Joshua 7
Охуннинг гуноҳи
1Аммо Исроил халқи бағишланган нарсалар ▼▼ бағишланган нарсалар — 6:17-20 оятларга ва 6:16 изоҳига қаранг.
ҳақида Эгамиз берган амрни бузди. Охун исмли бир киши бағишланган нарсаларнинг бир нечтасини олган экан. Охун Яҳудо қабиласидан бўлиб, Зерах уруғидан бўлган Зимрининг ▼▼ Зимри — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Забди (шу бобнинг 17, 18–оятларида ҳам бор). Унинг Зимри деган шакли 1 Солномалар 2:6 дан олинган.
невараси, Кармининг ўғли эди. Эгамиз Исроил халқидан қаттиқ ғазабланди ▼▼ Эгамиз Исроил халқидан қаттиқ ғазабланди — фақат Охун итоатсизлик қилган бўлса–да, Эгамизнинг амри бузилгани учун бутун Исроил халқи айбдор ҳисобланган эди.
. 2Шу орада Ёшуа бир неча кишини танлаб, уларга: “Бориб, Ай шаҳрини ▼▼ Ай шаҳри — Ерихо шаҳридан қарийб 24 километр ғарбда, Байтил шаҳридан қарийб 3 километр жануби–шарқда жойлашган.
текшириб келинглар”, — деди. Ай шаҳри Байтилнинг шарқида, Байт–Обун яқинида жойлашган эди. Улар бориб, текширдилар. 3Қайтиб келиб, Ёшуага: “Ҳаммамиз боришимиз шарт эмас, икки–уч мингта одам чиқиб ҳужум қилса, бас. Ай аҳолисининг сони кам, шунинг учун бутун халқ у ерга бориб овора бўлмасин”, дедилар. 4Шундай қилиб, уч мингтача одам шаҳарга ҳужум қилди, лекин улар Ай аҳолисининг олдига тушиб қочдилар. 5Айликлар шаҳардан чиқиб, Исроил жангчиларини тош қазиладиган жойгача ▼▼ тош қазиладиган жой — ёки Шебарим.
қувиб бордилар. Қир ён бағрида ўттиз олтитача Исроил одамларини ўлдирдилар. Бу ҳодисадан кейин бутун Исроил халқининг юраги орқага тортиб кетди. 6Шунда Ёшуа билан Исроил оқсоқоллари қайғудан кийимларини йиртиб, бошларига тупроқ сочдилар. Эгамизнинг Сандиғи олдида ерга мук тушишди–да, кечгача шу ҳолда қолишди. 7Ёшуа шундай деди: “Эй Эгамиз Раббий! Нима учун бу халқни Иордан дарёсидан олиб ўтдинг? Наҳотки бизларни Амор халқининг қўлига бериб, йўқ қилиш учун шундай қилган бўлсанг?! Биз Иорданнинг нариги томонида қолаверсак бўлмасмиди?! 8Эй Раббий, яна нима ҳам дердим, мана, Исроил халқи душманларининг олдига тушиб қочди. 9Энди Канъон халқлари ва мана шу ерлар аҳолисининг ҳаммаси бу ҳақда эшитиб бизни қуршаб оладилар. Номимизни ер юзидан ўчириб юборадилар. Агар шундай бўлса, улуғворлигингни қандай қилиб кўрсатасан?” 10Эгамиз Ёшуага деди: “Ўрнингдан тур! Нима учун мук тушиб ётибсан? 11Исроил халқи гуноҳ қилди, улар билан қилган аҳдимни бузди. Улар Менга бағишланган нарсалардан ўғирлаб олишди. Бунинг устига, алдаб, ўғирланган нарсаларни ўзларининг нарсалари орасига яшириб қўйдилар. 12Шунинг учун Исроил халқи душманларига бас кела олмаяпти. Чунки уларнинг ўзи ҳам йўқ қилинадиган, Менга бағишланган нарсадай бўлиб қолган. Энди улар душманларига мағлуб бўлиб қочадилар. Менга бағишланган нарсаларни орангиздан йўқ қилмасангиз, Мен сизлар билан бирга бўлмайман. 13Энди Исроил халқини покла. Уларга шундай дегин: ўзингизни эртанги кун учун тайёрлаб, покланг. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: «Эй Исроил, орангизда Менга бағишланган нарсалар бор. Орангиздаги шу нарсаларни олиб ташламагунингизча, душманларингизга бас кела олмайсиз.» 14Шунинг учун эрталаб барча қабилалар бирма–бир Эгамизнинг ҳузурига келишади. Эгамиз бир қабилани танлайди ▼▼ Эгамиз…танлайди — Эгамиз Ўз иродасини одамларнинг қуръа ташлаши орқали аён қилган бўлиши мумкин. Қуръа ташлашда ёғоч бўлаклари ёки тошлар ишлатилган бўлиб, шу орқали бирор ишни қандай ёки қачон қилиш кераклиги аниқланган. Бу ерда қуръа ким айбдор эканини кўрсатган (шу бобнинг 16-18–оятларига қаранг).
