‏ Joshua 24

Ёшуанинг Шакамда сўзлаган нутқи

1Кейин Ёшуа барча Исроил қабилаларини, уларнинг оқсоқолларини, бошлиқларини, ҳакамларини ва назоратчиларини Шакамга
Шакам — Қуддусдан қарийб 50 километр шимолда, Исроил тепаликларида жойлашган шаҳар. Шакам Исроил халқи учун муҳим тарихий ёдгорлик бўлиб хизмат қиларди (Ибтидо 12:6-7, 33:18-20, 35:2-5 га қаранг).
чақиртирди. Улар Худонинг ҳузурига келдилар.
2Ёшуа бутун халққа шундай деди:

— Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Қадимда сизларнинг аждодларингиз, жумладан, Тераҳ ва унинг ўғиллари Иброҳим ҳамда Нахўр Фурот дарёсининг нариги томонида яшаганлар. Улар бошқа худоларга хизмат қилганлар.
3Мен сизларнинг ота–бобонгиз бўлган Иброҳимни Фуротнинг нариги томонидаги ердан олиб чиқиб, бутун Канъон юрти бўйлаб бошлаб бордим. Иброҳимнинг наслини кўпайтирдим. Иброҳимга Исҳоқни бердим. 4Исҳоққа эса Ёқуб ва Эсовни бердим. Эсовга яшаш учун Сеир тоғларини
Сеир тоғлари — Эдом юртининг яна бир номи Сеир эди. Исроил халқи Ёқубдан, Эдом халқи эса Ёқубнинг акаси Эсовдан келиб чиққан эди.
бердим. Ёқуб ва унинг фарзандлари эса Мисрга бордилар.
5Кейин Мусо ва Ҳорунни Мисрга юбориб, Миср халқининг бошига фалокатлар келтирдим. Ўшандан кейин сизларни Мисрдан олиб чиқдим. 6Ота–боболарингиз Қизил денгизга етиб келди. Мисрликлар эса аравакашлари ва жанг аравалари билан уларни Қизил денгизгача
Қизил денгиз — ибронийча матнда Ём–Суф, маъноси Қамиш денгизи. 2:10 изоҳига қаранг.
қувиб бордилар.
7Ота–боболарингиз Менга илтижо қилганларида, Мен Мисрликлар ва ота–боболарингиз орасига зулмат туширдим. Мисрликларнинг устига денгиз сувларини бостириб, уларни чўктирдим. Мисрни қай аҳволга солганимни сизлар ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Ундан кейин сизлар саҳрода узоқ вақт яшадингиз. 8Кейин Мен сизларни Иордан дарёсининг шарқ томонидаги юртга олиб келдим. У ерда Амор халқи яшар эди. Улар сизларга қарши чиқиб жанг қилди. Мен сизларга уларнинг устидан ғалаба ато қилдим. Уларни сизларнинг олдингиздан қириб ташладим, сизлар уларнинг ерларини эгаллаб олдингиз. 9Кейин Мўаб шоҳи — Зиппур ўғли Болоқ сизларга қарши жангга чиқди. Исроил халқини лаънатласин деб, у Бавўр ўғли Баломни чақиртирди
…Болоқ…Баломни чақиртирди — Саҳрода 22:1-24:25 га қаранг.
.
10Аммо Мен Баломга қулоқ солмадим, аксинча, у ўз ихтиёрига қарши сизларни дуо қилди. Шундай қилиб, Мен сизларни Болоқнинг қўлларидан қутқардим. 11Сизлар Иордандан ўтиб, Ерихога келганингизда, Ерихо аҳолиси сизларга қарши жанг қилди. Амор, Париз, Канъон, Хет, Гиргош, Хив ва Ёбус халқлари ҳам сизларга қарши уруш қилди. Мен сизларга уларнинг устидан ғалаба бердим. 12Икки Амор шоҳини
Икки Амор шоҳи — яъни Сихўн ва Ўг (Саҳрода 21:21-35, Қонунлар 2:24-3:11 га қаранг).
ваҳимага солдим–да, қувиб юбордим
Икки Амор шоҳини…қувиб юбордим — ёки Мен Икки Амор шоҳини қувиш учун сизлардан олдин қовоқ ариларни юбордим.
. Бу ғалабага сизлар ўз қиличу камонингиз билан эришмадингиз.
13Мен сизларга ўзингиз ишлов бермаган ерларни бердим. Энди сизлар ўзингиз қурмаган шаҳарларда яшаяпсизлар, ўзингиз экмаган узумзору зайтун боғларининг мевасини еяпсизлар.”

14Ёшуа гапида давом этиб, шундай деди:

— Энди Эгамиздан қўрқинг, Унга содиқ бўлиб, доимо чин дилдан хизмат қилинг. Аждодларингиз Фурот дарёсининг нариги томонида ва Мисрда сажда қилган худоларнинг тасвирларини улоқтириб юборинг, фақатгина Эгамизга хизмат қилинг.
15Агар Эгамизга хизмат қилишни маъқул кўрмасангиз, кимга хизмат қилишингизни бугун танланг. Фурот дарёсининг нариги томонида яшаган пайтда сажда қилган худоларингизга хизмат қиласизларми? Ёки олдин Амор халқларига тегишли бўлган ерларда яшаётганингиз учун энди уларнинг худоларига хизмат қиласизларми? Бугун танланг. Мен ва оилам эса Эгамизга хизмат қиламиз.

