Joshua 19
Шимўн қабиласининг улуши
1Қуръа бўйича ▼▼ Қуръа бўйича… — 14:2 изоҳига қаранг.
иккинчи бўлиб Шимўн қабиласи улуш олди. Шимўн қабиласига улуш қилиб берилган ерларнинг атрофи Яҳудо қабиласининг ҳудуди билан ўралган эди. 2Шимўн қабиласига: Бершеба (яъни Шеба) ▼▼ …Бершеба (яъни Шеба)… — ибронийча матнда …Бершеба, Шеба…. Шу бобнинг 6–оятида берилган маълумотга кўра, ҳаммаси бўлиб 13 шаҳар қайд этилган (яна 1 Солномалар 4:28-30 га қаранг). Шунга биноан, Шеба — Бершебанинг қисқа шакли бўлиши мумкин.
, Мўлодах, 3Хазор–Шувол, Бала, Эзам, 4Элтўлад, Батул, Хўрмах, 5Зихлах, Байт–Маркобот, Хазор–Суса, 6Байт–Лабойўт ва Шорухан — ҳаммаси бўлиб ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар берилди. 7Қуйидаги шаҳарлар ҳам Шимўн қабиласига тегишли эди: Ойин, Риммон, Этер ва Ошон — тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 8Шимўн қабиласининг ҳудуди яна жанубдаги Баалат–Бэрни, яъни Нагав чўлидаги ▼▼ Нагав чўли — 10:40 изоҳига қаранг.
Рамагача бўлган ерлардаги барча шаҳарларни ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди. 9Ёшуа Яҳудо қабиласига берган улуш улар учун керагидан ҳам ортиқ эди. Шунинг учун уларнинг ҳудудидан бир бўлагини олиб, Шимўн қабиласига улуш қилиб берди. Забулун қабиласининг улуши
10Қуръа бўйича учинчи бўлиб Забулун қабиласи улуш олди. Уларга теккан ҳудуднинг чегараси Сорид шаҳридан бошланиб, 11ғарб томонга боради ва Марало шаҳридан ўтади. Кейин Даббешет шаҳрининг ёнидан ўтиб, Ёхнаём шаҳрининг шарқидаги сойликкача етади. 12Сорид шаҳрининг шарқ томонидан чегара Хислўт–Товур шаҳрининг чегарасигача чўзилади. Кейин Доварат шаҳригача бориб, Ёфия шаҳригача давом этади. 13Чегара яна шарқ томонга давом этиб, Гат–Хафер ва Эт–Козин шаҳарларигача боради. Кейин чегара Риммон шаҳригача бориб, у ердан Ниёх шаҳри томон бурилади ▼▼ …Риммон шаҳригача бориб, у ердан Ниёх шаҳри томон бурилади — ёки …Риммон, Мифўвар ва Ниёх шаҳарларигача боради.
. 14Ҳудуднинг шимолий чегараси Ханнатон шаҳридан ўтиб, Йифтох–Эл сойлигида тугайди. 15Забулун қабиласининг ҳудудида ҳаммаси бўлиб ўн иккита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар бор эди. Каттот, Наҳалил, Шимрон, Йидало ва Байтлаҳм ▼▼ Байтлаҳм — Қуддусдан жанубдаги машҳур Байтлаҳмдан бошқа шаҳар. Мазкур оятдаги Байтлаҳм Исроилнинг шимолида жойлашган.
