Joshua 9
Гивонликлар Ёшуани алдашади
1Иордан дарёсининг ғарб томонида турадиган барча шоҳлар Ёшуанинг ғалабалари ҳақида эшитишган эди. Улар қирларда, қирларнинг этакларида, бутун Ўрта ер денгизи ▼▼ Ўрта ер денгизи — ибронийча матнда Буюк денгиз.
қирғоғи бўйлаб, то шимолдаги Лубнонгача бўлган жойда яшайдиган Хет, Амор, Канъон, Париз, Хив ва Ёбус халқларининг шоҳлари эдилар. 2Ўша шоҳлар ўз қўшинларини бирлаштириб, Ёшуа ва бутун Исроил халқига қарши жанг қилишга тўпладилар. 3Аммо Гивон ▼▼ Гивон — Ай шаҳридан қарийб 10 километр жануби–ғарбда жойлашган шаҳар.
аҳолиси Ёшуанинг Ерихо ва Ай шаҳарларини нималар қилгани ҳақида эшитиб, 4айёрлик билан иш тутди. Улардан бир нечтаси йўлга тайёргарлик кўриб ▼▼ …йўлга тайёргарлик кўриб… — ёки …ўзларини элчи қилиб кўрсатмоқчи бўлиб….
, ўз эшакларига эски хуржунларни ва йиртилиб ямалган эски мешларни юкладилар. 5Оёқларига эски, ямалган оёқ кийимлар, устиларига эса жулдур кийимлар кийишди. Улар олган нонларнинг суви қочиб, моғор босган эди. 6Улар Гилгалдаги қароргоҳга ▼▼ Гилгалдаги қароргоҳ — 4:19 га ва ўша оятнинг иккинчи изоҳига қаранг.
бориб, Ёшуа ва бутун Исроил халқига: — Биз жуда ҳам олис бир юртдан келдик, биз билан сулҳ тузинглар, — дейишди. 7Аммо Исроил халқи Хив халқидан бўлган бу одамларга ▼▼ Хив халқидан бўлган бу одамлар — Гивон шаҳридан эдилар. Эгамиз Хив халқини бошқа халқлар қатори Канъон юртидан ҳайдаб юборишни Исроил халқига амр қилган эди (3:10 га қаранг).
шундай деди: — Балки сизлар бизга яқин жойда яшарсизлар, биз қандай қилиб сизлар билан сулҳ тузамиз? ▼▼ Балки сизлар бизга яқин жойда яшарсизлар, биз қандай қилиб сизлар билан сулҳ тузамиз? — Худонинг Мусо орқали берган амрига кўра, Исроил халқи фақат олис юртларда яшайдиган халқлар билан сулҳ тузиши мумкин эди (Қонунлар 20:10-15 га қаранг). Канъон юртида истиқомат қилаётган барча халқларни эса битта қолдирмай қириб ташлаши шарт эди (Қонунлар 20:16-18 га қаранг).
8Шунда улар Ёшуага: — Биз сизларнинг қулларингизмиз, — дейишди. Ёшуа эса улардан: — Сизлар кимсизлар? Қаердан келдингизлар? — деб сўради. 9Улар Ёшуага шундай деб жавоб беришди: — Биз сизнинг қулларингизмиз, Эгангиз Худони деб жуда ҳам узоқ бир юртдан келдик. Биз сизнинг Худойингиз ҳақида эшитдик. У Мисрда нима қилганини, 10Иорданнинг шарқидаги Амор халқларининг икки шоҳини — Хашбон шоҳи Сихўнни ва Аштарўтда яшаган Башан шоҳи Ўгни нималар қилганини ▼▼ …Сихўнни ва…Ўгни нималар қилганини… — Саҳрода 21:21-35, Қонунлар 2:24-3:11 га қаранг.
