Job 39
1Тоғ эчкилари қачон туғишини биласанми?Кийиклар болалаганини кўрганмисан?
2Улар боласини неча ой қорнида кўтариб юришини биласанми?
Улар болалайдиган вақтни–чи?
3Улар чўккалаб туғади,
Болаларини дунёга келтиради.
4Уларнинг болалари очиқ жойларда ўсиб, кучга тўлади,
Ота–онасини ташлаб кетади, бошқа қайтиб келмайди.
5Қулонга ким озодлик берган?
Ким унинг арқонини ечиб ташлаган?
6Мен даштларни унга макон қилиб бердим,
Шўр ерлар қулоннинг маскани бўлди.
7Шаҳардаги шовқин–сурондан у кулади,
Ҳеч ким унинг устига миниб, унга бақиролмайди.
8Қирлар қулоннинг яйловидир,
Ўша ерларда у кўкатларни қидириб юради.
9Ёввойи буқа сенга хизмат қилишга рози бўладими?
Тунни сенинг оғилингда ўтказадими?
10Арқон билан уни омочга боғлай оласанми?
У ерларингни ағдариб берадими?
11Кучи кўп, деб унга ишона оласанми?
Ҳамма оғир ишларингни унга топширасанми?
12У ҳосилингни йиғиб,
Хирмонга олиб келишига ишонасанми?
13Туяқуш қанотларини севинч билан қоқаверади,
Аммо унинг қаноту патлари лайлакникига тенг келолмайди ▼
▼ Туяқуш…Аммо унинг қаноту патлари лайлакникига тенг келолмайди — ибронийча матнда бу оятнинг маъноси баҳсли.
.14Туяқуш тухумларини ерга қўяди,
Уларни қумда иситади.
15Биров оёқлари билан тухумларини босиб кетишидан,
Ёввойи ҳайвон уларни эзиб ташлашидан хавотирланмайди.
16Ўз болаларига бегоналарга ўхшаб бераҳм.
Чеккан заҳмати беҳуда, аммо унга барибир.
17Чунки Худо унга ақл бермаган,
Уни идрокдан қисиб қўйган.
18Аммо туяқуш қанотларини ёйиб югурганда ▼
▼ …туяқуш қанотларини ёйиб югурганда… — ёки …туяқуш ўрнидан сакраб туриб, югурганда….
,Оту чавандозни чангида қолдириб кетади.
19Отга кучни сен берганмисан?
Унинг бўйнини сен ёл билан қоплаганмисан?
20Сен отларни чигирткадай сакратасанми?!
Отлар баланд овоз билан кишнаб,
Одамларни қўрқувга солади.
21Шиддат билан ерни тепади,
Қаттиқ куч билан югуриб, жангга отилади.
22Қўрқувни билмайди, ваҳимага тушмайди,
Қиличдан ҳам қочмайди.
23Уларнинг устида ўқдон тарақлайди,
Атрофида қиличу найзалар ялтирайди.
24Бурғулар чалинганда отлар бир жойда туролмайди,
Улар чопқиллаб, ерни чангитади.
25Ҳар бурғу чалинганда кишнайди,
Узоқданоқ жанг ҳидини сезади.
Сардорларнинг жангга даъватларию ҳайқириқларини эшитади.
26Қарчиғайлар қанотларини ёйиб, жанубга учади.
Уларга учишни сен ўргатдингми?
27Сен буюрганинг учун бургут парвоз қиладими?
Сенинг сўзинг билан баланд жойларда ин қурадими?
28У қояларда яшайди,
Қиррали қоялар унинг қалъаси.
29Ўша ердан туриб, бургут ўлжасини топади,
Узоқдан туриб кўзлари кўради.
30Унинг болалари қонга тўяди,
Жасадлар қаерда бўлса, улар ҳам ўша ерда.”
31Кейин Эгамиз Аюбга шундай деди: 32“Қодир Худо билан баҳслашаётган одам энди Уни тўғрилайдими?!
Қани, Худони айблаган гапирсин энди!”
Аюб Эгамизга жавоб беради
33Шунда Аюб Эгамизга жавоб берди: 34“Мен сенга жавоб беришга лойиқ эмасман,Дамим ичимда, оғиз очмайман.
35Бир–икки гапириб жавоб топмадим,
Энди бошқа гапирмайман.”
Copyright information for
UznUzbC