‏ Joshua 2

Ёшуа Ерихога айғоқчиларни юборади

1Ёшуа Шитимдаги қароргоҳдан
Шитимдаги қароргоҳ — Ўлик денгизнинг шимоли–шарқида, Мўаб текислигида жойлашган (Саҳрода 33:49 га қаранг).
икки кишини яширинча айғоқчи қилиб юборди. Юборишдан олдин уларга: “Бориб, Канъон юртини, айниқса, Ерихо шаҳрини
Ерихо шаҳри — ўша ҳудуддаги энг муҳим шаҳар. Иордан дарёсидан қарийб 10 километр ғарбда жойлашган.
яхшилаб кўриб келинглар”, деди. Айғоқчилар Ерихога кетишди. Бориб, Раҳоба исмли бир фоҳишанинг уйида тунаб қолишди.
2Ерихо шоҳига: “Бугун кечқурун Исроил халқидан бир нечтаси бутун юртимизни текшириш учун келишибди” деган хабар етиб борди. 3Шунда шоҳ Раҳобага хабар юбориб: “Юртимизни текширишга келган кишилар сенинг уйингга кирибди. Энди уларни ташқарига олиб чиқ”, деб буюрди. 4Лекин аёл ўша кишиларни яшириб қўйган эди. У шоҳнинг одамларига шундай деди: “Тўғри, ўша кишилар меникига келган эди, лекин уларнинг қаердан келганини билмагандим. 5Кеч тушиб, шаҳар дарвозаси ёпилишидан олдин улар чиқиб кетишди. У кишилар қаерга кетганини билмайман. Агар тез орқасидан борсангиз, уларни ушлашингиз мумкин.” 6Аслида Раҳоба уларни томга олиб чиқиб, қуритиш учун ёйиб қўйилган зиғир боғламлари тагига яшириб қўйган эди. 7Шоҳнинг одамлари шаҳардан чиқиб кетиши биланоқ, шаҳар дарвозаси ёпилди
…шаҳар дарвозаси ёпилди — одатда қадимги пайтларда шаҳарлар девор билан ўралган бўлиб, катта дарвозаси ҳам бор эди. Хавфсизлик мақсадида дарвоза кечаси ёпиб қўйиларди.
. Улар айғоқчиларни қидириб, Иордан дарёсининг кечув жойигача боришди.

8Айғоқчилар ухлашга ётишдан олдин Раҳоба томга чиқиб, 9уларга шундай деди: “Эгангиз бизнинг юртимизни сизларга берганлигини биламан. Бутун халқимиз билан сизлардан қўрқиб қолганмиз. Шу ерда яшайдиганларнинг ҳаммаси сизлар ҳақингизда эшитиб ваҳимага тушган. 10Биз эшитдик, сизлар Мисрдан чиққанингиздан кейин, Эгангиз олдингизда Қизил денгиз
Қизил денгиз — ибронийча матнда Ём–Суф, маъноси Қамиш денгизи. Бу оятдаги мана шу ном остида ҳозирги Суэц қўлтиғи (яъни Қизил денгизнинг шимоли–ғарбидаги қўлтиқ) ёки Суэц қўлтиғи ва Ўрта ер денгизи оралиғида жойлашган кўллардан бири назарда тутилган. Чиқиш 14:10-31 даги ҳодисаларнинг тафсилотига кўра, бу денгиз катталигидан Исроил халқига тўсиқ бўлган, чуқурлигидан Миср лашкари чўкиб кетган.
сувларини қуритибди. Иорданнинг шарқ томонидаги Амор халқининг шоҳлари Ўг ва Сихўнни нима қилганингизни, уларнинг одамларини бутунлай қириб ташлаганингизни ҳам эшитдик.
11Бу воқеалар ҳақида эшитишимиз биланоқ юракларимиз орқага тортиб кетди, сизлардан қўрққанимиз учун жасоратимиздан асар ҳам қолмади. Чунки Эгангиз Худо еру самодаги Худодир. 12Мен сизларга марҳамат кўрсатдим. Энди шунинг учун Эгангиз ҳақи қасам ичиб, сенинг оилангга ҳам меҳрибонлик қиламиз, деб кафолат беринг. 13Мана шу кафолат ота–онам, ака–укам, опа–сингилларим ва уларга қарашли бўлганларни сақлаб қолишингизни, бизни ўлимдан қутқаришингизни билдирсин.” 14Айғоқчилар унга шундай дейишди: “Агар биз ҳақимизда ҳеч кимга айтмасанг, Эгамиз бизга шу ерни берганда, сен ва сенинг оилангга марҳамат кўрсатамиз, деб ваъда берамиз. Сизларга бирор нарса бўлса, Худо жонимизни олсин.”

