‏ Job 32

Элиху Аюбнинг дўстларига жавоб беради

1Шундай қилиб, ўша уч киши Аюбга бошқа гапирмадилар, чунки Аюб ўз назарида солиҳ эди. 2Аммо Буз авлодининг
Буз авлоди — Буз Иброҳимнинг жияни эди (Ибтидо 22:20-21 га қаранг). Бу ўриндаги ибронийча сўзни Бузлик деб таржима қилса ҳам бўлади. Буз шаҳри Арабистон ярим оролидаги Дедон ва Темо шаҳарлари яқинида жойлашган эди (Еремиё 25:23 га қаранг).
Рам хонадонидан бўлган Борахиёл ўғли Элихунинг жаҳли чиқди. Аюб ўзини оқлаб, Худони айблаётгани учун ундан қаттиқ ғазабланди.
3У Аюбнинг учала ўртоғидан ҳам жуда қаттиқ аччиқланди, чунки улар Аюбнинг гапига жавоб топиб бера олмадилар. Натижада Худо айбдордай бўлиб қолди
Натижада Худо айбдордай бўлиб қолди — ёки Аммо улар Аюбни айбдор деб эълон қилдилар.
.
4Элиху гапириш учун ўз навбатини кутиб турарди, чунки бошқаларнинг ёши уникидан улуғроқ эди. 5Лекин уларнинг бошқа гапи йўқлигини кўриб, Элихунинг жаҳли чиқди.

6Шундай қилиб, Буз авлодидан бўлган Борахиёл ўғли Элиху ўз гапини бошлади:

“Мен ёшман,
Сизларнинг эса ёшингиз улуғ.
Шунинг учун уялиб,
Фикрларимни айтишга қўрқдим.
7Ёши улуғлар гапирсин,
Кўпни кўрганлар ақл ўргатсин, дедим.
8 9Аммо фақатгина ёши улуғлар доно бўлмайди,
Нима тўғрилигини фақат кексалар тушунавермайди.
Ахир, инсонга унинг ичидаги руҳ —
Қодир Худонинг нафаси ақл–идрок беради–ку!
10Шунинг учун менга қулоқ солинг,
Мен ҳам ўз фикримни баён қилай.

11Сизлар гапирганда жим турдим,
Доно гапларингизга қулоқ солдим.
Гап қидирганингизда ҳам кутиб турдим.
12Сизларга диққат билан қулоқ солдим,
Лекин ҳеч бирингиз Аюбнинг айбини исботлай олмадингиз.
Унинг гапларига жавоб бера олмадингиз.
13Сизлар: «Энг доно йўлни топдик,
Аюбни инсон эмас, Худонинг Ўзи мағлуб қилсин», дея кўрманглар.
14Аюб гапларини менга қарата айтгани йўқ.
Шундай бўлганда ҳам,
Мен ҳеч қачон сизларга ўхшаб жавоб бермасдим.

15Эй Аюб! Бу учала ўртоғингиз эсанкираб қолди,
Гап тополмай ўтирибдилар.
Айтадиган биронта сўзи йўқ.
16Энди уларнинг айтадиган гапи бўлмаса,
Мен кутиб ўтираверайми?!
17Мен ҳам жавоб бераман,
Ўз фикримни билдираман.
18Ичимда сўзлар тошиб кетяпти,
Руҳим мени даъват қиляпти.
19Қалбим очилмаган шароб каби жўшмоқда,
Янги шароб қуйилган меш каби ёрилиб кетай, дейди
…Янги шароб қуйилган меш каби ёрилиб кетай, дейди — қадимги пайтларда суюқлик одатда ҳайвон терисидан қилинган мешларда сақланарди. Узум шарбати бижғиб, шаробга айланганда, мешлар шишарди. Меш эскиргани сари ўз чўзилувчанлигини йўқотгани боис, янги шароб эски мешга солинганда, мешни ёриб юборарди.
.
20Гапириб, озгина ёзилай.
Оғиз очиб, жавоб берай.
21Мен ҳеч кимга тарафкашлик қилмайман,
Ҳеч бир инсонга хушомад қилмайман.
22Агар хушомадгўйликка уста бўлсам,
Яратувчим мени йўқ қилган бўлар эди.
Copyright information for UznUzbC