ўша шаҳарлардан баъзилари эди. 16Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқларнинг ҳаммасини Забулун қабиласи улуш қилиб олди. Иссахор қабиласининг улуши
17Қуръа бўйича тўртинчи бўлиб Иссахор қабиласи улуш олди. 18Бу қабилага улуш қилиб берилган ерларда қуйидаги шаҳарлар бор эди: Йизрил, Хасуллўт, Шунам, 19Хафорайим, Шиён, Анахарат, 20Раббит, Хишион, Аваз, 21Ремот, Эн–Ханним, Эн–Хаддах, Байт–Пазез. 22Шимолдаги бу ҳудуднинг чегараси Товур тоғидан бошланиб, Иордан дарёсида тугайди. Товур ▼▼ Товур тоғидан бошланиб…Товур — ибронийча матнда Товур сўзи бир марта ишлатилган. Лекин бу оятда Товур сўзи ҳам тоққа, ҳам тоғ этагидаги шаҳарга нисбатан ишлатилган бўлиши мумкин. Товур тоғи Иссахор ҳудудининг шимолий чегарасидаги бир жой эди.
, Шахазимо ва Байт–Шамаш ▼▼ Байт–Шамаш — шу бобнинг 38–оятида ҳамда 15:10 да айтиб ўтилган Байт–Шамашдан бошқа шаҳар.
шаҳарлари ҳам мана шу ҳудудга кирар эди — ҳаммаси бўлиб ўн олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 23Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни Иссахор қабиласи улуш қилиб олди. Ошер қабиласининг улуши
24Қуръа бўйича бешинчи бўлиб Ошер қабиласи улуш олди. 25Уларнинг ҳудуди қуйидаги шаҳарларни ўз ичига олар эди: Халкат, Халий, Бэтэн, Ахшоф, 26Аламмалек, Эмод ва Мишол. Ҳудуднинг жанубий чегараси Ўрта ер денгизидан бошланиб, Кармил қирларининг этакларидаги Шихор–Либнат сойлиги бўйлаб чўзилади. 27У ердан чегара шарқ томонга бурилиб, Байт–Дўғон шаҳригача боради ва Йифтох–Эл водийсидаги Забулун қабиласи ҳудудининг чегараси билан туташади. Кейин шарқий чегара шимол томонга бурилиб, Байт–Эмих ва Набиёл шаҳригача боради. Ҳудуднинг чегараси Кавул, 28Абдўн ▼▼ Абдўн — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Эброн. Унинг Абдўн деган шакли 21:30 дан олинган.
, Рехоб, Хаммон, Канах шаҳарларидан ўтиб, Буюк Сидон шаҳригача етади 29ва бу ердан ғарбга бурилади. Шу ердан шимолий чегара бошланиб, Рамага ▼▼ Рама — мазкур оятдаги Рама шаҳри шу бобнинг 36–оятида ва 18:25 да Рама деб номланган икки шаҳардан бошқа шаҳар.
боради–да, мустаҳкам Тир шаҳригача етади. Кейин чегара Хўсах шаҳри томон бурилиб, Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Ошер қабиласининг ҳудуди қуйидаги шаҳарларни ҳам ўз ичига олар эди: Махалав, Ахсиб ▼▼ Махалав, Ахсиб — ибронийча матнда бу сўзларнинг маъноси баҳсли. Кўп олимларнинг шарҳлашича, бу сўзлар икки шаҳарнинг номлари бўлган.
, 30Уммо ▼▼ Уммо — Ҳакамлар 1:31 да айтиб ўтилган Аккў шаҳрининг яна бир номи бўлиши мумкин.
, Офоқ ва Рехоб — ҳаммаси бўлиб йигирма иккита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 31Мана шу ерларнинг ҳаммасини Ошер қабиласи улуш қилиб олди. Нафтали қабиласининг улуши
32Қуръа бўйича олтинчи бўлиб Нафтали қабиласи улуш олди. 33Нафтали қабиласи ҳудудининг жанубий чегараси Халеф шаҳридан Зананим шаҳри ёнидаги эман дарахти ёнигача боради. У ердан чегара Адамий–Нахаб, Ёбнаил ва Лахум шаҳарларигача давом этиб, Иордан дарёсида тугайди. 34Ҳудуднинг ғарбий чегараси Ознўт–Товур шаҳридан ўтиб, Ҳуққоқ шаҳригача боради. Нафтали қабиласининг ҳудуди жануб томонда Забулун қабиласининг ҳудуди билан чегарадош, ғарб томонда Ошер қабиласининг ҳудуди билан чегарадош. Шарқий чегараси эса Иордан дарёсидир ▼▼ Иордан дарёси — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда Иордан дарёси бўйидаги Яҳудо. Бироқ Яҳудо ҳудуди Исроилнинг жанубида, Нафтали ҳудудидан анча узоқда жойлашган эди. Ибронийча матндаги Яҳудо сўзи Исроилнинг шимолида, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида жойлашган шаҳарни билдирган бўлса керак.
