сизлар ўзингизни мендан устун қўйяпсиз.
Мана бу гуноҳингнинг далили, деб
Шарманда бўлганимни кўрсатяпсиз.
6Шуни билинглар, Худонинг Ўзи менга ҳақсизлик қилди,
Тўрлари билан атрофимни ўради.
7«Ўлдиряпти!» деб хитоб қилсам ҳам,
Менга ҳеч ким жавоб бермайди.
Фарёд қиламан, лекин адолат йўқдир.
8Худо йўлимга ғов қўйган, ўтолмайман.
Йўлларимни зулмат билан қоплаган.
9У бор обрўйимни тўккан,
Бошимдаги тожимни тортиб олган.
10Менга ҳар томондан ҳужум қилди, тамом бўлдим,
Дарахтни суғургандай, умидимни суғуриб ташлади.
11Унинг ғазаби менга қарши қайнайди,
У мени Ўзига душман деб ҳисоблайди.
12Унинг қўшинлари бостириб келади.
Мени қамал қилиш ниятида
Чодирим атрофида қароргоҳ қуради.

13Худо қариндош–уруғимни мендан узоқлаштирди,
Танишларим мендан юз ўгирдилар.
14Қариндошларим мени тарк этишди.
Дўстларим мени унутишди.
15Уйимга келган меҳмонлар ҳам,
Чўриларим ҳам менга бегонадай қарашади.
Уларнинг назарида бир мусофирдай бўлиб қолдим.
16Хизматкоримни чақирсам, у жавоб бермайди.
Унга ўзим ялиниб боришим керак.
17Нафасим хотинимга жирканч бўлиб қолган,
Қариндош–уруғим мендан нафратланади.
18Ҳатто ёш болалар ҳам мендан ҳазар қилади.
Оёққа турсам, улар мени мазах қилади.
19Ҳамма яқин дўстларим мендан ҳазар қилади.
Яхши кўрганларим ҳам мендан юз ўгирди.
20Терию суягимдан бошқа ҳеч нарсам қолмади,
Ўлишимга бир бахя қолди.
21Эй дўстларим, менга раҳм қилинглар,
Ахир, мени Худо урди–ку!
22Худо мени қувғин қилгандай,
Нима учун сизлар ҳам мени қувғин қиляпсизлар?
Мени еб битирдингиз–ку! Ҳали ҳам тўймадингизми?

23Қани энди, айтган сўзларим ёзиб қўйилса!
Улар китобга туширилса!
24Темир қаламу қўрғошин билан
Темир қаламу қўрғошин билан… — темир қалам ёрдамида тошга ҳарфлар ўйиб ёзиларди. Сўнг ўйилган ҳарфларга эритилган қўрғошин қуйиларди.

Қояга абадий ўйиб битилса!
25Аммо мен биламан,
Менинг Халоскорим ҳаётдир,
Вақти келиб
Вақти келиб… — ёки Охиратда…, яъни қиёматда деган маънони билдиради. Аммо Аюб ҳаётлигида оқланишга умид қилаётган бўлиши мумкин, деб тушунса ҳам бўлади.
, У мени ҳимоя қилади
…У мени ҳимоя қилади — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …У тупроқ устида туради. Кўчма маънодаги бу ибора “бировнинг ҳимоясига чиқиш”ни билдиради. Бу ўринда тупроқ сўзи 2:8 даги кул сўзига ишора қилаётган бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳолда тупроқ Аюбнинг ночор аҳволини билдиради, демак, Аюб ҳаётлигида Худо уни ҳимоя қилишига умид боғлаган бўлади. Тупроқ сўзи яна бошқа бир маънода ишлатилиб, қабрга ишора қилаётган бўлиши ҳам мумкин. Агар қабр назарда тутилган бўлса, демак, Аюб охирзамонда Худо уни ҳимоя қилишига умид боғлаган бўлади.
.
26Терим ириб кетган бўлса ҳам,
Мана шу танамда Худони кўраман.
27Мен Уни ўз кўзларим билан кўраман,
Ҳа, мен кўраман, бошқа ҳеч ким эмас.
Юрагим орзиқиб кетяпти!
28Агар сизлар: «Мана энди унга қарши чиқамиз!
Ахир, кулфатларининг илдизи ўзида–ку», десангиз,
29Ўзингиз жазодан қўрқинг.
Худо ғазаби келганда қилич билан жазолайди,
Шунда сизлар ҳукм борлигини билиб оласизлар.”
Copyright information for UznUzbC