. Ана шу қабиланинг уруғлари ҳам бирма–бир келади. Эгамиз улар орасидан бир уруғни танлайди. Ўша уруғнинг оилалари бирма–бир келишади. Эгамиз бир оилани танлайди. Ўша оиланинг аъзолари бирма–бир келади. 15Лаънатланган нарсаларни олган одамни Эгамизнинг Ўзи кўрсатади. Ўша одам бор нарсаси билан оловда ёндирилади, чунки у Эгамиз билан қилинган аҳдни бузиб, Исроилда ақл бовар қилмайдиган иш қилди.” 16Шундай қилиб, эртаси куни тонгда, Ёшуанинг буйруғига кўра, Исроил қабилалари бирма–бир Эгамизнинг ҳузурига келишди. Эгамиз Яҳудо қабиласини танлади. 17Энди Яҳудо қабиласининг уруғлари бирма–бир келди, шунда Зерах уруғи танланди. Зерах уруғининг оилалари бирма–бир келганда, Зимри оиласи танланди. 18Зимри оила аъзолари бирма–бир келишди, Карми ўғли Охун танланди. У Яҳудо қабиласидан бўлиб, Зерах уруғидан бўлган Зимрининг невараси эди. 19Ёшуа Охунга шундай деди: “Ўғлим, ҳақиқатни айтаман, деб Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг номи билан қасам ич, гуноҳингни тан олгин. Нима қилганингни яширмай менга айтиб бер.” 20Охун Ёшуага шундай жавоб берди: “Ҳа, тўғри. Исроил халқининг Худоси — Эгамизга қарши гуноҳ қилган менман. 21Ўша куни ўлжа орасида Шинардан ▼▼ Шинар — Месопотамиядаги, яъни Дажла ва Фурот дарёлари орасида жойлашган ерлардаги бир ҳудуднинг қадимги номи. Кейинчалик бу ҳудудда Бобил шоҳлиги барпо бўлган.
келтирилган чиройли тўнни, 500 мисқол ▼▼ 500 мисқол — ибронийча матнда 200 шақал, тахминан 2,2 килога тўғри келади.
кумуш ва оғирлиги 125 мисқол ▼▼ 125 мисқол — ибронийча матнда 50 шақал, тахминан 550 граммга тўғри келади.
келадиган бир бўлак тиллани кўриб қолдим. Кўнглим тусаб, уларни олдим. Уларни чодиримнинг ичида ерга кўмиб қўйганман, кумуш энг тагида.” 22Ёшуа бир нечта одамни юборди. Улар чодирга югуриб бориб қарашса, у нарсалар ростдан ҳам ўша ерда яширилган экан. Уларнинг энг тагида кумуш бор эди. 23Улар нарсаларни чодирдан олиб, Ёшуа ва бутун Исроил халқига олиб келишди. Улар нарсаларни Эгамиз олдига ёйиб қўйишди. 24Кейин Ёшуа ва бутун Исроил халқи Зерах ўғли Охунни ўғирланган кумуш, тўн, тилла бўлаги ҳамда ўғил–қизлари, мол–қўйлари, эшаклари, чодирию бор нарсаси билан бирга Охор сойлигига олиб боришди. 25Ёшуа: “Бошимизга роса ҳам кулфат келтирдинг–ку. Мана энди бугун Эгамиз сенинг бошингга ҳам кулфат келтиради”, — деди. Бутун Исроил халқи Охунни ва унинг оиласини тошбўрон қилиб ўлдирди–да, уларнинг жасадларини оловда куйдирди. 26Кейин уларнинг устига катта бир тош уюмини тўплади, тошлар бугунгача ўша ердадир. Шунинг учун ушбу ер ўша пайтдан бери Охор ▼▼ Охор — ибронийчадаги маъноси кулфат.
сойлиги деб аталади. Шундан кейин Эгамиз ғазабидан тушди.
Copyright information for
UznUzbC