‏ Joshua 11

Исроил халқи шимолдаги шоҳларни мағлуб қилади

1Хазор шаҳрининг
Хазор шаҳри — Жалила кўлидан қарийб 15 километр шимолда жойлашган. Бу шаҳар ва мазкур бобнинг 1-15–оятларида айтиб ўтилган ҳамма шаҳарлар Канъоннинг шимолида жойлашган.
шоҳи Ёбин Ёшуанинг ғалабалари ҳақида эшитди. У қуйидаги шоҳларга шошилинч хабар юборди: Мадон шоҳи Йўвовга, Шимрон шоҳига, Ахшоф шоҳига,
2шимолдаги қирларнинг шоҳларига, Жалила кўлининг
Жалила кўли — ибронийча матнда Кенерет, ўша вақтда Жалила кўли ва унинг атрофидаги ерлар шу ном билан ҳам аталарди.
жанубидаги Иордан водийсининг
Иордан водийси — ибронийча матнда Араба. Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Иордан водийсига нисбатан ишлатилган (шу бобнинг 16–оятида ҳам бор).
шоҳларига, ғарбдаги қир этаклари ва Нафўт–Дўр шоҳларига,
3шарқ ва ғарбдаги Канъон халқларининг шоҳларига, Амор, Хет, Париз халқларининг шоҳларига, қирлардаги Ёбус шоҳларига, Миспах еридаги
Миспах ери — шу бобнинг 8–оятидаги Миспах водийси назарда тутилган бўлиши мумкин. Мазкур оятдаги Миспах 15:38 ва 18:26 да Миспах деб аталган иккала жойдан бошқа. Эски Аҳдда бир нечта жой Миспах деган ном билан юритилган.
Хермон тоғининг этагида яшайдиган Хив халқига.
4Улар бутун лашкарлари, жуда кўп отларию жанг араваларини тўплаб, Исроил халқига қарши жанг қилиш учун йиғилишди. Уларнинг жангчилари денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз эди. 5Исроил халқи билан жанг қилишга мана шу шоҳларнинг ҳаммаси лашкарларини бирлаштиришди. Улар Миром
Миром — Жалила кўлидан қарийб 13 километр шимоли–ғарбда жойлашган шаҳар назарда тутилган бўлиши мумкин.
сувлари олдида қароргоҳ қурдилар.

6Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Улардан қўрқмагин! Мен Ўзим уларни Исроил халқининг қўлига бераман, эртага шу пайтда уларнинг ҳаммаси ўлган бўлади. Уларнинг отларини майиб қилинглар, жанг араваларини ёндиринглар.” 7Ёшуа ўзининг бутун лашкари билан Миромга бориб, душман қўшинлари устига тўсатдан ҳужум қилди. 8Эгамиз Исроил лашкарига душманлари устидан ғалаба берди. Исроил лашкари душманларини шимол томонда Буюк Сидон ва Мисрафўт–Майимгача, шарқ томонда эса Миспах водийсигача
…Буюк Сидон ва Мисрафўт–Майимгача…Миспах водийсигача… — бу учта жой Миромдан қарийб 30-55 километр шимолда жойлашган.
қувиб бориб, уларнинг ҳаммасини ҳалок қилди. Душманларнинг бирортаси ҳам тирик қолмади.
9Ёшуа Эгамиз буюргандай уларнинг отларини майиб қилди, жанг араваларини ёндириб ташлади.

