Joshua 15
Яҳудо қабиласининг ҳудуди
1Яҳудо қабиласининг уруғларига тушган улуш юртнинг жануб томонида эди. Уларнинг жанубдаги ерлари Эдом юртининг чегараси бўлган Зин чўлигача етди. 2Уларнинг жанубий чегараси Ўлик денгизнинг ▼▼ Ўлик денгиз — ибронийча матнда Туз денгизи (шу бобнинг 5–оятида ҳам бор).
жанубий қирғоғидан бошланади. 3Чегара Чаёнлар довонидан ▼▼ Чаёнлар довони — ибронийча матнда Акрабим довони, маъноси чаёнлар довони.
ўтиб, жануб томонга, Зин чўли томон чўзилади. Кадеш–Барна шаҳрининг жануб томонидан ўтиб, Хазрон шаҳригача боради. Хазрондан ўтгандан кейин Адар шаҳригача бориб, Карха шаҳри томонга бурилади. 4Бу чегара Озмон шаҳригача бориб, Миср чегарасидаги ирмоқдан ▼▼ Миср чегарасидаги ирмоқ — 13:3 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг.
ҳам ўтади–да, Ўрта ер денгизининг ёнида тугайди. Яҳудо қабиласининг жанубий чегараси ана шундай бўлади. 5Уларнинг шарқий чегараси Ўлик денгиздир. Бу чегара шимолдаги Иордан дарёси Ўлик денгизга қуйиладиган жойгача чўзилади. Мана шу жойдан шимолий чегара бошланади. 6Шимолий чегара Ўлик денгизнинг ғарбидаги Байт–Хўглахгача чўзилиб, Байт–Арабанинг шимолидан ўтади–да, Рубен ўғли Бўханнинг номи билан аталган тош турган жойгача боради. 7Кейин чегара Охор сойлигидан Давиргача ▼▼ Давир — шу бобнинг 15–оятида ҳамда 10:38-39 да айтиб ўтилган Давирдан бошқа шаҳар.
бориб, шимолга — Гилгал ▼▼ Гилгал — 4:19 да айтиб ўтилган Ерихо ёнидаги Гилгал эмас.
томонга бурилади. Гилгал сойликнинг жанубида бўлган Адум довонининг рўпарасида эди. Чегара Эн–Шамаш булоғидан ўтиб, Эн–Рўғолга боради. 8Кейин Хиннум сойлигининг тепасидан кесиб ўтиб, Ёбус халқига қарашли бўлган тепаликнинг, яъни Қуддуснинг жанубий ён бағридан ўтади. Чегара у ердан Хиннум сойлигининг ғарбидаги қирнинг тепасига — Рафа водийсининг шимолий четигача боради. 9Чегара тоғнинг тепасидан Нафтува булоқлари томон чўзилиб, Эфрўн тоғининг шаҳарларигача боради, кейин эса Баалах томонга бурилади. Бу шаҳар ҳозирги пайтда ▼▼ ҳозирги пайтда — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
Хират–Йўрим деб аталади. 10Шундан кейин бу шимолий чегара Баалахнинг ғарб томонини айланиб ўтиб, Сеир тоғларигача ▼▼ Сеир тоғлари — 11:17 изоҳига қаранг.
боради. Кейин Йўрим тоғининг шимолий ён бағридан ўтади. Хисалон шаҳри шу ерда жойлашган. У ердан чегара Байт–Шамаш шаҳригача ▼▼ Байт–Шамаш шаҳри — 19:41 да айтиб ўтилган Ир–Шамашнинг яна бир номи бўлиши мумкин. Ўша даврда Байт–Шамаш номли яна иккита шаҳар бор эди (19:22, 38 га қаранг).
боради ва Тимнах шаҳридан ўтади. 11Кейин чегара Эхрон шаҳрининг шимолидаги тепаликнинг ён бағридан ўтиб, Шиккарон шаҳри томонга бурилади. Кейин Баалах тоғининг ёнидан ўтиб, Ёбнаил шаҳрига боради. Шимолий чегара Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. 12Ўрта ер денгизининг ▼▼ Ўрта ер денгизи — ибронийча матнда Буюк денгиз (шу бобнинг 47–оятида ҳам бор).
