‏ Job 23

Аюбнинг саккизинчи нутқи: у аччиқ шикоят қилади

1Шунда Аюб яна гапирди:

2“Бугун ҳам аччиқ шикоят қиламан
…аччиқ шикоят қиламан… — қадимий сурёнийча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда …Худога қарши бош кўтариб, шикоят қиламан….
,
Оҳ–воҳдан ўзимни тута олмайман.
3Қанийди, Худони қаердан топишни билсам,
Тахти олдига борган бўлардим!
4Унинг олдига барча арзларимни ёйиб,
Ўз даъволаримни айтган бўлардим.
5Ўшанда Унинг жавобини тинглаган бўлардим,
Унинг менга айтганларини тушунган бўлардим.
6У буюк қудрати билан менга қарши чиқармиди?
Йўқ, У менга қулоқ тутган бўларди.
7Ҳа, солиҳ инсон Унга келиб, арзини айта олади.
Ўз Ҳакамим мени бир умрга оқлайди.

8Шарққа борсам, Худо йўқдир,
Ғарбга бориб ҳам Уни тополмайман.
9Шимолда бирор иш қилса, мен Уни кўролмайман,
Жануб томон бурилса ҳам Уни тополмайман.
10У эса менинг юрган йўлимни билади,
У мени синагандан кейин соф тилладай бўламан.
11Мен фақат Худонинг йўлидан юрдим,
Унинг йўлини тутдим, четга оғмадим.
12У берган амрлардан четга чиқмадим,
Кундалик ризқимдан ҳам кўра
Унинг сўзларини қимматли билдим
…Кундалик ризқимдан ҳам кўра Унинг сўзларини қимматли билдим — ибронийча матндан. Қадимий юнонча ва лотинча таржималарда Унинг сўзларини қалбимда сақладим.
.
13Худо қарорида қатъий туради,
Ким Унинг фикрини ўзгартира олади?!
У нима хоҳласа, шуни қилади.
14Менга қарши тузган режаларини
У охиригача бажаради,
Унинг бундай режалари ҳали кўп.
15Шунинг учун Унинг ҳузурида қўрқувга тушаман,
Бу ҳақда ўйласам, мени ваҳима босади.
16Худо мени журъатсиз қилиб қўйди,
Қодир Худо мени даҳшатга солиб қўйди.
17Аммо юзимни қоплаган тим қоронғилик,
Зулмат менинг овозимни ўчира олмади.
Copyright information for UznUzbC