‏ Joshua 21

Леви қабиласига берилган шаҳарлар

1Леви қабиласи уруғбошилари келиб, руҳоний Элазар
Элазар — 14:1 изоҳига қаранг.
, Нун ўғли Ёшуа ва Исроил қабилаларининг бошлиқлари билан гаплашишди.
2Исроил халқи ҳали ҳам Канъон юртидаги Шилў шаҳрида
Шилў шаҳри — 18:1 изоҳига қаранг.
эди. Леви қабиласидан келганлар шундай дейишди: “Леви қабиласига яшаш учун шаҳарлар, қўй–молларини боқиш учун эса шаҳарларнинг атрофидаги яйловларни бер, деб Эгамиз Мусога амр қилган эди
…Эгамиз Мусога амр қилган эди — Саҳрода 35:1-8 га қаранг.
.”
3Исроил халқи Эгамизнинг ўша амри бўйича, ўзларининг ерларидан Леви қабиласига баъзи шаҳарларни ва уларнинг атрофидаги яйловларни берди.

4Қуръа
Қуръа — 14:2 изоҳига қаранг.
биринчи бўлиб, Леви қабиласининг Қоҳот
Қоҳот — Қоҳот, Гершон (шу бобнинг 6–оятига қаранг) ва Марори (шу бобнинг 7–оятига қаранг) Левининг ўғиллари эди (Чиқиш 6:16 га қаранг).
уруғига тушди. Қоҳот уруғидан бўлган Ҳорун
Ҳорун — Қоҳотнинг невараси (Чиқиш 6:18-20 га қаранг).
наслига Яҳудо, Шимўн ва Бенямин қабилаларига қарашли ўн учта шаҳар берилди.

5Яна қуръа бўйича Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Иордан дарёсининг ғарбидаги Манаше қабиласининг ярмига тегишли ҳудуддан, Эфрайим ва Дан қабилалари ҳудудидан ўнта шаҳар берилди.

6Қуръа ташланиб, Гершон уруғидан бўлганларга Иордан дарёсининг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига тегишли Башандаги ҳудуддан, Иссахор, Ошер ва Нафтали қабилалари ҳудудидан ўн учта шаҳар берилди.

7Қуръа бўйича Марори уруғига Рубен, Гад ва Забулун қабилаларининг ҳудудидан ўн иккита шаҳар берилди.

8Исроил халқи Эгамизнинг Мусога берган амрига кўра, қуръа ташлаб мана шу шаҳарларни ва уларнинг яйловларини Леви қабиласига берди.

9 10Қуйида айтиб ўтилган, Яҳудо ва Шимўн қабилалари ҳудудларидаги шаҳарларни Исроил халқи қуръа бўйича, биринчи бўлиб Ҳоруннинг насли бўлган Қоҳот уруғига берди. 11Уларга Яҳудо қирларидаги Хират–Арба
Хират–Арба — ибронийчадаги маъноси Арба шаҳри.
, яъни Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлар берилди. Арба Оноқ авлодининг
Оноқ авлоди — 11:21 изоҳига қаранг.
бобокалони эди.
12Аммо Хират–Арба ёнидаги далалар ва атрофидаги қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга мулк қилиб берилган эди
…Холибга мулк қилиб берилган эди — 14:6-14 га қаранг.
.

13Паноҳ шаҳарларидан бири бўлган Хеврондан ташқари руҳоний Ҳорун наслига яна қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам берилди: Либна, 14Ятир, Эштамўва, 15Хўлун, Давир, 16Ойин, Ютто ва Байт–Шамаш — ҳаммаси бўлиб Яҳудо ва Шимўн қабилаларининг ҳудудларидаги мана шу тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар. 17Бенямин қабиласининг ҳудудидан эса қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Гивон, Гебо, 18Онотўт, Элмўн. 19Мана шу ўн учта шаҳар Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларга берилди.

20Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Эфрайим қабиласи ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ажратиб берилди: 21Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳри бўлган Шакам, Гезер, 22Хивзайим, Байт–Хўрон. 23Дан қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўрт шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам руҳонийларга берилди: Элтаха, Гибитон, 24Ойжавлон, Гат–Риммон. 25Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ҳудуддан қуйидаги иккита шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар руҳонийларга берилди: Танах, Билом
Билом — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Гат–Риммон. Унинг Билом деган шакли 1 Солномалар 6:70 дан олинган.
.
26Қоҳот уруғининг қолган оилаларига мана шу ўнта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди.

27Иорданнинг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ҳудуддан Леви қабиласининг Гершон уруғига қуйидаги икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Бештара шаҳри ва Башандаги паноҳ шаҳар Гўлон. 28Иссахор қабиласининг ҳудудидан уларга яна қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам берилди: Хишион, Доварат, 29Ярмут ва Эн–Ханним. 30Ошер қабиласининг ҳудудидаги қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам Гершон уруғига берилди: Мишол, Абдўн, 31Халкат ва Рехоб. 32Улар яна Нафтали қабиласи ҳудудидан қуйидаги учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловларни ҳам олдилар: Хаммутдўр, Картан ва Жалиладаги паноҳ шаҳар Кедеш.

33Гершон уруғига мана шу ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди.

34Леви қабиласининг қолганларига, яъни Марори уруғига Забулун қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Ёхнаём, Картах, 35Димна, Наҳалил. 36Рубен қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам Марори уруғига берилди: Базер, Яхаз
Яхаз — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Яхзо.
,
37Кадамўт, Мифат. 38Гад қабиласининг ҳудудидан эса қуйидаги тўртта шаҳар ва ўша шаҳарларнинг атрофидаги яйловлар уларга берилди: Гиладдаги паноҳ шаҳар Рамўт, Моханайим, 39Хашбон, Язир.

40Леви қабиласининг Марори уруғига мана шу ўн иккита шаҳар берилди.

41Исроил халқининг ерларидан Леви қабиласига ҳаммаси бўлиб қирқ саккизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди. 42Мана шу шаҳарларнинг ҳар бирининг атрофида яйловлар бор эди.

Исроил халқи ерга эгалик қилади

43Эгамиз Исроил халқига бутун юртни берди. Эгамизнинг Ўзи Исроил халқининг ота–боболарига, мана шу ерларни сизларга бераман, деб ваъда қилган эди. Исроил халқи у ерларни эгаллаб, ўша ерларда жойлашди. 44Эгамиз уларнинг ота–боболарига ваъда қилгандай, бутун юрт бўйлаб Исроил халқига осойишталик берди. Ҳеч бир душман уларга бас кела олмади, чунки Эгамизнинг Ўзи Исроил халқига душманларининг устидан ғалаба берган эди. 45Эгамиз Исроил халқига берган эзгу ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, бирортаси ҳам бажарилмай қолмади.
Copyright information for UznUzbC