Job 2
Шайтон Аюбни такрор синайди
1Бир куни илоҳий зотлар ▼▼ илоҳий зотлар — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Худонинг ўғиллари. 1:6 нинг биринчи изоҳига қаранг.
Эгамизнинг олдига келишди. Шайтон ▼▼ Шайтон — ибронийчадаги маъноси айбловчи.
ҳам Эгамизнинг ҳузурига келди. 2Шайтондан Эгамиз: — Қаердан келяпсан? — деб сўради. Шайтон: — Ер юзининг у ёғидан бу ёғига юриб, айланиб чиқдим, — деб жавоб берди. 3Шайтонга Эгамиз шундай деди: — Қулим Аюбни кўрдингми? Ер юзида унга ўхшаган ҳеч ким йўқ. У айбсиз ва солиҳ одам. Мендан қўрқади, фосиқликдан юз ўгирган. Сен эса бекорга Мени унга зарар кўрсатишга ундадинг. Қара, у ҳали ҳам солиҳлигида маҳкам турибди. 4Шайтон шундай жавоб берди: — Жонига азоб бериб кўр–чи, нима қилар экан?! ▼▼ Жонига азоб бериб кўр–чи, нима қилар экан?! — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Тери эвазига тери. Бу ибора ўз даврида кенг қўлланилган бўлса керак.
Кўрасан, инсон ўз жонини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсадан воз кечади. 5Ҳозир унинг танасини дардга йўлиқтиргин, у юзингга қараб Сени лаънатлайди. 6Шайтонга Эгамиз шундай деди: — Майли, Аюбни қўлингга топширдим. Уни фақат тирик қолдиргин. 7Шайтон Эгамизнинг ҳузуридан чиқиб, Аюбни бошидан оёғигача жирканчли яралар билан қоплаб ташлади. 8Аюб кул уюмлари орасида, сопол парчаси билан яраларини қашлаб ўтирарди. 9Хотини унга: — Ҳамон солиҳлигингизда маҳкам тураверасизми?! Худони лаънатланг–да, ўлиб қўя қолинг, — деди. 10Аюб эса хотинига шундай жавоб берди: — Сен аҳмоқ хотинлардай гапиряпсан. Худонинг қўлидан яхши нарсаларни қабул қиламиз–у, ёмонларини олмаймизми? Шунча азоб–уқубатдан кейин ҳам Аюб Худога қарши гапириб, гуноҳ қилмади. Аюбнинг дўстлари келади
11Аюбнинг бошига тушган кулфатлар ҳақида унинг уч дўсти эшитди. Булар Темонлик Элифаз, Шувахлик Билдад ва Намахлик ▼▼ …Темонлик…Шувахлик…Намахлик… — Темон Эдом юртида жойлашган. Шувах ва Намах шаҳарлари аниқ қаерда жойлашгани маълум эмас. Шувах шаҳри Фурот дарёси бўйида ёки Арабистон ярим оролининг шимолида, Намах шаҳри эса Байрут ва Дамашқ шаҳарларининг оралиғида жойлашган бўлиши мумкин.
Зўфар деган одамлар эди. Улар йиғилишиб, Аюбга ҳамдардлик билдириш ва тасалли бериш ниятида уни кўришга келдилар. 12Дўстлари Аюбни узоқдан кўриб таний олмадилар. Қаттиқ дод–фарёд солиб, кийимларини йиртишди, бошлари узра тупроқ сочишди. 13Улар Аюб билан бирга етти кун–етти кеча ерда ўтирдилар. Мана шу кунлар давомида ҳеч бири Аюбга гапирмади, чунки у жуда қаттиқ азоб чекаётганини кўриб турар эдилар.
Copyright information for
UznUzbC