Job 37
1Мана шулар ҳақида ўйласам,Юрагим ўйнаб, жойида сакрагандай бўлади.
2Худо овозининг гумбурлашига яхшилаб қулоқ солинг.
Унинг оғзидан чиқаётган гулдуросни эшитинг.
3Чақмоғи бутун фалак остида чақнаб,
Ернинг тўрт бурчига етиб боради.
4Ундан кейин гулдурос эшитилади,
Худо Ўзининг улуғвор овози билан гумбурлаган садо чиқаради,
Унинг овози эшитилганда чақмоқ чақнайверади.
5Ўз овози билан Худо ажойиб гулдурос ҳосил қилади,
Унинг қилган ишларига ақлимиз етмайди.
6У буюрса ерга қор ёғади,
Худо айтгани учун сел ёғади.
7У ҳамма одамларнинг ишларини тўхтатиб қўяди,
Шунда инсонлар Худонинг қудратини билиб олади.
8Жониворлар ўз инларига киради,
Ўз уяларида яширинади.
9Бўрон ўз маконидан чиқади,
Совуқ шамол эсади.
10Худо нафаси билан муз ҳосил қилади,
Бепоён сувлар музлаб қолади.
11Булутларни сув билан тўлдиради–да,
Уларнинг орасидан чақмоқ чақтиради.
12Худо булутларга йўл кўрсатади,
Худонинг амрлари бажо бўлиши учун
Шамолу сув ер юзи бўйлаб айланади.
13У баъзан, одамзодни жазолай деб, ёмғир ёғдиради.
Баъзан эса ерни суғорай,
Одамзодга Ўз севгимни кўрсатай деб, булутларни юборади.
14Бир дақиқа жим туринг, Аюб, қулоқ солинг,
Худонинг ажойиб ишлари ҳақида ўйлаб кўринг.
15Худо қандай қилиб булутларни бошқаришини
Ёки чақмоқ чақтиришини биласизми?
16Қандай қилиб булутлар осмонда осилиб туришини,
Билими баркамол Худонинг ажойиботларини биласизми?
17Ахир, ер юзида эсган гармсел ▼
▼ гармсел — иссиқ шамол.
туфайлиКийимларингиз ҳам исиб кетади–ку!
18Осмон сайқалланган бронзадай қаттиқ ▼
▼ Осмон сайқалланган бронзадай қаттиқ… — булутсиз осмонни одамлар зирҳли гумбазга ўхшатишарди (22:14 га ва ўша оятнинг изоҳига, Қонунлар 28:23 га қаранг).
,Худо уни ёйиб қўйган!
Шундай қилиш сизнинг ҳам қўлингиздан келадими?
19Худога қандай гапиришни бизга ўргатинг.
Биз нотавонлар даъвоимизни тушунтира олмаймиз.
20Гапирмоқчи бўлганимни бирортаси Худога айтиши керакми?
Ахир, инсон гапирса, албатта ҳалок бўлади–ку!
21Шамол булутларни ҳайдагандан сўнг
Тиниқ осмонда чарақлаб турган қуёшга
Ҳеч ким қарай олмайди.
22Шимолдан ёрқин нурлар таралмоқда,
Худо ажойиб улуғворликка бурканган.
23Биз Қодир Худога етолмаймиз,
Унинг қудрати юксакдир.
У тўғри ҳукм чиқаради, адолатига хиёнат қилмайди.
24Шунинг учун инсонлар Ундан қўрқади.
Ҳа, қалби донолар Худони кўради ▼
▼ Ҳа, қалби донолар Худони кўради — ёки Ўзини доно ҳисоблаган инсонга эса Худо эътибор бермайди.
.”
Copyright information for
UznUzbC