. 35Нафтали қабиласининг ҳудудидаги мустаҳкам шаҳарлар қуйидагилардир: Зиддим, Зер, Хаммат, Рахат, Кенерет, 36Адамах, Рама ▼▼ Рама — мазкур оятдаги Рама шаҳри шу бобнинг 29–оятида ва 18:25 да Рама деб номланган икки шаҳардан бошқа шаҳар.
, Хазор, 37Кедеш, Эдрей, Эн–Хазор, 38Ирўн, Мигдал–Эл, Хорем, Байт–Онот ва Байт–Шамаш ▼▼ Байт–Шамаш — шу бобнинг 22–оятида ҳамда 15:10 да айтиб ўтилган Байт–Шамашдан бошқа шаҳар.
— ҳаммаси бўлиб ўн тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 39Нафтали қабиласи мана шу ерларни улуш қилиб олди. Дан қабиласининг улуши
40Қуръа бўйича еттинчи бўлиб Дан қабиласи улуш олди. 41Уларнинг ҳудуди қуйидаги шаҳарлардан иборат эди: Зорох, Эштойўл, Ир–Шамаш, 42Шалаббин, Ойжавлон, Йитла, 43Элўн, Тимнах, Эхрон, 44Элтаха, Гибитон, Баалат, 45Ёҳуд, Бани–Барақ, Гат–Риммон, 46Межаркон, Раххўн ва Яффанинг қаршисидаги жойлар. 47– 48Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар Дан қабиласининг улуши эди. Аммо кейинчалик душманлар келиб, бу ерларни босиб олдилар. Шунда Дан қабиласи шимол томонга бориб, Лайиш ▼▼ Лайиш — ибронийча матнда Лашем, Лайишнинг яна бир номи.
шаҳрига ҳужум қилди ▼▼ …Лайиш шаҳрига ҳужум қилди — Ҳакамлар 18–бобга қаранг.
. Улар шаҳарни қўлга киритиб, бутун шаҳар аҳолисини қириб ташладилар. Ўзлари эса шу шаҳарда жойлашиб, уни ўз бобоси Дан шарафига Дан деб атадилар. Ёшуанинг улуши
49Барча ерлар Исроил қабилаларига бўлиб берилгандан кейин, Исроил халқи Ёшуага ҳам улуш берди. 50Эгамиз Исроил халқига, Ёшуа хоҳлаган шаҳарни унга беринглар, деб амр қилган эди. Ёшуа Эфрайим қирларидаги Тимнат–Серах шаҳрини сўради. Исроил халқи ўша шаҳарни Ёшуага берди. Ёшуа у шаҳарни қайтадан қуриб, ўша ерда жойлашди. 51Мана шу ерларнинг ҳаммасини руҳоний Элазар ▼▼ Элазар — 14:1 изоҳига қаранг.
, Нун ўғли Ёшуа ва қабилалар бошлиқлари Исроил қабилаларига улуш қилиб бердилар. Улар бу ишларни Шилўдаги ▼▼ Шилў — 18:1 изоҳига қаранг.
Учрашув чодирига кираверишда, Эгамизнинг ҳузурида қуръа ташлаб ▼▼ …Эгамизнинг ҳузурида қуръа ташлаб… — 14:2 изоҳига қаранг.
амалга оширдилар. Хуллас, бутун юртни бўлиб олиш ҳам ўз ниҳоясига етди.
Copyright information for
UznUzbC