Joshua 8
Ай шаҳри мағлуб бўлади ва вайрон қилинади
1Эгамиз Ёшуага айтди: “Қўрқма, ваҳимага тушма, барча жангга яроқли эркакларни бошлаб, Ай шаҳрига боргин. Мана, Ай шоҳини унинг халқи, шаҳри ва ери билан бирга сенга берганман. 2Ерихо ва унинг шоҳини нима қилган бўлсангиз, Ай ва унинг шоҳини ҳам худди шундай қиласизлар. Фақат шаҳардаги мол–мулкларни ва барча чорвани ўзингизга ўлжа қилиб олсангиз бўлади. Шаҳарнинг орқасида пистирма қўйинглар.” 3Ёшуа ва ҳамма жангга яроқли эркаклар Айга ҳужум қилишга тайёрланишди. Ёшуа ўз лашкари орасидан ўттиз минг жангчини танлаб олди. Тунда жўнатаётиб, 4уларга шундай буйруқ берди: — Бориб, шаҳарнинг орқасида пистирма қўйинг, шаҳардан узоққа борманг, ҳаммангиз сергак бўлиб туринг. 5Мен одамларим билан шаҳарга яқинлашаман. Улар бизга қарши чиққанда, олдингидай биз улардан қочамиз. 6Бизни қувиб, душманлар шаҳардан анча узоқлашиб кетади. Улар ўзларича: “Душманларимиз яна олдингидай биздан қочяпти”, деб ўйлашади. Биз қочаётганимизда эса 7сизлар пистирмадан чиқиб, шаҳарни оласизлар. Эгангиз Худо уни сизларнинг қўлингизга беради. 8Шаҳарни олганингиздан кейин, Эгамиз буюргандай, уни ёндирасизлар. Мана шу буйруқларни бажаринг. 9Шу сўзлар билан Ёшуа уларни жўнатиб юборди. Улар Айнинг ғарбида — Ай ва Байтил оралиғида пистирма қўйиб, ўша ерда кутиб ётдилар. Ўша тунни Ёшуа қароргоҳда ўтказди. 10Эртаси куни, тонг пайти Ёшуа жангчиларини бир жойга йиғиб, қабилаларнинг бошлиқлари билан бирга уларни Айга бошлаб борди. 11Барча жангга яроқли кишилар у билан кетди. Улар шаҳарга яқинлашиб, Айнинг шимолида қароргоҳ қуришди. Ай ва уларнинг орасида жарлик бор эди. 12Ёшуа беш мингга яқин одамни шаҳарнинг ғарбига, Ай ва Байтил оралиғида пистирма қўйишга юборди. 13Шундай қилиб, жангчилар жанговар ҳолатга келтирилди. Уларнинг асосий қисми шаҳарнинг шимолида, қоровуллар бўлинмаси эса шаҳарнинг ғарбида эди. Ёшуа эса ўша тунни жарликда ўтказди. 14Буни кўрган Ай шоҳи эртаси куни тонгда шошилиб, бутун лашкари билан Иордан водийси ▼▼ Иордан водийси — ибронийча матнда Араба. Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Иордан водийсининг бир қисмига, айнан Ўлик денгизнинг шимолидаги ерларга нисбатан ишлатилган.
рўпарасидаги бир жойга Исроил халқига қарши жанг қилишга борди. Аммо шоҳ шаҳарнинг орқасида ўзига қарши пистирма қўйилганини билмас эди. 15Ёшуа ва бутун Исроил лашкари ўзларини енгилаётгандай кўрсатиб, саҳро тарафга ▼▼ саҳро тараф — саҳро Ай шаҳридан шарқда жойлашган.
