‏ Joshua 5

1Исроил халқи Иордан дарёсидан ўтиб бўлгунча, Эгамиз улар учун дарёнинг сувини қуритган эди. Иорданнинг ғарбидаги Амор шоҳлари ва Ўрта ер денгизи ёнидаги Канъон шоҳлари бу ҳақда эшитиб, юраклари орқага тортиб кетди. Исроил халқидан қўрққанлари учун уларнинг жасоратидан асар ҳам қолмади.

Исроил халқи Гилгалда суннат қилинади

2Ўша пайтда Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Тошдан пичоқлар ясаб
Тошдан пичоқлар ясаб… — бу тош пичоқлар қоятошнинг узун, энсиз парчасидан ясалган эди. Қоятошни йўниб, ундан ўткир тиғ ҳосил қилишар эди.
, Исроил халқининг бу янги авлодини суннат қилинглар
…Исроил халқининг бу янги авлодини суннат қилинглар — суннат Худонинг Иброҳим ва унинг авлоди билан қилган аҳд белгиси эди (Ибтидо 17:9-14 га қаранг). Халқ суннат қилинмай туриб Фисиҳ зиёфатини нишонлай олмасди (Чиқиш 12:48-49 га қаранг).
.”
3Ёшуа тошдан пичоқлар ясатиб, уларни Гивот–Харилўт
Гивот–Харилўт — ибронийчадаги маъноси Суннат териси тепалиги.
деган жойда суннат қилдирди.
4Ёшуа суннат қилганининг сабаби қуйидагича: Мисрдан чиққан, жангга яроқли эркакларнинг ҳаммаси саҳродаги сафар давомида ўлган эди. 5Мисрдан чиққанларнинг ҳаммаси суннат қилинган бўлса–да, саҳрода туғилган ўғил болалар суннат қилинмаган эди. 6Эгамизга итоат қилмаган, Мисрдан чиққанда жангга яроқли бўлган наслнинг ҳаммаси ўлмагунча, Исроил халқи қирқ йил саҳрода саргардон бўлиб юрди. Эгамиз уларга: “Мен ота–боболарингизга ваъда қилиб, сизларга бераман деган сут ва асал оқиб ётган юртни
сут ва асал оқиб ётган юрт — ниҳоятда ҳосилдор ерни билдирувчи ибора. Мўл–кўл сут — мол учун кўм–кўк яйловларнинг кўплигини билдиради. Асал — хурмодан олинадиган қуюқ, ширин мураббога ишора бўлиши мумкин. Мураббонинг мўллиги яхши ҳосил берадиган ерни билдиради.
ҳеч қачон кўрмайсизлар”, деб қасам ичган эди.
7Мисрдан чиққанларнинг ўрнига Эгамиз уларнинг фарзандларини бино қилди. Ўша янги авлод йўлда суннат қилинмаган эди. Мана шунинг учун Ёшуа уларни суннат қилди.

8Ҳамма эркаклар суннат қилингандан кейин, тузалгунча қароргоҳда қолдилар. 9Эгамиз Ёшуага: “Бугун Мен сизлардан Мисрдаги қуллик шармандалигини олиб ташладим”, — деди. Шунинг учун ўша жой бугунгача Гилгал
Гилгал — бу ном ибронийчадаги думалатиб ташламоқ сўзига оҳангдош. Бу оятда ўша ибронийча сўз олиб ташладим деб таржима қилинган.
деб аталади.
10Исроил халқи Гилгалда турган пайтларида ойнинг ўн тўртинчи кунида
…ойнинг ўн тўртинчи кунида… — иброний календарининг биринчи ойи назарда тутилган (4:19 нинг биринчи изоҳига қаранг).
кечқурун Ерихо ёнидаги текисликда Фисиҳ зиёфатини ўтказдилар.
11Фисиҳ зиёфатининг эртаси куниёқ улар ўша ернинг ҳосилидан пиширилган хамиртурушсиз нон
хамиртурушсиз нон — Фисиҳ зиёфатида ва ундан кейин бир ҳафта давомида Исроил халқи фақат хамиртурушсиз нонларни истеъмол қилишлари керак эди. Ўша ҳафта Хамиртурушсиз нон байрами деб аталган (Чиқиш 12:14-20, 13:3-10 га қаранг).
ва қовурилган дон едилар.
12Исроил халқи ўша юртда етиштирилган ҳосилни еган кундан бошлаб, Худо уларга манна
манна — Худо Исроил халқига қирқ йил давомида саҳрода етказиб турган махсус егулик. Манна, Шаббат кунидан ташқари, ҳар куни кечаси ерга ёғиларди, одамлар саҳарда туриб, уни йиғиб олишарди. Сўнг уни янчиб, нон ёпишарди ёки қайнатиб овқат тайёрлашарди (Чиқиш 16:13-35, Саҳрода 11:7-9 га қаранг).
юбормай қўйди. Ўша йил Исроил халқи Канъон ерида етиштирилган ҳосилдан еди, улар маннани бошқа кўрмадилар.

Ёшуа ва қилич ушлаб турган киши

13Бир куни Ёшуа Ерихо шаҳри яқинида бўлганда, қаршисида қилич ушлаган бир кишини кўриб қолди. Ёшуа унинг олдига бориб: “Сен бизникимисан ёки душман тарафдамисан?” — деб сўради. 14“Ҳеч қайсиси, — деб жавоб берди у киши, — мен Эгамиз лашкарининг лашкарбошисиман. Мана, келдим.” Ёшуа мук тушиб, унга таъзим қилди. “Қулингизга нима буюрасиз, ҳазратим?” — деб сўради Ёшуа. 15Эгамиз лашкарининг лашкарбошиси Ёшуага шундай деди: “Оёқ кийимингни еч, сен турган ер муқаддасдир.” Ёшуа у айтгандай қилди.

Ерихо қулайди

16Ерихоликлар Исроил халқидан қўрқиб, шаҳар дарвозаларини маҳкамлаб ёпиб, қўриқчилар қўйишди. Энди шаҳарга ҳеч ким киролмас, у ердан ҳеч ким чиқолмас эди.
Copyright information for UznUzbC