‏ Joshua 3

Исроил халқи Иордан дарёсини кечиб ўтади

1Эртасига тонгда Ёшуа бутун Исроил халқи билан бирга Шитим қароргоҳидан чиқиб, Иорданга етиб келди. Дарёни кечиб ўтишдан олдин улар ўша ерда қароргоҳ қуришди. 2Уч кундан кейин қабила назоратчилари қароргоҳ бўйлаб юриб, 3халққа шундай дейишди: “Леви руҳонийлари Эгангиз Худонинг Аҳд сандиғини кўтариб кетаётганини кўрганингизда йўлга чиқинглар. Унинг орқасидан боринглар. 4У сизга йўлни кўрсатиб боради, чунки сизлар бу йўлни билмайсизлар. Лекин Сандиқ билан сизларнинг орангиздаги масофа тахминан икки минг тирсак
икки минг тирсак — тахминан 900 метрга тўғри келади.
бўлиши керак. Орангиздаги масофа мана шундан кам бўлмасин.”
5Кейин Ёшуа халққа: “Ўзингизни покланг
Ўзингизни покланг… — диний хизматни лозим даражада бажаришга монелик қиладиган нопокликдан тозаланиш маросими назарда тутилган.
, чунки эртага Эгамиз орамизда мўъжизалар кўрсатади”, — деди.
6Эртасига Ёшуа руҳонийларга шундай деди: “Аҳд сандиғини олиб, халқнинг олдида юринглар.” Руҳонийлар Аҳд сандиғини кўтариб, халқ олдида боришди.

7Эгамиз Ёшуага шундай деди:

— Бугундан бошлаб сени бутун Исроил халқи олдида кўкка кўтараман, шунда улар Мен Мусо билан бўлганимдек, сен билан бирга эканимни билишади.
8Аҳд сандиғини кўтариб борадиган руҳонийларга айтасан: “Иордан дарёсига етиб борганингиздан кейин, дарёга кириб тўхтанглар.”

9Кейин Ёшуа Исроил халқига шундай деди:

— Яқинроқ келиб, Эгангиз Худонинг гапларини эшитинг.
10 11Мана, бутун олам Раббийсининг Аҳд сандиғи олдингизда Иордан дарёсидан ўтади
…Аҳд сандиғи олдингизда Иордан дарёсидан ўтади — Аҳд сандиғини кўтариб борган руҳонийлар биринчи бўлиб дарёга киришлари керак эди (шу бобнинг 13-14–оятларига қаранг). Матнда Худо Ўз халқини жангга бошлаб боришига урғу берилган. Аҳд сандиғи Худо ҳузурининг рамзи бўлиб хизмат қиларди.
. Шундай қилиб, барҳаёт Худо сизларнинг орангизда эканлигини, Унинг Ўзи Канъон, Хет, Хив, Париз, Гиргош, Амор ва Ёбус халқларини сизларнинг олдингиздан албатта қувиб юборишини биласизлар.
12Энди Исроил халқининг ҳар бир қабиласидан биттадан, жами ўн иккита эркакни танлаб олинглар. 13Бутун олам Раббийси — Эгамизнинг Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийларнинг оёқлари Иордан дарёсининг сувларига тегиши биланоқ оқим тўхтаб қолади, сув бир жойда йиғилиб туради.

14Халқ ўз чодирларини йиғиб, Иордандан ўтиш учун йўлга тушганда, Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар уларнинг олдида борар эди. 15Ҳосил мавсуми
Ҳосил мавсуми — кеч баҳор пайтига ишора.
бўлгани учун Иордан суви қирғоқларидан ҳам тошиб оқарди. Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар Иорданга яқинлашдилар. Уларнинг оёқлари сувга тегиши биланоқ,
16 17дарёнинг оқими тўхтаб қолди. Сув узоқда жойлашган Зоратон ёнидаги Адам шаҳри
…Зоратон ёнидаги Адам шаҳри… — Адам Ериходан қарийб 30 километр шимолда, Зоратон шаҳри эса Адамдан қарийб 20 километр шимолда жойлашган.
олдида йиғилиб қолди, Ўлик денгизга
Ўлик денгиз — ибронийча матнда Араба денгизи, яъни Туз денгизи. Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Ўлик денгиз жойлашган чўл ерларни билдиради.
қуйиладиган дарё суви эса оқиб кетди, дарё ўзани қуриб қолди. Жамики Исроил халқи қуруқ ердан юриб, Иордандан ўтиб бўлмагунча, Эгамизнинг Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар дарёнинг ўртасида, қуруқ ерда туришди. Халқ дарёдан ўтиб, Ерихо шаҳрининг ёнидаги ерларга борди.
Copyright information for UznUzbC