Job 36
1Элиху гапида давом этиб шундай деди: 2“Яна бир оз сабр қилинг, мен сизларга кўрсатай,Худо томонида туриб гапирадиган гапларим бор ҳали.
3Менинг билимим жуда кўп,
Мени яратган Худо одил эканлигини сизларга кўрсатаман.
4Ростини айтаман, сўзларим ёлғон эмас.
Мана мен, билими баркамол инсон, сизнинг олдингиздаман.
5Худо қудратлидир,
Аммо У инсонлардан нафратланмайди,
Худо қудратли ва барқарордир.
6Фосиқларнинг яшашига Худо йўл қўймайди,
Эзилганларга эса адолат қилади.
7Солиҳлардан юз ўгирмайди,
Солиҳларни шоҳлар билан бирга тахтга чиқаради,
Уларни то абад юксалтиради.
8Агар инсонлар занжирбанд бўлса,
Азоб уларни исканжага олган бўлса,
9Худо уларнинг қилмишларинию гуноҳларини ўзларига кўрсатади,
Улар мағрурланиб кетганларини ошкор қилади.
10Йўл–йўриқларини тинглашга мажбур қилади,
Ёвузликдан қайтишга амр қилади.
11Агар улар итоат этиб, Худога хизмат қилсалар,
Қолган умрларини фаровонликда ўтказадилар,
Ҳаётлари роҳатда ўтади.
12Аммо итоат этмасалар,
Улар ўлим дарёсига ғарқ бўладилар ▼
▼ …ўлим дарёсига ғарқ бўладилар… — ёки …қиличдан ўтказиладилар….
,Ақл–идрокка эришмай, оламдан ўтадилар.
13Худосизлар аламини ичига ютиб юраверадилар,
Худо уларни кишанласа ҳам ёрдам сўрамайдилар.
14Улар саждагоҳлардаги фоҳишлар ▼
▼ саждагоҳлардаги фоҳишлар — ўша пайтларда бутпараст халқлар ўз саждагоҳларида диний вазифалардан бирини фаҳш орқали бажарардилар. Бутпараст халқларнинг удумларига кўра, одамлар фоҳишалар ва фоҳишлар билан жинсий алоқа қилиш орқали ўз худоларига топинардилар, худоларидан фаровонлик ато қилишни сўрардилар. Лекин Эгамиз Исроил халқига бу йўл билан сажда қилишни қатъиян ман этган (Қонунлар 23:17-18 га қаранг).
орасида,Ёшликларидаёқ вафот этадилар.
15Худо қийналганларни ўша азоблари орқали қутқаради,
Зулм ва жабр–жафога мубтало қилиб, уларнинг кўзларини очади.
16Худо сизни ҳам дарддан озод қилиб,
Бепоён кенгликка олиб чиқади,
Дастурхонингиз ноз–неъматга тўлади.
17Аммо сиз ҳозир фосиқларни ҳукм қилиш билан оворасиз.
Хаёлингиз адолат ва ҳукм билан банд.
18Эҳтиёт бўлинг, яна биров сизни бойлик билан васвасага солмасин,
Катта поралар сизни йўлдан урмасин.
19Бойликларингиз сизни кулфатдан қутқара олармиди?!
Қудрату кучингиз энди сизга ёрдам бера олармиди?!
20Тунни кутаверманг ▼
▼ Тунни кутаверманг… — ўлимга ишора бўлса керак (3:20-21, 10:18-22 га қаранг).
,Ахир, халқлар кечаси йўқ бўлиб кетадилар–ку!
21Ҳушёр бўлинг! Фосиқликка юз бурманг,
Ахир, дард сизни фосиқликдан сақлаш учун юборилган–ку.
Элиху Аюбга Худонинг қудратини эслатади
22Худо Ўз қудрати туфайли юксакдир!Унга ўхшаш устоз борми?
23Ким Худога йўл кўрсата оларди?!
Ким Унга: «Қилганларинг нотўғри», дея олади?!
24Худо қилган ишлари учун
Инсонлар Уни мадҳ қиладилар,
Сиз ҳам доимо уларга жўр бўлинг.
25Бутун инсон зоти Унинг ишларини кўрган,
Ҳамма узоқдан туриб кузатади.
26Худо қанчалар буюк!
Унинг буюклигига ақлимиз етмайди,
Худонинг умрини ҳисоблайдиган соннинг ўзи йўқ.
27У сув томчиларини йиғиб,
Уларни ёмғирга айлантиради.
28Булутлардан ёмғир ёғдиради,
Одамзод бундан баҳраманд бўлади.
29Худо қандай қилиб булутларни юргизишини
Ёки Ўз масканидан туриб, момақалдироқни қандай гумбурлатишини
Ким ҳам тушуна олади?
30Мана, қаранглар, Худо шундай чақмоқ чақтирадики,
Ҳатто денгиз туби ҳам ёришиб кетади ▼
▼ …Худо шундай чақмоқ чақтирадики, Ҳатто денгиз туби ҳам ёришиб кетади — ёки …Худо осмонни ёритиш учун чақмоқ чақтиради, Денгиз тубини эса зулматга чўктиради.
.31Худо Ўз қудратли ишлари билан халқларни бошқаради,
Уларга фаровонлик ато қилади.
32Чақмоқни қўлига олиб,
Белгилаган жойига бориб уришни амр қилади.
33Бўрон келаётганини момақалдироқ билдириб туради,
Ҳатто чорва ҳам олдиндан сезади ▼
▼ …Ҳатто чорва ҳам олдиндан сезади — ёки …Момақалдироқ Худонинг ғазабидан дарак беради.
.
Copyright information for
UznUzbC