‏ Job 26

Аюбнинг тўққизинчи нутқи: Худонинг беқиёс буюклиги ҳақида

1Аюб шундай деб жавоб берди:

2“Ожизга берган ёрдаминг шуми?
Кучсизга шундай мадад керакми?!
3Ақлсизга бирам ўргатиб қўйдинг–а!
Берган маслаҳатларинг бирам маънолики!
4Ким ўргатди ўзи сенга бу доно гапларни?!
Сен орқали кимнинг руҳи гапирган ўзи?!

5Сувлар остидаги ўликлар диёрида
Сувлар остидаги ўликлар диёрида… — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди. Ўликлар диёри ўша денгиз остида эди.

Марҳумларнинг руҳи қалтирайди.
6Худонинг олдида ўликлар диёри
ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 7:9 изоҳига қаранг.
очиқдир,
Ҳалокат диёрининг
Ҳалокат диёри — ибронийча матнда Абаддўн. Бу сўз Шеўлни, яъни ўликлар диёрини билдиради.
ҳам ёпинчиғи йўқ.
7Худо бўшлиқ устига самони ёйди,
Ерни эса бўшлиққа осиб қўйди.
8Худо булутларни ёмғир сувига тўлдиради,
Булутлар эса сувнинг оғирлигидан йиртилиб кетмайди.
9Худо тўлин ойнинг юзини
тўлин ойнинг юзи — ёки Ўз тахти.
яшириб,
Булутлар билан ўраб қўяди.
10Худо уфқни бепоён уммон узра ёйиб,
Ёруғлик ва қоронғилик орасига чегара қўйди.
11Худо осмоннинг устунларига
осмоннинг устунлари — 22:14 изоҳига қаранг.
дўқ қилса,
Улар қўрқувдан қалтираб тебранади.
12Худо Ўз қудрати билан денгизни мағлуб қилди
Худо…денгизни мағлуб қилди — 9:8 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
,
Ўз заковати билан махлуқ Раҳобни
Раҳоб — 9:13 изоҳига қаранг.
ҳалок қилди.
13Ўз нафаси билан булутларни ҳайдаб,
Мовий осмонни очди.
Унинг қудрати қочаётган илонни
илон — Раҳобга ишора. Раҳоб яна Левитан номи билан танилган. 3:8 ва Ишаё 27:1 га қаранг.
эзиб ташлади.
14Булар Худо қилган ишларнинг кичик бир парчасидир,
Худди пичирлаб айтилган гапга ўхшайди!
Шундай экан, агар Унинг қудрати
Момоқалдироқдай гумбурласа, ким тушуна олади?”
Copyright information for UznUzbC