16Халқ шундай жавоб берди:

— Худо сақласин! Биз ҳеч қачон бошқа худоларга хизмат қилиш учун Эгамизни ташлаб кетмаймиз!
17Бизни ва ота–боболаримизни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгамиз Худодир. У қилган мўъжизаларни биз ўз кўзимиз билан кўрдик. Турли халқларнинг орасидан ўтганимизда, қаерга бормайлик, У бизни ҳимоя қилди. 18Мана шу юртда яшаган Амор ва бошқа халқларнинг ҳаммасини Эгамиз бизнинг олдимиздан ҳайдаб юборди. Шунинг учун ҳам биз Эгамизга хизмат қиламиз, У бизнинг Худойимиздир.

19Ёшуа халққа шундай деди:

— Эгамиз Муқаддас Худодир. У сизнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худодир. Эгамизга содиқ қолиш осон, деб ўйламанглар. Агар Унга қарши бош кўтарсангиз ёки гуноҳ қилсангиз, У сизларни кечирмайди.
20Эгамиз сизларга шунча яхшилик қилган бўлса ҳам, агар Уни ташлаб, бошқа худоларга хизмат қилсангиз, У бошингизга кулфат келтириб, сизларни қириб ташлайди.

21Халқ Ёшуага шундай деди:

— Йўқ, бошқа худоларга хизмат қилмаймиз, биз Эгамизга хизмат қиламиз!

22Шунда Ёшуа халққа деди:

— Сизлар, Эгамизга хизмат қиламиз, деб қарор қилдингиз. Бунга ўзингиз гувоҳсиз.

— Ҳа, гувоҳмиз, — деб жавоб берди халқ.

23Ёшуа:

— Ундай бўлса, орангиздаги бегона худоларнинг тасвирларини улоқтириб юборинглар, бутун қалбингиз билан Исроил халқининг Худоси — Эгамизга боғланинглар, — деди.

24Халқ Ёшуага шундай деди:

— Эгамиз Худога хизмат қиламиз, Унга қулоқ соламиз.

25Ўша куни Ёшуа Шакамда халқ билан аҳд тузиб, улар бажаришлари учун қонун–қоидалар берди. 26Ёшуа бу сўзларни Худо Ўз халқига берган қонунлар баён этилган китобга ёзди. Кейин катта тош олиб, уни Эгамизга аталган саждагоҳдаги
саждагоҳ — Худога сажда қилиш учун ажратилган кичик бир очиқ жой бўлса керак. Иброҳим шу жойда Эгамизга атаб қурбонгоҳ қурган бўлиши мумкин (Ибтидо 12:6-7 га қаранг), кейинчалик Ёқуб ўз хонадонини бутлардан тозалаб, уларни худди шу эман дарахтининг тагига кўмган бўлиши мумкин (Ибтидо 35:2-5 га қаранг).
эман дарахтининг тагига ёдгорлик қилиб ўрнатди.
27Ёшуа бутун халққа шундай деди:

— Қаранглар, мана шу тош Эгамиз бизга айтган ҳамма гапларни эшитди, шунинг учун агар Эгамизга берган ваъдамизда турмасак, бу тош бизга қарши гувоҳ бўлади.

28Шундан кейин Ёшуа халқни уларга улуш қилиб берган ерларга юборди.

Ёшуа ва Элазар вафот этадилар

29Бирмунча вақтдан кейин Эгамизнинг қули Ёшуа 110 ёшга кириб вафот этди. 30Уни Тимнат–Серах шаҳрида дафн қилдилар. Бу шаҳар унга улуш қилиб берилган бўлиб
Бу шаҳар унга улуш қилиб берилган бўлиб… — 19:49-50 га қаранг.
, Гаш тоғининг шимолида, Эфрайим қирларида жойлашган эди.

31Ёшуа даврида Исроил халқи Эгамизга хизмат қилар эди. Улар Ёшуанинг ўлимидан сўнг, Эгамиз Исроил учун қилган ҳамма ишларини кўрган оқсоқоллар даврида ҳам Эгамизга итоат қилишар эди.

32Исроил халқи Мисрдан чиққанда Юсуфнинг суякларини ўзлари билан олган эди
…Юсуфнинг суякларини ўзлари билан олган эди — Ибтидо 50:24-26 ва Чиқиш 13:19 га қаранг.
. Улар мана шу суякларни Шакамда кўмишди. Ёқуб бу ерни Шакамнинг отаси Хамўрнинг ўғилларидан юз бўлак кумушга
юз бўлак кумуш — ибронийча матнда юз кисито. Бу пул бирлигининг қиймати ва оғирлиги ҳақидаги маълумот сақланиб қолмаган. Қадимги пайтларда маълум вазндаги кумуш бўлаклари одатда пул бирлиги сифатида ишлатилган.
сотиб олган эди
Ёқуб бу ерни…сотиб олган эди — Ибтидо 33:19 га қаранг.
. Ўша ер Юсуф авлодларининг улуши бўлиб қолди.

33Ҳорун ўғли Элазар ҳам вафот этди. Элазарнинг ўғли Финхазга Эфрайим қирларидаги Гиво шаҳри улуш қилиб берилган эди. Элазар ўша жойга дафн қилинди.
Copyright information for UznUzbC