Job 24
Аюб: “Нима учун фосиқлар жазоланмайди?” деб сўрайди
1Нима учун Қодир Худо ҳукм вақтини белгиламайди?Нима учун Худони билганлар бекорга Уни кутадилар?
2Фосиқлар чегараларни бузадилар ▼
▼ Фосиқлар чегараларни бузадилар… — қадимги Исроилда бирортаси ўз ерини ажратиб олиш учун тошлардан чегара қилиб қўярди. Агар кимдир бу тошларни жойидан силжитса, қўшнисининг ота–бобосидан қолган ерни у ўғирлаётган ҳисобланарди ва бу оғир жиноят эди (Қонунлар 19:14, 27:17 га қаранг).
,Ўғирланган подаларни яйловларда боқадилар.
3Етимларнинг эшакларини ҳайдаб кетадилар.
Беванинг ҳўкизини кафиллик сифатида олиб қўядилар.
4Камбағалларни йўлдан четга чиқариб ташлайдилар.
Қашшоқларни яширинишга мажбур қиладилар.
5Қашшоқлар ёввойи эшаклардай чўлда овқат излашади,
Уларнинг фарзандлари учун даштдан бошқа ерда егулик йўқ.
6Бегоналарнинг далаларида сомон йиғишади,
Фосиқларнинг узумзорларида қолган–қутганини теришади.
7Тунни кийим–кечаксиз, яланғоч ўтказади,
Совуқда уларнинг ёпинадиган нарсаси йўқ.
8Тоғ ёмғирлари уларни шалаббо қилади,
Бошпаналари йўқлигидан улар
Қоянинг олдида қалтирайдилар.
9Фосиқлар беванинг фарзандини
Онасининг қучоғидан юлиб олади,
Камбағалнинг чақалоғини гаровга олади.
10Кийимлари йўқлигидан камбағаллар яланғоч юришади.
Буғдой боғламларини кўтариб юрсалар–да, қоринлари оч қолади.
11Қатор–қатор зайтун дарахтлари орасида ▼
▼ Қатор–қатор зайтун дарахтлари орасида… — ёки Тошлар билан….
Зайтунни эзиб мой чиқарадилар.
Узум сиқиб шароб қиладилар,
Аммо чанқоқлари босилмайди.
12Шаҳарда жон бераётганларнинг нолалари эшитилади,
Жароҳатланганлар мадад сўраб фарёд қилади.
Шунда ҳам Худо ҳеч кимни бу ноҳақлик учун жавобгар қилмайди.
13Нурга қарши бош кўтарганлар бор.
Улар нур йўлидан юрмайдилар,
Нур йўли олиб борадиган жойга бормайдилар.
14Қотил эрта тонгда туради,
Камбағалу бечорани ўлдиради,
Кечаси эса ўғрилик қилади.
15Зинокор кеч бўлишини кутади,
«Ўшанда мени ҳеч ким кўрмайди», деб ўйлайди.
Ниқоб билан юзини беркитади.
16Ўғрилар кечаси уйларни талаб,
Кундуз куни яширинади.
Улар нур нималигини билмайди.
17Барча ўғриларнинг тонги зулматдир.
Ҳа, зулмат даҳшатлари уларнинг дўстидир.
18Аммо ўша фосиқлар дарё сувлари устидаги кўпикдай ўткинчидир.
Уларнинг ерлари лаънатланган,
Уларнинг узумзорларига ҳеч ким қадам босмайди.
19Иссиқ ҳаво ва қурғоқчилик қорни эритиб йўқ қилгандай,
Ўликлар диёри ▼
▼ Ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 7:9 изоҳига қаранг.
ҳам гуноҳкорни ўз оғушига олади.20Қуртлар эса уни маза қилиб кемиради.
Гуноҳкорни ҳатто ўз онаси унутади,
Ҳеч ким уни эсга олмайди.
Фосиқлар дарахтлардай синдириб ташланади.
21Фосиқлар фарзандсиз аёлга зулм ўтказади,
Беваларга меҳр–шафқат кўрсатмайди.
22Аммо Худо Ўз қудрати билан кучлиларни ҳалок қилади.
Улар баланд кўтарилиши мумкин,
Аммо уларнинг ҳаёти учун кафолат йўқ.
23Улар осойишта яшашларига Худо йўл қўяди,
Аммо Ўзи уларнинг йўлларини доим кузатиб туради.
24Ҳозирча улар буюк бўлса ҳам, кейинроқ йўқ бўлади.
Улар ерга урилади, худди бошқалардай ўлиб кетади.
Дон бошоқларидай қуриб қолади.
25Қани, ким гапларимни ёлғон, деб айта олади?
Ким менинг гапларимни пучга чиқара билади?”
Copyright information for
UznUzbC