Job 9
Аюбнинг учинчи нутқи: Худодан қутқарадиган ҳакам йўқ
1Аюб жавоб бериб, шундай деди: 2“Ҳа, биламан, айтганларингнинг ҳаммаси тўғри,Лекин қандай қилиб инсон Худонинг назарида ҳақ бўла олади?
3Агар бирор инсон Худо билан баҳсга киришса,
У Худонинг мингта саволидан биттасига ҳам жавоб бера олмасди.
4Ҳа, Худо доно ва қудратлидир,
Ким Худога қарши чиқиб, Ундан устун бўлган?!
5Худо огоҳлантирмай тоғларни ағдаради,
Ғазаб алангасида уларни йиқитади.
6Ерни жойидан қўзғатиб, силкитади,
Замин устунларини ▼
▼ Замин устунлари — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди, денгиз тубида ўрнатилган улкан устунлар ерни ушлаб турарди. Бу устунлар денгиз тубидаги пойдеворга таянарди.
титратади.7Қуёшга амр берса, у нур сочмайди,
Юлдузларнинг нурини ўчиришга қодир Худодир У.
8Унинг Ўзи самони ёйган ▼
▼ …самони ёйган… — Ишаё 40:22 ва Забур 103:2 га қаранг.
,Денгиз тўлқинларини топтаб юради ▼
▼ Денгиз тўлқинларини топтаб юради — денгиз бузғунчи кучларнинг рамзи бўлиб, ўрнатилган барча тартибга таҳдид солар эди. Бу ерда Худо ўша кучларни тор–мор қилган Ғолиб сифатида тасвирланган (яна шу бобнинг 13–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
.9Ҳулкар ▼
▼ Ҳулкар — катта бурж бўлиб, бурждаги юлдузларнинг жойлашуви овчи шаклини ҳосил қилади. Ҳулкар Орион номи билан ҳам танилган. Юнон мифологиясига кўра, Орион овчи бўлган.
юлдузини, Катта айиқ буржи ва Парвин ▼▼ Парвин — кичкина, ёрқин бурж. Парвин “Етти опа–сингил” деган ном билан ҳам танилган (юнон мифологиясига кўра, булар Атласнинг етти қизи бўлган).
юлдузларини,Бутун жанубдаги юлдуз туркумларини яратган Худодир У.
10Инсон ақли бовар қилмайдиган буюк ишлар қилади Худо,
У қилган мўъжизаларнинг сон–саноғи йўқдир.
11У ёнгинамдан ўтиб кетса ҳам,
Мен Уни кўра олмайман.
Ўз йўлида давом этиб кетаверади,
Унинг ўтганини пайқамай қоламан.
12У олиб қўяман, деса, ким тўхтата олади?!
Ким Ундан: «Нима қиляпсан?» деб сўрай олади?!
13Худо Ўз ғазабини тутиб турмайди,
Ҳатто махлуқ Раҳоб ▼
▼ Раҳоб — Левитаннинг яна бир исми, Канъон халқларининг қадимий афсоналарида учрайдиган махлуқ. Левитан ҳалокат келтирувчи денгиз кучларининг ва ўрнатилган барча тартибга таҳдид соладиган бузғунчи кучларнинг рамзидир. Муқаддас Китобда Худонинг Левитан устидан қозонган ғалабаси Унинг куч–қудрати рамзидир. Зотан, Худо бутун борлиқ устидан, шунингдек, Ўз халқининг душманлари устидан ғолиб бўлган қудратли Ҳукмдордир.
ёрдамчилари Унинг оёғи остида қалтирайди.14Мен ким бўлибманки, Унга жавоб бера олсам,
У билан баҳслашиш учун керакли сўзлар тилимга келса?!
15Айбсиз бўлсам ҳам, Унга жавоб бера олмаган бўлардим,
Ҳакамдан фақат раҳм–шафқат тилаган бўлардим.
16Агар Уни чақирсам, У менга жавоб берса ҳам,
Гапларимга қулоқ солишига ишонмайман.
17Худо бўрон чақириб, мени эзмоқда ▼
▼ Худо бўрон чақириб, мени эзмоқда… — 1:18-19 даги воқеа назарда тутилган бўлса керак.
,Ҳеч бир сабабсиз яраларимни кўпайтирмоқда.
18Нафасимни ростлаб олишга ҳам имкон бермаяпти,
Юрагимни қайғуга тўлдиряпти.
19Агар куч синалса, албатта У энг кучлиси бўлиб чиқади.
Одиллик масаласида эса ким Уни маҳкамага чақириб келади?!
20Гуноҳсиз бўлсам ҳам, ўз оғзим мени айбдор деб топади,
Айбсиз бўлсам ҳам, ўз оғзим мени эгри деб ҳукм қилади.
21Айбсизман, аммо менга барибир,
Ўз ҳаётимдан нафратланяпман.
22Эҳ, ҳаммаси барибир экан, шунинг учун ҳам:
«У айбсизни ҳам, фосиқни ҳам ҳалок қилади», деб айтаман.
23Кулфат кутилмаганда одамга ўлим келтирса,
Айбсизнинг бошига тушган офатдан Худо кулади.
24Бутун ер юзи фосиқлар қўлида,
Худо ҳакамларнинг кўзларини боғлаб қўйган.
Агар У боғламаган бўлса,
Яна ким боғлаган бўлиши мумкин?!
25Ҳаётим чопағон кишидан ҳам тезроқ ўтиб кетади.
Шунчалик тезки, ҳеч фароғат кўрмай ўтиб кетаман.
26Умрим тез сузадиган қайиқлардай кўзга кўринмай кетади,
Ўз ўлжасига ташланган бургутдай тездир.
27«Энди ҳеч нолимайман,
Қайғули чеҳрам ёришсин,
Хурсанд бўлай», дегим келади,
28Лекин янада кўпроқ келадиган ғам–аламдан қўрқаман.
Ахир, Сен мени айбсиз ҳисобламайсан.
29Модомики, айбдор эканман,
Ҳаракат қилишимдан нима фойда бор?
30Қор сувида чўмилиб,
Қўлларимни совун билан ювсам–да,
31Эй Худо, Сен мени лой чуқурга ташлайсан,
Ҳатто кийимларим ҳам мендан нафратланади.
32Худо инсон эмаски, мен У билан баҳслашсам,
Мен билан даъволашгин деб, Уни чақирсам.
33Иккимиз орамизда ҳакам йўқки,
Бизни ажрим қилса.
34Ҳакам бўлганда, Худонинг таёғини устимдан олиб ташлаган бўларди,
Ўшанда Худо мени бошқа даҳшатга солмасди.
35Қўрқмасдан Унга гапира олган бўлардим,
Лекин ҳозирги аҳволимда ундай қилолмайман.
Copyright information for
UznUzbC