‏ Joshua 17

Иордан ғарбидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ерлар

1Кейин Манаше қабиласига улуш берилди. Манаше Юсуфнинг тўнғичи эди. Мохир Манашенинг тўнғичи бўлиб, Гиладнинг отаси эди. Мохир ботир жангчи бўлгани учун, Мусо унга Иорданнинг шарқидаги Гилад ва Башан ўлкаларини берган эди. 2Иорданнинг ғарбида Манаше қабиласининг қолганига улуш берилди. Манаше ўғиллари Абуазар, Халек, Осриёл, Шакам, Хафер ва Шамидо уруғларининг ҳаммасига ерлар берилди.

3Манашенинг набираси Гиладнинг Хафер деган ўғли бор эди. Хафернинг эса Залофход деган ўғли бор эди. Залофходнинг ўғиллари йўқ, фақатгина қизлари бор эди. Қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди. 4Шу аёллар руҳоний Элазар
Элазар — 14:1 изоҳига қаранг.
, Ёшуа ва оқсоқолларнинг олдига келиб, шундай дейишди: “Эгамизнинг Ўзи бизга ҳам, амакиларимиз қатори, улуш беришни Мусога амр қилган.”
“Эгамизнинг Ўзи…Мусога амр қилган” — Саҳрода 27:1-11, 36:1-12 га қаранг.
Ёшуа Эгамизга итоат этиб, қизларга ҳам амакилари қатори улуш берди.
5Натижада Иорданнинг шарқидаги Гилад ва Башан ўлкаларидан ташқари, Манаше қабиласи Иорданнинг ғарбида яна ўн бўлак ер олди. 6Чунки Манаше авлодининг аёллари ҳам эркаклар қатори улуш олишди. Гилад ерини эса Ёшуа Манаше қабиласининг қолганларига тақсимлаб берди.

7Иордан дарёсининг ғарбидаги Манаше қабиласи ерларининг шимолий чегараси Ошер қабиласи ҳудудининг чегараси билан туташган эди. Жанубий чегараси эса Михматит шаҳригача бориб, Таппух булоғи
Таппух булоғи — ибронийча матнда Эн–Таппух, маъноси Таппух булоғи.
атрофида яшайдиганларнинг ерларигача чўзилган эди. Михматит шаҳри Шакам шаҳрининг шарқида эди.
8Таппух шаҳри Манаше ва Эфрайим қабилаларининг чегарасида жойлашган эди. Таппухнинг атрофидаги ерлар Манаше қабиласига тегишли бўлса ҳам, шаҳарнинг ўзи Эфрайим қабиласига тегишли эди. 9Манаше ҳудудининг жанубий чегараси Таппух шаҳридан, Канах сойлиги бўйлаб, Ўрта ер денгизигача чўзилади. Канах сойлигининг қирғоғидаги бир нечта шаҳар Манаше қабиласининг ҳудудида бўлишига қарамай Эфрайим қабиласига тегишли эди. 10Ўша сойликнинг жанубидаги ерлар Эфрайим қабиласиники, шимолидаги ерлар эса Манаше қабиласиники эди. Ўрта ер денгизининг қирғоғи Манаше ҳудудининг ғарбий чегараси эди. Бу ҳудуд шимол томонда Ошер қабиласининг ҳудудигача, шарқ томонда эса Иссахор қабиласининг ҳудудигача чўзилган эди.

11Иссахор ва Ошер қабилаларининг ҳудудларида жойлашган қуйидаги шаҳарлар ва атрофидаги қишлоқлар Манаше қабиласига берилган эди: Байт–Шан, Йиблаём, Дўр, яъни Нафўт–Дўр, Эн–Дўр, Танах ва Магидў. 12Лекин Манаше қабиласи бу шаҳарларни қўлга кирита олмади. Канъон халқлари ўша жойларда яшашда давом этаверди. 13Бирмунча вақт ўтгандан кейин Исроил халқи янада кучайди ва Канъон халқларини қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилди. Аммо уларни юртдан бутунлай қувиб чиқармади.

Эфрайим ва Манаше қабилалари каттароқ улушни сўраб боришади

14Бир кун Юсуф авлодлари
Юсуф авлодлари — бу ўринда Эфрайим қабиласи ва Манаше қабиласининг ярми назарда тутилган. Улар Иордан дарёсининг ғарб томонида ўрнашган эдилар. Шу бобнинг 17–оятига ва 16:1-4 га қаранг.
келиб, Ёшуадан сўрашди:

— Эгамиз бизни баракали қилиб, жуда ҳам кўпайтирди. Нима учун бизга фақатгина бир улуш ер бердингиз?

15Ёшуа уларга шундай деб жавоб берди:

— Агар Эфрайим қирлари сизларга кичиклик қилаётган бўлса, боринглар, Париз ва Рафа
Рафа — 12:4 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
халқларининг ўрмонларидаги дарахтларни кесиб, ўзингизга жой тозалаб олинглар.

16Улар шундай дедилар:

— Биз айтганингиздай қилсак ҳам, барибир, у жой бизга торлик қилади. Йизрил водийсига бориб ҳам, у ерда яшай олмаймиз. Нега десангиз, Байт–Шан шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларда ҳамда Йизрил водийсининг бошқа жойларида яшайдиган Канъон халқи биздан анча кучли, уларнинг темирдан ясалган жанг аравалари
…темирдан ясалган жанг аравалари… — бу араваларнинг баъзи қисмлари темирдан ясалган эди, холос.
бор.

17Ёшуа Юсуфнинг авлодлари бўлган Эфрайим ва Манаше қабилаларига шундай деди:

— Сизлар жуда кўпчиликсизлар, кучингиз ҳам кўп. Нафақат бир улуш ер,
18балки қирлар ҳам сизларники бўлади. У ерлар ўрмон бўлса ҳам, дарахтларини кесиб, тозаланглар. У жойлар бошидан охиригача сизларники бўлади. Канъон халқларининг темир жанг араваларию катта кучи бўлишига қарамай, сизлар уларни у ердан ҳайдаб чиқарасизлар.
Copyright information for UznUzbC