қирғоғи ғарбий чегарани ташкил қилади. Мана шу чегаралар ҳудудида Яҳудо қабиласининг уруғлари яшайди. Хеврон ва Давир шаҳарларини Холиб мағлуб қилади
13Эгамиз буюргандай, Ёшуа Яфунах ўғли Холибга Яҳудо қабиласининг ҳудудидан улуш берди. Бу улуш Хират–Арба ▼▼ Ҳозирги пайтда — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
шаҳри эди. Арба Оноқ авлодининг ▼▼ Хират–Арба — ибронийчадаги маъноси Арба шаҳри.
бобокалони эди. Ҳозирги пайтда ▼▼ Оноқ авлоди — 11:21 изоҳига қаранг.
Хират–Арба шаҳри Хеврон деб аталади. 14Холиб у ердан Оноқ авлодини — Шешай, Охиман ва Талмай уруғларини қувиб чиқарди. 15Яҳудо қабиласининг одамлари у ердан Давир шаҳрига ▼▼ Давир шаҳри — Хеврон шаҳридан қарийб 16 километр жануби–ғарбда жойлашган.
ҳужум қилиш учун йўлга тушишди. Давирнинг эски номи Хират–Сафар эди. 16Шунда Холиб: “Хират–Сафарга ҳужум қилиб, қўлга киритган кишига қизим Ахсани бераман”, — деди. 17Ўтниёл шаҳарни қўлга киритди, Холиб эса унга қизи Ахсани узатди. Ўтниёл Холибнинг Ханаз исмли укасининг ўғли эди. 18Тўйдан кейин қиз Ўтниёлга: “Келинг, отамдан ▼▼ …қиз Ўтниёлга: “Келинг, отамдан… — ибронийча матндан. Қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларида …Ўтниёл қизга: “Кел, отангдан….
бир дала сўраб олайлик”, деб туриб олди. Холиб эшакдан тушаётган қизига: “Ҳа, қизим, бирон–бир истагинг борми?” — деб сўради. 19“Менга бир совға қилсангиз, — деди Ахса. — Сиз менга Нагав чўлидаги ▼▼ Нагав чўли — 10:40 изоҳига қаранг.
ерни бердингиз, энди сув булоқларини ҳам ҳадя этинг.” Шундай қилиб, Холиб унга тепадаги ва пастдаги булоқларни ▼▼ тепадаги ва пастдаги булоқлар — тепадаги булоқ — тоғдаги булоққа ишора. Эчкиларни суғориш учун ўша булоқ сувидан фойдаланилган. Пастдаги булоқ — текисликдаги булоққа ишора. Ер остидан сув чиқиб, ҳовузни ҳосил қилган. Бу булоқ сувидан донларни суғориш учун фойдаланилган.