10Ўшандан кейин Ёшуа ўз лашкари билан орқага қайтиб, Хазор шаҳрига борди. Уни қўлга киритиб, шоҳини ҳалок қилди. У пайтда Хазор ўша шоҳликлар орасида энг қудратлиси эди. 11Исроил лашкари шаҳар аҳолисининг ҳаммасини бутунлай йўқ қилди. У ерда бирорта ҳам тирик жон қолмади. Шаҳарни эса ёндириб ташлашди. 12Ёшуа билан Исроил лашкари ўша шаҳарларнинг ҳаммасини босиб олиб, уларнинг шоҳларию барча аҳолисини қиличдан ўтказди. Эгамизнинг қули Мусо буюргандай, уларни бутунлай вайрон қилди. 13Исроил лашкари тепаликларда
тепалик — асрлар давомида шаҳарлар қурилиб, вайрон бўлган, вайроналар устига янги шаҳарлар барпо қилинаверган, шу тариқа тепаликлар ҳосил бўлиб бораверган. Бу ўриндаги ибронийча сўз шундай тепаликларга ишора қилади. Исроил халқи бу тепаликлар устида қурилган шаҳарларни қўлга киритиб, у ерларда яшаган бўлиши мумкин (Қонунлар 6:10-11 га қаранг).
қурилган шаҳарлардан фақатгина Хазор шаҳрини ёндириб ташлади.
14Исроил лашкари шаҳарлардаги мол–мулкларни ва барча чорвани ўзларига ўлжа қилиб олдилар. Аммо шаҳарларнинг барча аҳолисини қиличдан ўтказдилар. У ерда бирорта ҳам тирик жон қолмади. 15Эгамиз Ўз қули Мусога берган амрларни Мусо Ёшуага етказган эди. Ёшуа Мусо айтгандай қилиб, барча амрларни битта қолдирмай бажарди.

Ёшуа қўлга киритган ерлар

16Шундай қилиб, Ёшуа бутун юртни — жанубий қирлару ўша қирларнинг этакларини, бутун Нагав чўлини
Нагав чўли — 10:40 изоҳига қаранг.
, бутун Гўшен ерларини
Гўшен ерлари — 10:41 изоҳига қаранг.
, Иордан водийсини, шимолий қирлар ва ўша қирларнинг этакларини босиб олди.
17Исроил халқи босиб олган ернинг жанубий чегараси Сеир
Сеир — Эдом юртига қарашли бўлган тоғли ерлар.
ёнидаги Халак тоғи эди, шимолдаги чегараси эса Хермон тоғининг этагида жойлашган Лубнон водийсидаги Баал–Гад шаҳри эди. Ёшуа ўша ерларнинг шоҳларини мағлуб қилиб, ҳаммасини ҳалок қилди.
18Бу шоҳларни мағлуб қилгунча, Ёшуа узоқ вақт улар билан уруш қилган эди. 19Гивондаги Хив халқидан ташқари
Гивондаги Хив халқидан ташқари… — 9:3-15 оятларга ва 9:7 нинг изоҳларига қаранг.
ҳеч бир шаҳар аҳолиси Исроил халқи билан сулҳ тузмаган эди. Уларнинг ҳаммаси жангда мағлуб бўлишди.
20Эгамиз ўша халқларни ўжару такаббур қилиб қўйгани учун, улар Исроил халқига қарши жанг қилавердилар. Эгамиз Мусога буюргандай, Исроил лашкари уларни бутунлай йўқ қилиб, шафқатсизларча ўлдиришлари учун шундай қилган эди.

21Ўша пайтда Ёшуа қирларда яшаган Оноқ авлодини
Оноқ авлоди — Исроил халқидан аввал Канъонда яшаган, гавдаси улкан, кучли жангчилари билан машҳур бўлган халқ (Саҳрода 13:33-34, Қонунлар 1:28, 2:10-11, 20-21, 9:1-2 га қаранг).
йўқ қилиб ташлади. Улар Хеврон, Давир, Онов шаҳарларида, бутун жанубий ва шимолий қирларда яшардилар. Ёшуа уларни ўлдириб, шаҳарларини вайрон қилди.
22Исроил халқининг юртида Оноқ авлодидан ҳеч ким қолмади, фақатгина Ғазо, Гат ва Ашдод шаҳарларида
Ғазо, Гат ва Ашдод шаҳарлари — бу шаҳарлар Филистияда, Ўрта ер денгизи яқинида жойлашган эди.
бир нечтаси қолди.
23Шундай қилиб, Мусога Эгамиз айтгандай, Ёшуа бутун юртни қўлга киритди. Ёшуа бу ерларни Исроил халқининг қабилаларига мулк қилиб берди. Энди юртда тинчлик барқарор бўлди.
Copyright information for UznUzbC