Joshua 13
Исроил халқи ҳали босиб олмаган ерлар
1Йиллар ўтиб, Ёшуа анча кексайиб қолган пайтда, Эгамиз унга шундай деди: “Сен қаридинг, ёшинг ҳам ўтиб қолди, лекин Мен сизларга берган юртнинг кўп жойлари ҳали босиб олинмаган. 2Исроил халқи ҳали қуйидаги ерларни эгалламаган: бутун Филист ва Гешир халқининг ерлари, 3яъни Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан ▼▼ Шихор ирмоғи — Синай ярим оролининг шимоли–шарқидаги Ариш сойлиги ёки Нил дарёсининг шарқий ирмоғи назарда тутилган (яна 15:4, 47, Ибтидо 15:18 ва Саҳрода 34:5 га қаранг).
шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ҳозир бу ерлар Канъон халқига тегишли. У ерларда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ▼▼ Авим халқи — қадимда Ўрта ер денгизи бўйида истиқомат қилган халқ (Қонунлар 2:23 га қаранг). Филист халқи Авим халқининг юртини босиб олгандан кейин, уларнинг омон қолганлари Филистлардан жанубда ўрнашган эди.
ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган. 4Шимолда эса Исроил халқи ҳали Канъон халқининг барча ерларини босиб олмаган. Бу ерлар Сидон халқига тегишли бўлган Мерах шаҳрини ўз ичига олиб, шимол томонга, Амор халқи ерларининг чегарасидаги Офоқ ▼▼ Офоқ — 12:18 да айтиб ўтилган Офоқдан бошқа шаҳар. Мазкур оятдаги Офоқ ҳозирги Байрутдан қарийб 40 километр шимолда жойлашган бўлиши мумкин.
деган жойгача чўзилади. 5Исроил халқи яна Габолликларнинг ▼▼ Габол — Ўрта ер денгизи бўйидаги Финикияга қарашли шаҳар бўлиб, Сидон шаҳридан шимолда жойлашган эди.
ерларини, Лубнон тоғли ерларининг шарқ томонини — Хермон тоғининг этагидаги Баал–Гаддан Лево–Хоматгача ▼▼ Лево–Хомат — ёки Хомат довони.
бўлган жойларни қўлга киритмаган. 6Улар Лубнондан Мисрафўт–Майимгача бўлган қирларнинг аҳолисини — барча Сидонликларни ҳам ҳали мағлуб қилмаган. Мен Ўзим мана шу халқларни бу юртдан, Исроил халқининг олдидан ҳайдайман. Мен сенга буюрганимдай, мана шу ерларни албатта Исроил халқига мулк қилиб бергин. 7Хуллас, мана шу ерларни қолган тўққизта қабилага ва Манаше қабиласининг ярмига ▼▼ Манаше қабиласининг ярми — Иордан дарёсининг ғарб томонидаги Канъон юртида ўрнашган қабиланинг ярми назарда тутилган (22:7 га қаранг). Қабиланинг иккинчи ярми Иордан дарёсининг шарқ томонида ўрнашган эди (шу бобнинг 8, 29-31–оятларига ва 1:12-14 га қаранг).
мулк қилиб бўлиб бергин.” Иордан дарёсининг шарқидаги ерлар
8Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг бошқа ярми Иордан дарёсининг шарқида ўз улушларини олиб бўлган эдилар. Уларга бу ерларни Эгамизнинг қули Мусо берган эди. 9Уларнинг ҳудуди жанубдаги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан тортиб, сойликдаги ▼▼ сойлик — икки адир оралиғидаги пастлик. Баъзи сойликлар водий каби кенг бўларди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СОЙЛИК сўзига қаранг.
шаҳаргача чўзилиб, Мидаводан Дибонгача бўлган бутун ясси тепаликни ўз ичига олади. 10Бу ҳудуд Хашбон шаҳрида ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўн қўли остида бўлган ҳамма шаҳарларни, Оммон халқининг чегарасигача бўлган ерларни ўз ичига оларди. 11– 12Булардан ташқари, Гашур ва Махо халқларининг ерлари, шунингдек, шоҳ Ўгнинг бутун шоҳлиги, чунончи, Гилад ўлкаси, шимолдаги бутун Хермон тоғи ва шарқдаги Салкогача бўлган бутун Башан ўша ҳудудга кирар эди. Шоҳ Ўг Рафа халқининг ▼▼ Рафа халқи — 12:4 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
энг охирги авлоди бўлиб, Башан ўлкасининг Аштарўт ва Эдрей шаҳарларида ҳукмронлик қилган эди. Мусо ўша ерларни босиб олиб, халқларини ҳайдаб чиқарган эди. 13Лекин Исроил халқи Гашур ва Махо халқларини ҳайдаб чиқармади, улар бугунгача Исроил халқи орасида яшайдилар. 14Фақатгина Леви қабиласига Мусо улуш қилиб ер бермади. Эгамиз айтгандай, қурбонгоҳда Исроил халқининг Худоси — Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонликлар Леви қабиласининг улушидир ▼▼ Эгамиз айтгандай…Леви қабиласининг улушидир — Қонунлар 18:1-2 га қаранг.
