‏ Joshua 14

Иордан дарёсининг ғарбидаги ерлар тақсимланади

1Иордан дарёсининг ғарбидаги Канъон юрти ерларидан Исроил халқининг қолган қабилалари мулк олдилар. Руҳоний Элазар
Элазар — Ҳоруннинг ўғли, олий руҳонийлик хизматини давом эттирган эди (Саҳрода 20:22-29 га қаранг).
, Нун ўғли Ёшуа ва Исроил қабилаларининг бошлиқлари бу ерларни қабилаларга бўлиб беришди.
2Иордан дарёсининг ғарбида мана шу тўққиз қабила ва битта қабила ярмининг улушлари, Мусога Эгамиз буюргандай, қуръа ташлаб белгиланди
…қуръа ташлаб белгиланди — қуръа ташлашда ёғоч бўлаклари ёки тошлар ишлатилган бўлиб, шу орқали Худонинг хоҳиш–иродаси аниқланган. Баъзан одамлар қуръа ташлаб, Худодан бирор ишни қандай ёки қачон қилиш кераклигини сўрашган.
.
3 4Иорданнинг шарқида эса Мусо икки қабилага ва битта қабиланинг ярмига улуш бериб бўлганди. Юсуфнинг иккала ўғли — Манаше ва Эфрайимдан икки қабила келиб чиққан эди. Аммо Исроил қабилалари орасида Леви қабиласи ҳеч қандай улуш олмади
Юсуфнинг иккала ўғли…Леви қабиласи ҳеч қандай улуш олмади — Исроил халқининг 12 қабиласи Ёқубнинг 12 ўғлидан келиб чиққан. Буларнинг орасида Леви қабиласи улуш қилиб ер олмаганди (13:14 га қаранг). Бироқ Юсуфнинг иккала ўғли — Эфрайим ва Манаше икки улуш ер олганлари учун, Исроил халқига ҳаммаси бўлиб 12 улуш ер, яъни 2,5 улуш ер Иордан дарёсининг шарқидан ва 9,5 улуш ер Иорданнинг ғарбидан бўлиб берилганди.
. Уларга фақат ўзлари яшаши учун шаҳарлар ва қўй–молларини боқиш учун шаҳарлар атрофидаги яйловлар берилди.
5Шундай қилиб, Эгамиз Мусога буюргандай, Исроил халқи ерларни бўлиб олдилар.

Хеврон Холибга берилади

6Бир куни Яҳудо қабиласидан бир неча киши Ёшуанинг олдига келди. Исроил халқининг ҳаммаси ҳали ҳам Гилгалдаги қароргоҳда эди. Ханаз уруғидан бўлган Яфунах ўғли Холиб
Холиб — Мусо Канъон юртига юборган ўн икки айғоқчидан бири (Саҳрода 13–бобга қаранг).
ўша кишилар орасида эди. У Ёшуага шундай деди:

— Кадеш–Барна шаҳрида бўлганимизда, Худонинг одами Мусо сиз ва мен ҳақимизда нима деганини биласиз. Мусо Эгамиз номидан гапирган эди.
7Эгамизнинг қули Мусо мени Кадеш–Барнадан мана шу ерларни текшириб келиш учун юборганда қирқ ёшда эдим. Мен қайтиб келиб, унга бор ҳақиқатни айтган эдим. 8Мен билан бориб келганлар халқимизни ваҳимага солган бўлса ҳам, мен Эгам Худога содиқ қолдим. 9Ўша куни Мусо қасам ичиб менга шундай деган эди
…Мусо қасам ичиб менга шундай деган эди… — Қонунлар 1:34-36 га қаранг.
: “Канъон юртида қадаминг етган ерлар сенга ва авлодингга абадий мулк қилиб берилади, чунки сен Эгам Худога содиқ қолдинг.”
10Мана кўриб турганингиздек, Эгамиз Мусога шундай деб гапирганига қирқ беш йил бўлди. Ўша пайтда Исроил халқи саҳрода юрган эди. Эгам Ўзи айтгандай ўшандан бери жонимни сақлаб келяпти. Мана ҳозир саксон беш ёшдаман. 11Мусо мени юборган кунда қандай бақувват бўлган бўлсам, ҳозир ҳам шундайман. Ҳалигача жангга ҳам, қолган барча ишларга ҳам қувватим етади. 12Энди Эгамиз ўша куни ваъда қилган қирларни
Эгамиз ўша куни ваъда қилган қирлар — Саҳрода 14:24, 30 га қаранг.
менга беринг. Ўша куни айғоқчиларнинг: “Оноқ авлоди
Оноқ авлоди — 11:21 изоҳига қаранг.
у ерда ўзларининг катта, мустаҳкам шаҳарларида яшаркан” деган гапларини ўзингиз эшитдингиз. Аммо Эгамиз мен билан бирга бўлса, Эгамизнинг Ўзи айтгандай, мен уларни бу юртдан ҳайдаб чиқараман.

13Шундан кейин Ёшуа Холибни дуо қилиб, Хеврон шаҳрини
Хеврон шаҳри — 10:3 изоҳига қаранг.
унга мулк қилиб берди.
14Шундай қилиб, Холиб Исроил халқининг Худосига — Эгамизга содиқ қолгани учун Хеврон шаҳри унинг ва авлодининг мулки бўлиб қолди. 15Хевроннинг эски номи Хират–Арба
Хират–Арба — ибронийчадаги маъноси Арба шаҳри.
эди. Арба Оноқ авлоди орасида энг машҳур киши бўлган эди.

Энди юртда тинчлик барқарор бўлди.
Copyright information for UznUzbC