Job 34
Элиху Аюбни такаббурликда айблайди
1Элиху гапида давом этиб шундай деди: 2“Менинг сўзларимни тингланг, эй донишмандлар ▼▼ эй донишмандлар — Элиху Аюбнинг учала дўсти Элифаз, Билдад ва Зўфарга мурожаат қиляпти.
.Менга қулоқ солинг, эй билимдонлар.
3Тил таомнинг таъмини татигандай,
Қулоқ ҳам сўзларни синаб кўради.
4Келинглар, нима тўғрилигини танлайлик,
Нима яхшилигини биргаликда ўрганайлик.
5Аюб шундай дейди: «Мен айбсизман,
Лекин Худо менга адолат қилмаяпти.
6Тўғри бўлсам ҳам, мени ёлғончига чиқаришди.
Гуноҳсиз бўлсам ҳам тузалмас дардга йўлиққанман.»
7Аюбга ўхшаган одам борми?
Аюб учун Худога шак келтириш сув ичишдай бир гап!
8Унинг ўртоқлари бадкирдорлардир,
У фосиқлар билан вақт ўтказади.
9Аюб ҳатто шундай деган:
«Худога ёқадиган иш қилишдан ҳеч бир фойда йўқ!»
10Шунинг учун менга қулоқ солинг, заковатлилар.
Худо асло фосиқлик қилмас,
Қодир Худо ноҳақлик қилмас.
11Ахир, У одамларнинг қилганларига яраша қайтаради,
Қилмишларининг оқибатини ўз бошларига келтиради.
12Мана бу ҳақиқатдир:
Худо фосиқлик қилмайди,
Қодир Худо адолатга хиёнат этмайди.
13Худога ер юзидаги ҳукмронликни биров берибдими?!
Бирор кимса Худони дунёга ҳукмдор қилиб қўйибдими?!
14Агар Худо Ўз нафасини
Қайтариб олишга қарор қилса,
15Бутун инсоният бирданига ҳалок бўлган бўларди,
Одамзод яна тупроққа қайтган бўларди.
16Ақлингиз бўлса эшитинг,
Гапларимга қулоқ солинг.
17Адолатдан нафратланган инсон ҳукмдор бўла олармиди?
Қудратли ва одил Худони ҳукм қилмоқчимисиз?
18Шоҳларга: «Сизлар ярамассиз», дейдиган,
Бекларни фосиқ деб атайдиган Худо–ку!
19У беклар учун тарафкашлик қилмайди,
Бойни камбағалдан устун кўрмайди.
Ахир, уларнинг ҳаммасини Ўзи яратган!
20Одамлар бир зумда ўлади.
Ярим кечада қалтирайди–ю, жон беради.
Қудратлилар осонликча йўқ қилинади.
21Одамлар қилган ишларни Худо кузатиб туради,
Улар босган ҳар бир қадамни Худо кўриб туради.
22Бирон зулмат ёки қоронғи жой йўқки,
Бадкирдорлар ўша жойда яшириниб олса.
23Инсонни ҳукм қилиш учун
Худо тафтиш ўтказиши шарт эмас ▼
▼ …Худо тафтиш ўтказиши… — ёки …Худо вақт белгилаши….
.24Худо текширмасдан ҳам қудратлиларни қулатиб,
Уларнинг ўрнига бошқаларни жойлайди.
25Худо қудратлиларнинг ишларини кузатиб туради.
Шунинг учун кечаси уларни ағдариб ташлайди,
Улар ҳалок бўлади.
26Худо уларни фосиқлиги учун
Ҳамманинг кўзи олдида жазолайди.
27Чунки улар Худога эргашишни рад қилдилар,
Худонинг йўлларини англаб етмадилар.
28Камбағалларни шундай эздиларки,
Уларнинг ноласи Худога етиб борди.
29Худо сукут сақласа, ким ҳам Уни ҳукм қиларди?
У юзини яширса, ким кўра оларди?
Бу бирор инсон ёки бирор халқнинг қўлидан келармикан?!
30Бетавфиқлар бошқа одамларга тузоқ бўлмасин деб,
Худо уларни ҳукмдор қилиб қўймайди.
31Бирортаси Худога:
«Мен жазоимни олдим, энди гуноҳ қилмайман.
32Мен кўролмайдиган нарсаларни ўргат,
Ҳа, нотўғри ишлар қилдим,
Энди бундай қилмайман», — дейдими?
33Худо сизнинг ўлчовингиз бўйича қайтариши керакми?
Ахир, сиз Ундан нафратландингиз–ку!
Эй Аюб, мен эмас, сиз қарор қилишингиз керак.
Қани, билганингизни айтинг–чи.
34Мана, гапларимни эшитган донолар,
Ақл–идроклилар шундай деяпти:
35«Аюб билмасдан гапиряпти,
Гапларининг маъниси йўқ.»
36Қани энди, Аюб яхшилаб ҳукм қилинса,
Ахир, у фосиқларга ўхшаб гапиряпти–ку.
37Аюб Худога қарши чиқиб,
Гуноҳи устига гуноҳ қўшяпти.
Орамизда Худони мазах қиляпти,
Худога қарши кўп гап айтяпти.”
Copyright information for
UznUzbC