Job 25
Билдад учинчи марта гапиради: инсон зоти солиҳ бўла олмаслиги ҳақида
1Шунда Шувахлик ▼▼ Шувахлик — 2:11 изоҳига қаранг.
Билдад деди: 2“Худо ҳайбатли ҳукмрондир!Самоларда У тинчлик ўрнатади.
3Унинг лашкарларини ким санай олади?!
Ахир, Унинг нури бутун ер юзини ёритади–ку!
4Шундай экан, инсон зоти қандай қилиб
Худо олдида солиҳликка даъво қила олади?!
Аёлдан туғилганлар қандай қилиб пок бўла олади?!
5Худонинг назарида ҳатто ой ҳам ёруғмас,
Юлдузлар ҳам пок эмас.
6Шундай экан, инсон ким бўлибди?!
Ахир, у бир қурт–ку,
Одамзод бир пашшадай–ку!”
Copyright information for
UznUzbC