Job 22
Элифаз учинчи марта гапиради: у Аюбни ўта гуноҳкорликда айблайди
1Темонлик ▼▼ Темонлик — 2:11 изоҳига қаранг.
Элифаз шундай деди: 2“Инсон Худога қандай фойда келтиради?!Доно инсон У учун бирор фойдали иш қила оладими?!
3Солиҳ бўлсанг бу Қодир Худога қандай завқ келтиради?!
Юрган йўлларинг пок бўлса, Унга қандай фойда?!
4У сенга художўйлигинг учун танбеҳ берадими?!
Бунинг учун сени ҳукм қиладими?!
5Ахир, фосиқлигинг қанчалар оғир?!
Гуноҳингнинг чеки йўқ–ку!
6Яқинларингдан ҳеч бир сабабсиз гаров олдинг,
Камбағаллардан кийимини ечиб олиб ▼
▼ Камбағаллардан кийимини ечиб олиб… — қадимги пайтларда ҳатто кийимни ҳам гаровга қўйиш мумкин эди.
, яланғоч қолдирдинг.7Чанқаганларга сув бермадинг.
Қорни очлардан нонингни қизғандинг.
8Ҳа, қудратлилар юртга эгалик қиладилар,
Обрўлилар у ерда яшайдилар.
9Беваларни қуруқ қўл билан орқага қайтардинг,
Етимларга ёрдам қўлини чўзмадинг.
10Шунинг учун атрофинг тузоқлар билан ўралган.
Тўсатдан сени ваҳима босган.
11Атрофингни зулмат қамраб олган,
Кўзларинг ҳеч нарсани кўрмаяпти,
Сув тошқинлари сени кўмиб кетган.
12Юксакдаги баланд юлдузларга қара.
Аммо Худо само чўққисида–ку!
13Шунда ҳам сен: «Худо нимани биларди,
Зулмат орасидан У қандай ҳукм қила оларди», дейсан.
14«Қуюқ булутлар Уни яширган, У бизни кўрмайди,
Худо осмон гумбази ▼
▼ осмон гумбази — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, осмон гумбазга ўхшайди ва ер остидаги тубсизликнинг пойдеворига ўрнатилган улкан устунларга таянади.
узра айланиб юрибди–ку», деб айтасан.15Сен фосиқлар юрган
Азалий йўлдан юраверасанми?
16Улар ҳаётдан бевақт маҳрум бўлдилар,
Умр пойдеворларини сел ювиб кетди.
17Фосиқлар Худога шундай дедилар:
«Бизни тинч қўйгин.
Эй Қодир Худо, бизга нима қила олардинг?»
18Аммо уларга барака бериб, уйларини тўлдирган Худо–ку!
Фосиқларнинг ўй–хаёлларидан мен жирканаман.
19Солиҳлар фосиқларнинг аҳволини кўриб, хурсанд бўладилар,
Айбсизлар фосиқларни мазах қилиб куладилар.
20Улар: «Душманларимиз йўқ қилинди,
Битта қолмай оловда ёниб кетдилар ▼
▼ …Битта қолмай оловда ёниб кетдилар… — ёки …Уларнинг ҳамма бойлиги оловда ёниб кетди….
», деб айтадилар.21Худо билан тортишаверма!
У билан ярашгин,
Шунда фароғатда яшайсан.
22Худонинг оғзидан чиққан ўгитларига қулоқ тут,
Сўзларини юрагингда сақла.
23Қодир Худога юз бурсанг, соғлигу бойлигинг қайта тикланади.
Чодирингни фосиқликдан тозаласанг,
24Олтинни чанг деб билиб,
Офир тилласини дарёга отсанг,
25Қодир Худонинг Ўзи сенинг хазинанг бўлади.
У сенинг қимматбаҳо кумушинг бўлади.
26Шунда Қодир Худодан завқ топасан,
Худога юз бурасан.
27Сен Унга илтижо қиласан, У эса сенга қулоқ тутади.
Унга берган ваъдаларингни бажарасан.
28Нима ният қилсанг, ҳаммаси амалга ошади,
Ҳаёт сўқмоқларинг нурга тўлади.
29Агар шарманда бўлган одам учун Худога илтижо қилсанг,
Худо ўша одамни шармандаликдан қутқаради.
30Сенинг пок қўлларинг туфайли
Ҳатто айбдорлар ҳам нажот топади.”
Copyright information for
UznUzbC