Job 5
Элифаз гапида давом этади
1Қани, Аюб, ҳозир чақириб кўр–чи,Ким сенга жавоб берар экан?
Қайси фаришта сенга ёрдамга келар экан?
2Ранж–алам нодонни ▼
▼ нодон — нодон деб таржима қилинган ибронийча сўз ахлоқсиз одамларга ишора қилади. Бундай одамлар Худони севишни ва Унга ишонишни рад қиладилар.
ҳалок қилади,Ҳасад соддани ўлдиради.
3Нодонларнинг илдиз отиб, кўкарганини кўрдим,
Бирданига уларнинг уйларини лаънатладим.
4Уларнинг фарзандлари хавфдан узоқ бўлмайди.
Ҳукм пайтида уларни эзадилар,
Лекин ҳеч ким уларни ҳимоя қилмайди.
5Нодонлар етиштирган ҳосилни оч қолганлар еб қўяди,
Ҳатто тиканлар билан ўралганларини ҳам олиб қўяди.
Нодонларнинг бойлигини чанқаганлар ютиб юборади.
6Ахир, қайғу ердан униб чиқмайди–ку,
Ғам–ташвиш далада ўсмайди–ку!
7Алангадан учқун сакраб чиққани каби,
Инсон ҳам ўзи учун муаммо келтириб чиқаради.
8Мен Худога интилган бўлар эдим,
Ўз арзимни Худога айтган бўлардим.
9У шундай буюк ишлар қиладики,
Уларга инсоннинг ақли етмайди.
Худо кўрсатган мўъжизаларнинг сон–саноғи йўқ.
10У ер юзига ёмғир ёғдиради,
Далаларни суғоради.
11Хор бўлганларни кўтаради,
Қайғуга тўлганларни шодликка тўлдиради.
12У айёрларнинг режаларини пучга чиқаради,
Шунда уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.
13У доноларни ўзларининг айёрлиги орқали тутиб олади,
Эгриларнинг ниятларини пучга чиқаради.
14Кундуз куни ҳам улар зулматда қолишади,
Ёп–ёруғ кунда ҳам пайпасланиб юришади.
15Лекин Худо фақирларни эгриларнинг аччиқ сўзларидан,
Золимларнинг чангалидан қутқаради.
16Шу боис камбағалларнинг умиди бор,
Ноҳақликнинг эса оғзи ёпилади.
17Худонинг панд–насиҳатини олганлар қандай бахтлидир,
Шунинг учун Қодир Худонинг танбеҳини рад қилмагин.
18Худо яралайди, аммо Ўзи боғлаб қўяди.
Худо уради, лекин яна Ўзи шифо беради.
19У сени олти ғам–ташвишдан қутқаради,
Ҳа, етти қайғу–алам сенга яқинлашмайди.
20Қурғоқчилик пайтида Худо сени ўлимдан,
Уруш пайтида эса қиличдан сақлайди.
21Худо сени заҳарли тиллардан ҳимоя қилади,
Ҳалокат келганда сен қўрқувга тушиб қолмайсан.
22Вайронаю қурғоқчилик устидан куладиган бўласан,
Ер юзидаги ёввойи ҳайвонлардан қўрқмайдиган бўласан.
23Ер ҳайдаганингда далангда тошлар бўлмайди,
Ёввойи ҳайвонлар сенга ҳужум қилмайди.
24Уйинг бехатар эканлигини биласан,
Подаларингни текширганингда ҳаммаси ўз жойида бўлади.
25Фарзандларинг кўп бўлади,
Авлодинг даладаги майсадай кўпаяди.
26Сен бевақт қабрга кирмайсан,
Ўз вақтида йиғилган буғдой донидай бўласан.
27Буларнинг ҳаммаси тўғри,
Ўз тажрибамиздан биламиз.
Энди насиҳатларимизга қулоқ сол,
Уларни қабул қил.”
Copyright information for
UznUzbC