Joshua 12
Иордан дарёсининг шарқида Мусо мағлуб қилган шоҳлар
1Мусо бошчилигида Исроил халқи Иордан дарёсининг шарқида бўлган шоҳларни мағлуб қилиб, уларнинг ерларини эгаллаб олган эди. Бу шоҳлар жанубдаги Арнон сойлигидан шимолдаги Хермон тоғигача бўлган ерларда ҳукмронлик қилган эди. Уларнинг ерлари Иордан водийсининг ▼▼ Иордан водийси — ибронийча матнда Араба (шу бобнинг 3, 8–оятларида ҳам бор). Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Иордан водийсига нисбатан ишлатилган.
шарқидаги барча ерларни ўз ичига олар эди. 2Исроил халқи мағлуб қилган шоҳлардан бири Амор халқининг шоҳи Сихўн ▼▼ Исроил халқи мағлуб қилган шоҳлардан бири…Сихўн эди — Саҳрода 21:21-31, Қонунлар 2:26-37 га қаранг.
эди. У Хашбон шаҳрида яшаган эди. Унинг шоҳлиги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳрини ва ўша сойликнинг ўртасидан то Явоқ дарёсигача чўзилган жойларни, яъни Гиладнинг ярмини ўз ичига олар эди. Явоқ дарёси Оммон халқи ерининг чегараси эди. 3Сихўн Иордан водийсининг шарқ томонида ҳам ҳукмронлик қилган эди. Бу ҳудуд шимол томонда Жалила кўлининг ▼▼ Жалила кўли — ибронийча матнда Кенерет кўли, ўша вақтда Жалила кўли ва унинг атрофидаги ерлар шу ном билан ҳам аталарди.
ғарбий қирғоқларигача, жануб томонда Ўлик денгизгача ▼▼ Ўлик денгиз — ибронийча матнда Араба денгизи, яъни Туз денгизи. Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Ўлик денгиз жойлашган чўл ерларни билдиради.
, Байт–Яшимўтдан Фисгах тоғ тизмасининг ён бағирларигача бўлган жойларни ўз ичига олар эди. 4Мағлуб бўлган Башан шоҳи Ўг ▼▼ Мағлуб бўлган Башан шоҳи Ўг… — Саҳрода 21:33-35, Қонунлар 3:1-11 га қаранг.
ўз шаҳарлари Аштарўт ва Эдрейда яшарди. У Рафа халқининг ▼▼ Рафа халқи — Исроил халқидан аввал Канъонда яшаган, гавдаси улкан, кучли жангчилари билан машҳур бўлган халқ (Қонунлар 2:10-11, 20-21, 3:11 га қаранг).
омон қолганларидан бири эди. 5Унинг шоҳлиги шимолдаги Хермон тоғигача, шарқдаги Салко шаҳригача чўзилиб, ғарбдаги Гашур ва Махо шоҳликларининг чегараларигача етиб борган Башан ўлкасини ҳам ўз ичига олган эди. Бу шоҳлик яна Гиладнинг шимолий ярмини ҳам ўз ичига олиб, Хашбон шоҳи Сихўн ҳудуди чегарасигача етиб борарди. 6Эгамизнинг қули Мусо ва Исроил халқи мана шу икки шоҳни мағлуб қилиб, уларнинг ерларини эгаллаб олишган эди. Мусо шу ерларни Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярмига мулк қилиб берган эди. Иордан дарёсининг ғарбида Ёшуа мағлуб қилган шоҳлар
7Иорданнинг ғарбида — шимолдаги Лубнон водийсида жойлашган Баал–Гаддан тортиб, жанубдаги Сеир ▼▼ Сеир — 11:17 изоҳига қаранг.
ёнида жойлашган Халак тоғигача бўлган жойларда яшаган шоҳларни Исроил халқи Ёшуа бошчилигида мағлуб қилди. Ўша шоҳларнинг ерларини Ёшуа Исроил қабилаларига мулк қилиб бўлиб берди. 8Қирларни, ғарбдаги қир этакларини, Иордан водийсини, унинг ғарбидаги қир ён бағирларини, Яҳудо адирларидаги ва Нагав чўлидаги ▼▼ Нагав чўли — 10:40 изоҳига қаранг.
ерларни бўлиб берди. Бу ерларда Хет, Амор, Канъон, Париз, Хив ва Ёбус халқлари яшашарди. Исроил халқи мағлуб қилган шоҳлар қуйидагилардир: 9Ерихо шоҳи,Байтилнинг ёнидаги Ай шоҳи,
10Қуддус шоҳи,
Хеврон шоҳи,
11Ярмут шоҳи,
Лахиш шоҳи,
12Эглон шоҳи,
Гезер шоҳи,
13Давир шоҳи,
Гедер шоҳи,
14Хўрмах шоҳи,
Арод шоҳи,
15Либна шоҳи,
Адуллам шоҳи,
16Маккедо шоҳи,
Байтил шоҳи,
17Таппух шоҳи,
Хафер шоҳи,
18Офоқ шоҳи,
Шарон шоҳи,
19Мадон шоҳи,
Хазор шоҳи,
20Шимрон–Марон шоҳи,
Ахшоф шоҳи,
21Танах шоҳи,
Магидў шоҳи,
22Кедеш шоҳи,
Кармилдаги Ёхнаём шоҳи,
23Нафўт–Дўрдаги ▼
▼ Нафўт–Дўр — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Нафат–Дўр.
Дўр шоҳи,Гилгалдаги ▼
▼ Гилгал — ибронийча матндан. Қадимий юнонча таржимада Жалила.
Гўйим шоҳи,24Тирза шоҳи.
Исроил халқи ҳаммаси бўлиб ўттиз битта шоҳни мағлуб қилди.
Copyright information for
UznUzbC