. Рубен қабиласининг ҳудуди
15Мусо Рубен қабиласига уруғлари бўйича улуш берган эди. 16Уларнинг ҳудуди жанубдаги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан тортиб, сойликдаги шаҳаргача чўзилиб, Мидаво атрофидаги бутун ясси тепаликни ўз ичига оларди. 17Мана шу ҳудуд Хашбон шаҳрини ва ясси тепаликда жойлашган қуйидаги ҳамма шаҳарларни ўз ичига олар эди: Дибон, Бомўт–Баал ва Байт–Баал–Миён, 18Яхаз, Кадамўт, Мифат, 19Хиратайим, Сивмо ва Иордан водийсида жойлашган қирнинг устидаги Зарет–Хашахар, 20Байт–Пиёр, Фисгах тоғ тизмасининг ён бағирлари, Байт–Яшимўт шаҳарлари. 21Рубен қабиласининг ерлари ясси тепалик устидаги барча шаҳарлар, Хашбонда ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўннинг бутун шоҳлигини ўз ичига оларди. Мусо Сихўнни ва у билан иттифоқ тузган Мидиён ҳукмдорларини мағлуб қилганди. Уларнинг исмлари Эви, Раҳем, Зур, Хур ва Раба эди. 22Исроил халқи яна Бавўр ўғли Баломни ▼▼ Балом — Саҳрода 22:1-24:25 га қаранг.
ҳам қиличдан ўтказган эди. У фолбинлик билан шуғулланар эди. 23Рубен қабиласи ҳудудининг ғарбий чегараси Иордан дарёси ва унинг қирғоқлари эди. Мана шу ерлар Рубен қабиласига мулк қилиб берилган эди. Гад қабиласининг ҳудуди
24Мусо Гад қабиласига ҳам уруғлари бўйича улуш берди. 25Язир шаҳри, Гилад ўлкасидаги ҳамма шаҳарлар, Рабба шаҳрининг ▼▼ Рабба шаҳри — Оммон юртининг пойтахти.
шарқидаги Арор шаҳригача ▼▼ Арор шаҳри — шу бобнинг 16–оятида айтиб ўтилган Арордан бошқа шаҳар.
бўлган Оммонлар ерининг ярми уларнинг ҳудудига кирар эди. 26Уларнинг ери яна жанубдаги Хашбон шаҳридан шимол томондаги Рамат–Миспи ва Батоним шаҳарларигача, шунингдек, шимолдаги Моханайимдан Дебиргача чўзилган эди. 27Гад қабиласининг ери Иордан водийсида Байт–Харам, Байт–Нимро, Сухот, Зофун шаҳарларини ҳамда Хашбон ҳукмдори бўлган Сихўн шоҳининг қолган шоҳлигини ҳам ўз ичига олар эди. Бу ҳудуднинг ғарбий чегараси Иордан дарёси бўлиб, шимолдаги Жалила кўлигача ▼▼ Жалила кўли — ибронийча матнда Кенерет кўли, ўша вақтда Жалила кўли ва унинг атрофидаги ерлар шу ном билан ҳам аталарди.
чўзилган эди. 28Мана шу ҳудуддаги шаҳарлар ва атрофларидаги қишлоқлар Гад қабиласига мулк қилиб берилган эди. Иордан шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ерлар
29Мусо Манаше қабиласининг ярмига ҳам уруғлари бўйича улуш берган эди. 30Уларнинг ҳудуди Моханайим шаҳридан шимолга чўзилиб, бутун Башан ўлкасини ва Ёвир босиб олган олтмишта шаҳарни ўз ичига олар эди. Башан шоҳи Ўг мана шу жойларда ҳукмронлик қилган эди. 31Гилад ўлкасининг ярми, Башандаги Ўг шоҳлигининг пойтахт шаҳарлари Аштарўт ва Эдрей ҳам уларнинг ҳудудига кирар эди. Бу ерлар Манаше ўғли Мохирдан келиб чиққан наслнинг ярмига берилган эди. 32Иорданнинг шарқида, Мўаб текислигида, Ерихонинг рўпарасида Мусо бўлиб берган улушлар мана шулардир. 33Лекин Леви қабиласига Мусо улуш қилиб ер бермаган эди. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз уларга: “Мен Ўзим сизларнинг улушингиз бўламан”, деб ваъда берган эди ▼▼ “Мен Ўзим сизларнинг улушингиз бўламан”, деб ваъда берган эди — Худо Леви қабиласининг муҳтожликларини қондиришга ваъда берган эди. Худонинг амрига кўра, Леви қабиласи Исроил халқининг Эгамизга келтирган қурбонлигу назрларидан улар ейиш ҳуқуқига эга эдилар (Қонунлар 18:1-2 га қаранг). Халқдан йиғилган ушр ҳам бу қабила вакилларига тегишли эди (Қонунлар 14:28-29 га қаранг), шунингдек, уларга айрим шаҳарлар ва шаҳар атрофидаги яйловлар берилган эди (21:1-3 га қаранг).
.
Copyright information for
UznUzbC