қочишди. 16Ёшуа ва Исроил қўшинини қувиш учун Ай шаҳридаги барча эркаклар чақирилди. Улар Ёшуа ва Исроил лашкарини қувиб, шаҳардан анча узоқлашиб кетишди. 17Ай ва Байтилда Исроил лашкарини қувиш учун чиқмаган бирорта ҳам эркак қолмади. Шаҳарни қўриқлашга ҳеч кимни қолдирмай, Исроил лашкарини таъқиб қилдилар. 18Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Қўлингдаги найзани Ай томонга узат, ўша шаҳарни сенинг қўлингга бераман.” Ёшуа қўлидаги найзасини шаҳар томонга узатди. 19У қўлини узатиши биланоқ жангчилар пистирмадан отилиб чиқиб, шаҳарга ҳужум қилишди. Улар шаҳарни қўлга олиб, дарров унга ўт қўйишди. 20– 21Шаҳардан тутун чиқаётганини кўрган Ёшуа ва Исроил лашкари, “Пистирмадагилар шаҳарни олди” деб, ортига қайтган эдилар. Улар Ай шаҳрининг одамларига ҳужум қила бошлаган эдилар. Ай лашкари орқага қараса, ёнаётган шаҳарнинг тутуни кўкка кўтариляпти. Улар на у ёққа, на бу ёққа қоча олардилар, чунки саҳрога қочган Исроил лашкари энди орқага бурилиб, уларга қарши чиққан эди. 22Исроил лашкарининг шаҳардаги қисми ҳам Ай одамларига қарши чиққанди. Исроил лашкари уларни орқа томондан ҳам, олд томондан ҳам ўраб олган эди. Исроил лашкари уларнинг ҳаммасини қириб ташлади. Ҳеч ким тирик қолмади, бирортаси ҳам қочиб кета олмади. 23Аммо Ай шоҳини тириклайин ушлаб, Ёшуанинг ҳузурига олиб келишди. 24Исроил лашкари шаҳар ташқарисида — саҳрода бутун Ай қўшинини қириб ташлашди. Уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлгандан кейин Исроил лашкари Айга бориб, у ерда қолганларнинг ҳаммасини йўқ қилди. 25Ўша куни бутун Ай аҳолиси, ҳаммаси бўлиб ўн икки мингта эркак ва аёл ҳалок бўлди. 26Айда яшовчиларнинг ҳаммаси йўқ қилинмагунча, Ёшуа найза ушлаган қўлини туширмади. 27Эгамиз Ёшуага буюргандай, Исроил лашкари фақатгина мол–қўй ва шаҳар аҳолисининг мол–мулкини ўзларига ўлжа қилиб олди. 28Ёшуа Ай шаҳрини ёндириб юборди. Ўша шаҳар бугунгача ▼▼ бугунгача — шу китоб ёзилган вақтга ишора (шу бобнинг 29–оятида ҳам бор).
вайрон бўлиб ётибди. 29Ай шоҳини эса қатл эттириб, жасадини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқтирди. Унинг жасади кечгача ▼▼ …кечгача… — Қонунлар 21:22-23 га қаранг.
ўша ерда осилиб турди. Қуёш ботгандан кейин, Исроил жангчилари Ёшуанинг буйруғига кўра, жасадни ходадан тушириб, шаҳар дарвозасининг остонасига ташладилар. Унинг устига катта тош уюми тўпладилар. Шу тош уюми бугунгача ўша ердадир. Ёшуа Эбал тоғида Таврот китобидан ўқийди
30Кейин Ёшуа Исроил халқининг Худосига — Эгамизга Эбал тоғида қурбонгоҳ қурди ▼▼ Ёшуа…Эбал тоғида қурбонгоҳ қурди — Қонунлар 27:1-8 га қаранг. Эбал тоғи Ай шаҳридан қарийб 32 километр шимолда жойлашган.
. 31У қурбонгоҳни Эгамизнинг қули Мусонинг Таврот китобидаги ▼▼ Таврот китоби — 1:8 изоҳига қаранг.
кўрсатмаларга ▼▼ Таврот китобидаги кўрсатмалар — Чиқиш 20:25, Қонунлар 27:5-6 га қаранг.
риоя қилган ҳолда, темир асбоб тегмаган, йўнилмаган тошлардан қурган эди. Халқ ўша қурбонгоҳда Эгамизга куйдириладиган қурбонлик ва тинчлик қурбонликлари келтирди. 32Ўша ерда — Исроил халқининг кўзи олдида Ёшуа тошларга Мусо ёзган қонунларнинг нусхасини ёзди. 33Қабила оқсоқоллари, назоратчилари, ҳакамлари, бутун Исроил халқи ва уларнинг орасида яшаётган қондош бўлмаган одамлар Эгамизнинг Аҳд сандиғи қаршисида — уни кўтариб турган леви руҳонийларининг олдида туришди. Халқнинг ярми Гаризим тоғи этагида, ярмиси Эбал тоғи ▼▼ …Гаризим тоғи…Эбал тоғи… — Гаризим тоғи Эбал тоғидан жанубда жойлашган. Бу икки тоғ орасидан Шакам водийси ўтган.
этагида турарди. Эгамизнинг қули Мусо, Исроил халқини дуо қилиш вақти келганда шундай қилинглар, деб буюрган эди ▼▼ Мусо…буюрган эди — Қонунлар 27:11-13 га қаранг.
. 34Кейин Ёшуа Таврот китобида ёзилгандай, қонунларнинг ҳар бир сўзини, барака ва лаънатларга оид парчаларни ўқиди. 35Бутун Исроил жамоаси олдида, аёллару болалар, Исроил халқи орасида яшаётган, уларга қондош бўлмаганлар олдида, Мусо уларга буюрган қонунларни Ёшуа битта қолдирмай ўқиди.
Copyright information for
UznUzbC