‏ Job 38

Эгамиз Аюбга жавоб беради

1Шундан кейин Эгамиз қуюн орасидан Аюбга шундай деб айтди:

2“Билмай туриб гапираётган ким?
Ким донолигимга гумон қиляпти?
3Қани, эркакка ўхшаб белингни боғла,
Сени сўроқ қиламан, жавоб бер–чи.

4Заминнинг пойдеворини қўйганимда қаерда эдинг?
Доно экансан, қани айт–чи!
5Ер юзининг сарҳадларини белгилаган ким?
Ахир, ўзинг биласан–ку!
Ким ернинг устидан чизиқ ўтказди?
6 7Ернинг пойдеворини нима ушлаб турибди?
Ернинг пойдеворини нима ушлаб турибди? — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди, денгиз тубидан чиққан улкан устунлар ерни ушлаб турарди. Улар, бу устунларнинг остидаги пойдевор сирли, фақат Яратганга аёндир, деб тушунганлар.

Тонг юлдузлари жўр бўлиб, қўшиқ куйлаганда,
Илоҳий зотлар
Илоҳий зотлар — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Худонинг ўғиллари. 1:6 нинг биринчи изоҳига қаранг.
қувончдан ҳайқирганда
Ернинг тамал тошини
тамал тоши — қадимги пайтларда қурилишда пойдевор учун қўйилган биринчи ва энг муҳим тош ҳисобланарди. Бу тош пойдеворнинг бир бурчагини ҳосил қилиб, бинонинг қолган қисми ўша тошнинг жойлашуви бўйича қуриларди.
қўйган ким?

8Денгиз ер тубидан отилиб чиққанда,
Дарвозаларни ёпиб, тўсиб қўйган ким?
Денгиз…тўсиб қўйган ким? — 9:8 га ва ўша оятнинг иккинчи изоҳига, 26:12 га қаранг.

9Ахир, Мен булутларни денгизга кийим қилиб қўйдим.
Денгизни қалин зулмат билан ўраб қўйган Менман.
10Мен денгизга чегаралар белгиладим,
Денгизни тамбаланган дарвозалар билан тўсиб қўйдим.
11Мен денгизга: «Фақат мана шу ергача келасан,
Сенинг мағрур тўлқинларинг шу ерда тўхтайди», деб айтдим.

12Сен умрингда бирор марта, тонг отсин, деб буюрганмисан?
Ёки, шарқдан кун чиқсин, деб айтганмисан?
13Қуёш нурига: «Ернинг тўрт бурчига тарқалиб,
Фосиқларни яширинган жойидан силтаб чиқаргин», деб айтганмисан?
14Кун ёришар экан, матодаги безаклар каби
Муҳр босилган мум каби
Ер юзидаги қирлару водийлар ўз шаклини кўрсатади.
15Фосиқларга нур берилмайди,
Уларнинг ёмон ниятда кўтарилган қўли синади.

16Денгиз тубидаги булоқларни бориб кўрганмисан?
Сувлар тубида юриб, текшириб кўрганмисан?
17Ўлим дарвозалари қаердалигини биласанми?
Зулмат дарвозаларини сенга кўрсатишганми?
18Бу дунёнинг қанчалик улканлигини биласанми?
Агар шуларнинг ҳаммасини билсанг, Менга айт–чи!

19Ёруғликнинг масканига олиб борадиган йўлни,
Зулматнинг турар жойини биласанми?
20Уларни ўз жойларига олиб бора оласанми?
Ўша жойга қандай боришни биласанми?
21Ҳа, сен биласан албатта!
Сен ёруғлик ва зулматдан олдин туғилгансан–да!
Қанчалик узоқ умр кўряпсан–а!

22Қор сақланадиган омборхоналарни кўрганмисан?
Дўл сақланадиган омборларни–чи?
23Мен уларни кулфат кунлари учун,
Уруш ва жанг кунлари учун сақлаб қўйганман.
24Ёруғлик манбаига олиб борадиган йўл қани?
Шарқ шамоли чиқадиган жой қаерда?

25Селу жалага ким йўл очиб берган?
Чақмоқнинг йўлларини ким белгилаган?
26Ҳувиллаб ётган биёбонга,
Кимсасиз чўлга ким ёмғир ёғдиради?
27Ташландиқ харобазорларни сувга қондириб,
У ерларда майсалар ўстирадиган ким?

28Ёмғирнинг отаси борми?
Шабнамни ким дунёга келтирган?
29Муз қаердан туғилади?
Самодан тушадиган қировга ким ҳаёт берган?
30Сув тошлардай қотиб қолади,
Денгиз сатҳи музлайди.

31Парвин юлдузларини сен боғлаб қўя оласанми?
Ҳулкар
Парвин…Ҳулкар… — 9:9 нинг изоҳларига қаранг.
юлдузини ушлаб турган арқонларни еча оласанми?
32Юлдуз туркумларини ўз мавсумида жойига бошлайсанми?
Катта айиқ ва кичик айиқ буржидаги юлдузларга йўл кўрсата оласанми?
33Осмон қонунларини биласанми?
Сен ўша қонунларни ер юзига татбиқ қила оласанми?

34Булутларга қараб бақириб кўргин–чи,
Қани, устингга ёмғир ёғармикан?
35Сен чақмоқни чақтира оласанми?
У келиб, хизматингиздаман, дейдими?
36Ким юракларга донолик берган?
Каллага ақл–идрокни ким солиб қўйган?
…юраклар…Калла… — бу оятдаги икки ибронийча сўзнинг маъноси баҳсли. Баъзи олимларнинг фикри бўйича, ибронийча матндаги бу иккала сўз ибис (иссиқ мамлакатларда яшайдиган, лайлакка ўхшаш узун оёқ қуш) ва хўрозга нисбатан ишлатилган. Қадимги даврда одамлар: “Ибис қуши ва хўроз об–ҳаводан дарак беради”, деб ишонганлари учун бу паррандаларни ақлли ва доно деб ҳисоблар эдилар. Аммо бу ўринда булутларнинг икки тури назарда тутилган бўлиши ҳам мумкин.

37 38Қани, булутларни санашга кимнинг ақли етади?
Ер қақраганда, тупроқ қотиб, кесакка айланганда
Ким фалак мешларини ағдариб, ёмғир ёғдира олади?

39 40Ғорларида яширин ётган,
Инларида кутиб ётган
Шернинг болаларини тўйдира оласанми,
Она шерга ўлжа топиб бера оласанми?
41Қарғанинг болалари қорни очиб, дайдиб юрганда,
Менга фарёд қилганда эҳтиёжларини қондирган ким, ахир?
Copyright information for UznUzbC