‏ Job 27

Аюбнинг сўнгги нутқи: ўзини ноҳақликдан сақлаши ҳақида

1Аюб яна гап бошлаб шундай деди:

2“Менга адолат қилмай,
Қалбимни яралаган Қодир Худо шоҳид!
3Танамда Худо ато қилган жон бор экан,
Сўнгги нафасимгача,
4Оғзимдан фисқу фасод эшитилмас,
Тилимдан ёлғон сўзлар чиқмас.
5Ҳеч қачон сизларни ҳақ деб тан олмайман,
Ўлгунимча айбсиз эканлигимни рад қилмайман.
6Иккиланмай ўзим ҳақлигимни айтавераман,
Ҳаёт эканман, виждоним тоза менинг.

7Душманим фосиқлардай жазо олсин,
Рақибларим ёвузлардай жазолансин.
8Худосиз одам ҳаётдан маҳрум бўлганда,
Унда қандай умид қолади?
Худо уни йўқ қилганда умиди бўладими?
9Худосизларнинг бошига кулфат тушганда,
Худо уларнинг фарёдига қулоқ тутармикин?
10Ахир, улар Қодир Худодан завқ топмайдилар–ку!
Улар ҳар доим ҳам Худога илтижо қилмайдилар–ку!
11Худонинг қудрати ҳақида сизларга ўргатаман.
Қодир Худонинг йўлларини сизлардан яширмайман.
12Ахир, ўзингиз буларнинг ҳаммасини кўргансиз–ку!
Шунда ҳам бекорчи гапларни қўймайсиз.

13Фосиқларнинг тақдири қуйидагичадир,
Қодир Худо золимларнинг бошига солгани мана шудир:
14Уларнинг фарзандлари кўпайса ҳам,
Барибир урушда ҳалок бўлади.
Зурриёти ҳеч қачон нонга тўймайди.
15Тирик қолганларини ўлат нобуд қилади,
Бевалари эса аза ҳам тутолмайди
…Бевалари эса аза ҳам тутолмайди — уруш ва ўлат дастидан аёллар эрлари ва кўплаб фарзандларидан жудо бўладилар, чуқур қайғуга ботадилар. Бунинг оқибатида улар дафн маросимлари ва аза тутиш расм–русумларини тўлиқ бажара олмайдилар.
.
16Кумушлари чангдай кўп бўлса ҳам,
Кийим–кечаклари уюм–уюм бўлса ҳам,
17Ўша кийимларни солиҳлар кияди,
Кумушларини эса айбсизлар бўлиб олади.
18Фосиқларнинг уйлари қуш инидай
қуш ини — ёки ипак қуртининг пилласи ёхуд ўргимчак ини.
мўрт бўлади,
Дала қоровулларининг капалари сингари бўлади.
19Фосиқлар кечқурун ёстиққа бош қўйганда бой бўлса,
Кўзларини очиб қараганда, бор бойликлари йўқолиб кетган бўлади.
20Ваҳима уларни сув тошқинидай босади,
Тунда бўронлар уларни учириб кетади.
21Шарқ шамоли уларни олиб кетади,
Фосиқларни ўз жойларидан супуриб ташлайди.
22Бу шамол шафқатсизларча уларга ташланади,
Фосиқлар шамолнинг кучидан қочишга уринади.
23Шамол уларнинг устидан кулади,
Ҳуштак чалиб, уларни даҳшатга солади.
Copyright information for UznUzbC