эшитдик. 11Шунинг учун оқсоқолларимиз ва юртимиз аҳолиси бизни сизларнинг олдингизга юбориб: “Узоқ сафарга тайёрланинглар. Исроил халқи олдига етиб боргач, бизнинг халқимиз уларга қул эканлигини айтиб, улар билан сулҳ тузиб келинглар”, деб тайинлашди. 12Мана, нонимизга қаранг, йўлга чиққанимизда иссиққина эди, энди эса суви қочиб, моғор босиб қолган. 13Мана бу мешлар шаробга тўлдирганимизда янги эди, энди эса қаранг, ёрилиб кетган, уст–бошимиз ва оёқ кийимларимиз ҳам йўл узоқлигидан эскириб кетди. 14Исроил оқсоқоллари уларнинг озиқ–овқатларини текшириб кўрдилар, Эгамиздан эса йўл–йўриқ сўрамадилар. 15Ёшуа улар билан тинчлик сулҳини тузди. Жамоа оқсоқоллари уларни ўлдирмасликка қасам ичиб, сулҳни маъқулладилар. 16Сулҳ тузилгандан кейин уч кун ўтгач, Исроил халқи Гивонликлар ўзларига яқин жойда яшашларини эшитиб қолди. 17Исроил халқи йўлга чиқиб уларнинг шаҳарларига уч кунда етиб боришди. Гивон, Хафира, Барўт ва Хират–Йўрим ▼▼ Гивон, Хафира, Барўт ва Хират–Йўрим — бу шаҳарлар Исроил халқининг Гилгалдаги қароргоҳидан қарийб 30-50 километр ғарбда жойлашган.
уларга қарашли шаҳарлар эди. 18Аммо Исроил халқи уларга ҳужум қилмади, чунки жамоа оқсоқоллари Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номи билан қасам ичиб, уларга ваъда беришган эди. Шунда бутун жамоа минғирлаб, оқсоқолларга нолиди. 19Оқсоқоллар жамоага шундай дедилар: — Биз уларга Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номи билан қасам ичиб ваъда берганмиз, энди биз уларга тегмаслигимиз керак. 20– 21Майли, яшайверишсин, ичган қасамимизни бузиб, бошимизга Эгамизнинг ғазабини келтирмайлик. Аммо Гивонликлар бутун жамоа учун ўтин ёрувчи ва сув ташувчи бўлиб қолсинлар. Шундай қилиб, оқсоқоллар Гивонликларга нисбатан ўз ваъдасида қолдилар. 22Ёшуа Гивонликларни чақириб сўради: — Бизга яқин жойда яшаркансиз. Нимага, сизлардан узоқ жойда яшаймиз, деб бизни алдадингиз? 23Шунинг учун энди сизлар лаънатисизлар, то абад Худойимнинг уйи ▼▼ Худойимнинг уйи — ўша даврда Исроил халқи Худога сажда қилган жой, яъни Муқаддас чодирга ишора.
учун ўтин ёрувчи, сув ташувчи қул бўлиб қоласизлар. 24Улар Ёшуага жавоб бердилар: — Биз аниқ эшитдик, Эгангиз Худо Ўзининг қули Мусога бутун юртни сизларга бериб, унинг бутун аҳолисини қириб ташлашни буюрибди. Ўз жонимизни ўйлаб, сизлардан қўрққанимиздан шу ишни қилдик. 25Энди биз сизнинг қўлингиздамиз, нима тўғри ва нима яхши, деб ўйласангиз, бизни шундай қилинг. 26Исроил халқи Гивонликларни ўлдиришига Ёшуа йўл қўймади. 27Аммо ўша куни Ёшуа уларни қурбонгоҳ ва Исроил жамоаси учун ўтин ёрувчи ва сув ташувчи қилиб қўйди. Эгамизнинг қурбонгоҳи қаерда қурилишидан қатъи назар, улар ўша вазифаларни бажарадиган бўлишди. Ҳатто бугунгача ▼▼ бугунгача — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
уларнинг вазифаси шудир.
Copyright information for
UznUzbC