берди. Яҳудо шаҳарлари
20Қуйида айтиб ўтилган ерларни Яҳудо қабиласи улуш қилиб олди. 21Бу ҳудуднинг энг жанубидаги — Эдом юрти чегарасидаги шаҳарларнинг номлари қуйидагича эди: Кабзил, Эдер, Ёғур, 22Хино, Димона, Адад, 23Кедеш, Хазор, Йитнон, 24Зиф, Талим, Болўт, 25Хазор–Хадатто, Харийўт–Хазрон, яъни Хазор, 26Эмом, Шама, Мўлодах, 27Хазор–Гаддах, Хашмон, Байт–Палат, 28Хазор–Шувол, Бершеба, Бизйўтаёх, 29Баалах, Ийим, Эзам, 30Элтўлад, Хасил, Хўрмах, 31Зихлах, Мадманно, Сансанно, 32Лабойўт, Шилхим, Ойин, Риммон — ҳаммаси бўлиб йигирма тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 33Қир этакларининг шимолидаги шаҳарларнинг номи эса қуйидагича эди: Эштойўл, Зорох, Ашнаҳ, 34Зонўвах, Эн–Ханним, Таппух, Эном, 35Ярмут, Адуллам, Сўху, Озикаҳ, 36Шарайим, Адитайим, Гадера (ёки Гадератайим) — ҳаммаси бўлиб ўн тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 37Қир этакларининг жанубида қуйидаги шаҳарлар бор эди: Зинон, Ҳадаша, Мигдал–Гад, 38Дилан, Миспах, Ёхтал, 39Лахиш, Бозхат, Эглон, 40Каббўн, Лахмос, Хитлиш, 41Гадерўт, Байт–Дўғон, Намах, Маккедо — ҳаммаси бўлиб ўн олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 42Қир этакларининг марказий қисмидаги шаҳарлар қуйидагилар эди: Либна, Этер, Ошон, 43Йифтох, Ашнаҳ, Назив, 44Кейлах, Ахсиб, Моришо — ҳаммаси бўлиб тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 45Яҳудо қабиласининг ҳудуди Эхроннинг барча шаҳарлари ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди. 46Чегара Эхрондан ғарбга, Ўрта ер денгизи томон чўзилиб, Ашдоднинг ёнида бўлган барча шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди. 47Уларнинг ҳудуди Ашдод ва унинг шаҳарларию қишлоқларини, Ғазо ва у ердан Миср чегарасидаги ирмоққача ▼▼ Миср чегарасидаги ирмоқ — 13:3 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг.
бўлган жойлардаги шаҳарлар ва қишлоқларни, Ўрта ер денгизининг қирғоғи бўйидаги шаҳарларни ўз ичига олар эди. 48Яҳудо қабиласи қирларда қуйидаги шаҳарларни улуш қилиб олди: Шомир, Ятир, Сўху, 49Данно, Хират–Санно, яъни Давир, 50Онов, Эштамўва ▼▼ Эштамўва — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Эштамўх. Унинг Эштамўва деган шакли 21:14 дан олинган.
, Оним, 51Гўшен, Хўлун ва Гилох — ҳаммаси бўлиб ўн битта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 52Қирлардаги қуйидаги шаҳарлар Яҳудо қабиласининг ҳудудига кирар эди: Араб, Думах, Ишан, 53Ёнум, Байт–Таппух, Офоқа, 54Хумтах, Хират–Арба, яъни Хеврон ва Зиор — ҳаммаси бўлиб тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 55Яна қирларда қуйидаги шаҳарлар Яҳудо қабиласининг улуши бўлди: Моюн, Кармил, Зиф, Ютто, 56Йизрил, Ёхдаём, Зонўвах, 57Қайин, Гиво ва Тимнах — ҳаммаси бўлиб ўнта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 58Қирлардаги мана бу шаҳарлар ҳам ўша ҳудудга кирарди: Халхул, Байт–Зур, Гадўр, 59Марот, Байт–Анўт ва Элтахўн — ҳаммаси бўлиб олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 60Хират–Баал, яъни Хират–Йўрим ва Рабба — қирлардаги мана шу икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар ҳам Яҳудо қабиласининг улуши бўлди. 61Ўлик денгиз бўйидаги адирларда жойлашган қуйидаги шаҳарлар ҳам Яҳудо қабиласига тегишли бўлди: Байт–Араба, Миддин, Сахохо, 62Нившон, Туз шаҳри ва Эн–Геди — ҳаммаси бўлиб олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 63Аммо Яҳудо қабиласи Ёбус халқини Қуддусдан ҳайдаб чиқара олмади ▼▼ …Ёбус халқини Қуддусдан ҳайдаб чиқара олмади — Исроил халқи Қуддусни шоҳ Довуд даврида қўлга киритган (2 Шоҳлар 5:6-7 га қаранг), лекин шундан кейин ҳам бутун Ёбус халқини шаҳардан ҳайдаб чиқармаганди (2 Шоҳлар 24:16 га қаранг).
. Бугунгача ▼▼ Бугунгача — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
Ёбус халқи Яҳудо халқи билан бирга Қуддусда яшайди.
Copyright information for
UznUzbC