‏ Joshua 20

Паноҳ шаҳарлар

1Эгамиз бир куни Ёшуага шундай деб айтди:

2— Исроил халқига шу гапларни етказгин: “Мусо орқали сизларга буюрганимдай
Мусо орқали сизларга буюрганимдай… — Саҳрода 35:9-34, Қонунлар 19:1-13 га қаранг.
, паноҳ шаҳарларни тайинланглар.
3Мабодо, бирортаси бехосдан одам ўлдириб қўйса, қочиб ўша шаҳарлардан бирига борсин. Қотил ўша шаҳарларнинг бирида паноҳ топиб, марҳумнинг қасос олмоқчи бўлган қариндошларидан
марҳумнинг қасос олмоқчи бўлган қариндошлари — Саҳрода 35:16-28 га қаранг.
омон қолади.
4Шаҳарга етиб боргандан кейин, қотил шаҳар дарвозаси олдида
…шаҳар дарвозаси олдида… — қадимги пайтларда оқсоқоллар ва обрўли одамлар шаҳар дарвозаси олдида йиғилиб, ҳакамлик вазифасини бажарардилар. У ерда турли масалаларни кўриб чиқиб, ҳал қилардилар.
ўтирган шаҳар оқсоқолларига ўз вазиятини тушунтирсин. Шунда уни шаҳарга олиб кириб, уй–жой беришади.
5Қасоскор қотилнинг орқасидан қувиб келса, қотил қасоскорга берилмасин. Ахир, қотил одамни бехосдан ўлдириб қўйган, уларнинг орасида ҳеч қандай адоват йўқ эди. 6Жамоа йиғилиб, қотилни ҳукм қилмагунча, ўша одам паноҳ шаҳарда қолиши лозим. Қотил айбсиз деб топилгандан кейин
Қотил айбсиз деб топилгандан кейин… — агар одам қотилликда айбдор деб топилса, паноҳ шаҳарнинг аҳолиси қотилни жабр кўрган қариндошларнинг қўлига топшириб, уни ўлдириб юборишларига йўл қўйиб беришлари керак эди (Қонунлар 19:11-13 га қаранг).
эса ўша пайтда хизмат қилаётган олий руҳонийнинг ўлимига қадар, паноҳ шаҳарда яшаши керак. Олий руҳонийнинг ўлимидан кейингина у ўзи қочиб келган жойга қайтиб бориши мумкин.”

7Иордан дарёсининг ғарб томонида Исроил халқи паноҳ шаҳарлар қилиб қуйидаги шаҳарларни тайинлади: Нафтали қабиласига тегишли қирларда жойлашган Жалиладаги Кедеш шаҳри, Эфрайим қабиласига тегишли қирлардаги Шакам шаҳри, Яҳудо қабиласига тегишли қирлардаги Хират–Арба, яъни Хеврон шаҳри. 8Иордан дарёсининг шарқида, Ерихо шаҳрининг қарши томонида эса Исроил халқи қуйидаги шаҳарларни паноҳ шаҳарлар қилиб ажратди: ясси тепалик саҳросида жойлашган, Рубен қабиласига тегишли бўлган Базер шаҳри, Гад қабиласига тегишли Гиладдаги Рамўт шаҳри, Манаше қабиласига тегишли Башандаги Гўлон шаҳри. 9Мана шу шаҳарлар Исроил халқи ва уларнинг орасида яшаётган бегоналар учун ажратилди. Агар бирортаси бехосдан одам ўлдириб қўйса, ўша паноҳ шаҳарлардан бирига қочиб боради. Шундай қилиб, жамоа адолатли ҳукм чиқармагунча, одам ўлдирган киши паноҳ шаҳарда хавф–хатарсиз бўлиб, уни қувиб келган қасоскор қўлида ҳалок бўлмайди.
Copyright information for UznUzbC