15Раҳобанинг уйи шаҳар деворларига тақалиб қурилганлиги учун
Раҳобанинг уйи шаҳар деворларига тақалиб қурилганлиги учун… — қадимги пайтларда шаҳарлар баланд деворлар билан ўралган эди. Бу деворлар шаҳарни босқинчилар ҳужумидан ҳимоя қиларди. Археологик қазувлар натижасида Ерихо шаҳрининг деворлари икки қават — ички ва ташқи деворлардан иборат бўлганлиги аниқланган. Ички ва ташқи деворнинг оралиғи тахминан тўрт метр бўлиб, бир девордан бошқа деворга тақаб ўрнатилган йўғон ёғочлар устига уйлар қурилганди. Раҳоба айғоқчиларни чиқариб юборган дераза шаҳарнинг ташқи деворида жойлашган эди.
, деразаси шаҳардан ташқарига қараб турган эди. Раҳоба мана шу деразадан арқон тушириб, айғоқчиларнинг қочишига ёрдам берди.
16Улар кетишидан олдин, Раҳоба: “Сизларни қуваётганлар топиб олмаслиги учун қирларга боринглар. Ўша ерда уч кун яширининглар. Улар қайтиб келганларидан кейин ўз йўлингизга кетаверасиз”, — деган эди. 17 18Айғоқчилар Раҳобага жавобан шундай дейишган эди: “Биз бу ерга ҳужум қилганимизда мана шу қизил арқонни биз тушадиган деразангга боғлаб, осилтириб қўйгин. Оилангдагиларнинг ҳаммаси — ота–онанг, ака–уканг, қариндош–уруғларинг уйингда бўлиши керак, бўлмаса, биз сенга ичган қасамимиздан халос бўламиз. 19Бирортаси эшигингдан ташқарига, кўчага чиқса, ўз ўлимига ўзи жавобгар бўлади, биз гуноҳкор бўлмаймиз. Лекин сен билан уй ичида бўлганларга бирортаси қўл теккизса, уларнинг ўлимига биз жавобгар бўламиз. 20Лекин мабодо биз ҳақимизда бировга оғиз очсанг, сен бизга ичтирган қасамдан халос бўламиз.” 21Раҳоба: “Сизлар нима десангиз шундай бўлсин” деган сўзлар билан айғоқчиларни чиқариб юборди. Улар ўз йўлларига кетишди. Кейин Раҳоба қизил арқонни деразасига боғлаб қўйди.

22Ўша айғоқчилар бориб, қирларда уч кун, уларни излаб юрганлар қайтгунча туришди. Уларни қувиб кетганлар йўл бўйидаги ҳамма жойларни излаб ҳам ҳеч кимни топа олмадилар. 23Айғоқчилар қирдан қайтиб тушишди. Улар дарёни кечиб ўтиб
Улар дарёни кечиб ўтиб… — айғоқчилар Исроил халқи қароргоҳ қурган жойга — дарёнинг шарқ томонига қайтиб борган эдилар (1:2 га қаранг).
, Ёшуанинг олдига келиб, бўлган воқеаларнинг ҳаммасини унга айтиб беришди.
24Улар Ёшуага: “Ҳақиқатан ҳам Эгамиз бутун юртни бизнинг қўлимизга берган. У ерда яшовчиларнинг ҳаммаси бизларни деб ваҳимага тушган”, дейишди.
Copyright information for UznUzbC