Joshua 16
Юсуф авлодининг улуши
1Юсуф авлодларига ▼▼ Юсуф авлодлари — Юсуфнинг иккала ўғли — Эфрайим ва Манашенинг авлодларига ишора (14:3-4 га қаранг).
берилган улушнинг жанубий чегараси Ерихо шаҳрининг ёнидаги Иордан дарёсидан, Ерихо булоғининг шарқидаги жойдан бошланади. Кейин чегара Ерихонинг олдидан ўтиб, шимоли–ғарбдаги Яҳудо адирлари орқали қирлардаги Байтил шаҳригача чўзилади. 2Кейин Байтил, яъни Луздан ҳам ўтиб ▼▼ …Байтил, яъни Луздан ҳам ўтиб… — қадимий юнонча таржимадан (яна 18:13 га қаранг). Ибронийча матнда …Байтилдан Лузга ўтиб….
, Орух халқига тегишли бўлган Отрўт–Адаргача ▼▼ Отрўт–Адар — ибронийча матнда Отрўт. Отрўт — Отрўт–Адарнинг қисқа шакли.
боради. 3Чегара у ердан ғарбдаги Яфлет авлодининг еригача чўзилиб, Пастки Байт–Хўронгача боради. Кейин чегара Гезер шаҳригача бориб, Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. 4Юсуф авлодлари бўлган Манаше ва Эфрайим қабилалари мана шу ерларни улуш қилиб олдилар. Эфрайим қабиласига берилган ерлар
5Эфрайим қабиласининг уруғларига қуйидаги ерлар берилди: бу ерларнинг жанубий чегараси Отрўт–Адарда бошланади–да, ғарб томонга, Тепадаги Байт–Хўронгача чўзилиб, 6– 7Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Шарқий чегараси Михматитдан жануб томонга боради, Танат–Шилў, Ёнох, Отарўт, Наро шаҳарларидан ўтиб, Иордан дарёсининг Ерихога яқин бўлган жойида тугайди. 8Шимолий чегараси эса Таппухдан ғарбга боради. Кейин Канах сойлиги бўйлаб чўзилиб, Ўрта ер денгизида тугайди. Мана шу ерларни Эфрайим қабиласи улуш қилиб олди. 9Эфрайим қабиласига яна Манаше ҳудудида жойлашган бир нечта шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар ҳам берилди. 10Аммо Эфрайим қабиласи Гезерда яшаётган Канъон халқини қувиб чиқармади. Бу халқ бугунги кунгача ▼▼ бугунги кунгача — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
Эфрайим қабиласи орасида яшайди, лекин улар қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилинганлар.
Copyright information for
UznUzbC