Job 28
Донолик
1Мана, кумуш қазиб олинадиган конлар бор,Тилла тозаланадиган жойлар ҳам бор.
2Темирни ердан қазиб олишади,
Тошларни эритиб, мис ажратиб олишади.
3Инсон қоронғи конларга чироқ билан киради,
Ҳатто ер остининг энг чет жойларини ҳам қазийди.
Ернинг қоп–қоронғи жойларигача бориб,
Темир ва мис қидиради.
4У одамзод яшайдиган жойлардан узоқда,
Инсон қадам босмайдиган ерларда конлар қазийди.
Одамзоддан узоқ жойларда арқонларга осилиб, чуқурларга тушади.
5Мана, дону нон ердан униб чиқади,
Аммо ер ости эса ёндирилгандай алғов–далғов бўлиб ётибди.
6Ердаги тошлардан зангори ёқутлар чиқади,
Тупроғида тилла бор.
7Ҳеч бир қузғун конларнинг яширин сўқмоқларини билмайди,
Ҳеч бир бургутнинг кўзлари у жойларни кўрмаган.
8Ёввойи ҳайвонлар у ерларга оёқ босмаган,
Шерлар ҳам у ерлардан юрмаган.
9Инсон қояларни ўяди,
Тоғларни таг–туги билан қўпориб ташлайди.
10Қоялар орасидан йўллар очади,
Инсон кўзлари ҳамма бебаҳо хазиналарни кўради.
11Инсон дарёларнинг манбаини топади ▼
▼ …дарёларнинг манбаини топади… — қадимий юнонча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда …дарёларни тўсади….
,Яширин хазиналарни ёруғликка олиб чиқади.
12Аммо доноликни қаердан топса бўлади?!
Идрокнинг манбаи қаерда экан?!
13Одамзод доноликнинг қаерда эканлигини ▼
▼ …доноликнинг қаерда эканлигини… — ёки …доноликнинг қадрини….
билмайди,Чунки ёруғ ер юзида донолик топилмайди.
14Тубсиз сувлар, донолик бизда эмас, дейдилар,
Денгиз ҳам, менинг ичимда у йўқ, деб айтар.
15Доноликни тиллага сотиб олиб бўлмайди,
Унинг нархини кумуш билан ўлчаб бўлмайди.
16Донолик Офир тилласию ақиқ тошлар,
Зангори ёқутлар билан ҳам сотиб олинмайди.
17Тилла ҳам, биллур ҳам доноликка тенг келмайди,
Доноликни тоза тилла тақинчоқларга алмаштириб бўлмайди.
18Доноликнинг қадри гавҳардан ҳам баланддир,
Маржон ва жавоҳирлар унинг олдида қадрсиздир.
19Ҳабашистоннинг ▼
▼ Ҳабашистон — ибронийча матнда Куш. Бу жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди.
жавоҳири ҳам унга тенг келолмайди,Энг соф тилла билан ҳам доноликни сотиб олиб бўлмайди.
20Шундай экан, донолик қаердан келиб чиқади?
Идрокнинг манбаи қаерда?
21У барча жонзотларнинг кўзларидан яширилган,
Ҳатто осмондаги қушлардан ҳам беркитилган.
22Ҳатто Ҳалокат ▼
▼ Ҳалокат — ибронийча матнда Абаддўн. Бу сўз Шеўлни, яъни ўликлар диёрини билдиради.
ва Ўлим ▼▼ Ўлим — Шеўл, яъни ўликлар диёри назарда тутилган. 7:9 изоҳига қаранг.
ҳам,Биз донолик ҳақида фақат эшитганмиз, деб айтади.
23Доноликка олиб борадиган йўлни Худо билади,
Доноликнинг масканини фақатгина У билади.
24Зотан, Худо ернинг тўрт томонини ҳам кўриб туради,
Фалак остидаги ҳамма нарсани кузатиб туради.
25Худо шамолга куч берган,
Денгизнинг ҳажмини белгилаган.
26Ёмғирнинг қаерга ёғишини У кўрсатиб берган,
Чақмоқ учун йўлларни белгилаган.
27Ўшанда Худо доноликка қаради–да,
Доноликнинг қадрини белгилади.
Уни текшириб кўриб, барқарор қилди.
28Худо одамзодга шундай деди:
«Мен, Раббингиздан қўрқиш доноликдир,
Фосиқликдан юз ўгириш идрокдандир.»”
Copyright information for
UznUzbC