‏ Judges 1

Яҳудо ва Шимўн қабилалари Одонивазахни қўлга оладилар

1Ёшуанинг ўлимидан
Ёшуанинг ўлими — Ёшуа 24:29-30 га қаранг.
сўнг, Исроил халқи Эгамиздан: “Канъон халқига қарши жанг қилиш учун орамиздан ким биринчи бўлиб чиқсин?” деб сўради.
2“Яҳудо қабиласи чиқсин, — деди Эгамиз. — Мен бу юртни уларнинг қўлига беряпман.” 3Шунда Яҳудо қабиласи қардоши бўлган Шимўн қабиласига шундай деди: “Келинглар, биргаликда бизга улуш бўлиб тушган ерга борайлик. Ўша ерда биргалашиб Канъон халқига қарши жанг қилайлик. Кейин биз ҳам сизларга тушган улушга эргашиб борамиз.” Шундай қилиб, Шимўн қабиласи улар билан бирга борди. 4Яҳудо қабиласи жангга чиқди. Канъон ва Париз халқларини Эгамиз уларнинг қўлига бергани учун, улар Базах шаҳрида ўн мингта душманни қириб ташлашди. 5Ўша ерда шоҳ Одонивазахга дуч келишди, унга ҳужум қилиб, Канъон ва Париз халқларини мағлуб этишди. 6Одонивазах қочди, аммо улар унинг кетидан қувиб, қўлга олишди ва оёқ–қўлларининг бош бармоқларини чопиб ташлашди. 7Шунда Одонивазах деди: “Оёқ–қўлларининг бош бармоқлари чопиб ташланган етмишта шоҳ дастурхонимдан тушган ушоқларни териб юришар эди
…дастурхонимдан тушган ушоқларни териб юришар эди — бу ҳаракат мағлубият ва хорликнинг бир белгиси эди.
. Мен ўша шоҳларнинг бошига солган не–не кунларни Худо қайтариб ўз бошимга солди.” Исроил одамлари Одонивазахни Қуддусга олиб боришди, у ўша ерда жон берди.

Яҳудо қабиласи Қуддус билан Хевронни қўлга киритади

8Кейин Яҳудо қабиласи Қуддусга ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди
…Қуддусга ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди — шаҳар мағлуб бўлган бўлса ҳам, ҳали Исроил халқи томонидан эгалланмаган эди (шу бобнинг 21–оятига қаранг). Шоҳ Довуд Қуддусни босиб олгандан кейингина, Исроил халқи бу шаҳарга эгалик қилди (2 Шоҳлар 5:6-10 га қаранг).
. Улар у ердагиларни қиличдан ўтказиб, шаҳарга ўт қўйишди.
9Сўнг эса қирларда, ғарбдаги қир этакларида ва Нагав чўлида яшовчи Канъон халқига қарши жанг қилиш учун жанубга қараб юришди. 10Яҳудо қабиласи Хеврон шаҳрида
Хеврон шаҳри — Қуддусдан қарийб 32 километр жануби–ғарбда жойлашган.
истиқомат қилган Канъон халқига ҳужум қилиб, Шешай, Охиман ва Талмай қўшинларини яксон қилди. Хевроннинг эски номи Хират–Арба эди.

Ўтниёл Давир шаҳрини қўлга киритади

11У ердан Яҳудо одамлари Давир шаҳрига ҳужум қилиш учун йўлга тушишди. Давирнинг эски номи Хират–Сафар эди. 12Шунда Холиб
Холиб — Яҳудо қабиласининг оқсоқолларидан бири (Ёшуа 14:6-14 ва Саҳрода 13:7, 31, 14:6, 10, 20-24 га қаранг). Шу бобнинг 12-15–оятларида ёзилган ҳикоя Ёшуа 15:13-19 да қайд этилган.
: “Хират–Сафарга ҳужум қилиб, қўлга киритган кишига қизим Ахсани бераман”, — деди.
13Ўтниёл шаҳарни қўлга киритди, Холиб эса унга қизи Ахсани узатди. Ўтниёл — Холибнинг жияни, аниқроғи, Ханаз исмли кенжа укасининг ўғли эди. 14Тўйдан кейин қиз Ўтниёлга: “Келинг, отамдан
…қиз Ўтниёлга: “Келинг, отамдан… — ибронийча матндан. Қадимий юнонча ва лотинча таржималарда …Ўтниёл қизга: “Кел, отангдан….
бир дала сўраб олайлик”, деб туриб олди. Холиб эшакдан тушаётган қизига: “Ҳа, қизим, бирон–бир истагинг борми?” — деб сўради.
15“Менга бир совға қилсангиз, — деди Ахса. — Сиз менга Нагав чўлидаги ерни бердингиз, энди сув булоқларини ҳам ҳадя этинг.” Шундай қилиб, Холиб унга тепадаги ва пастдаги булоқларни берди.

Яҳудо ва Бенямин қабилаларининг ғалабалари

16Яҳудо халқи пальма шаҳри Ерихони
пальма шаҳри Ерихо — ибронийча матнда Пальма шаҳри. Ерихо шаҳрини шу ном билан ҳам аташарди.
тарк этди. Мусонинг қайнатаси авлодидан бўлган Хайин халқи Яҳудо халқига эргашиб, Яҳудо чўлига йўл олди. Улар Арод шаҳридан жануб томонда жойлашиб, у ерда маҳаллий халқ орасида ўрнашиб олдилар.
17Яҳудо ва Шимўн қабилалари биргаликда Зафат шаҳрида яшайдиган Канъон халқига ҳужум қилиб, шаҳарни ер билан яксон қилишди. Шунинг учун бу шаҳар Хўрмах
Хўрмах — ибронийчадаги маъноси вайрона.
деб аталган.
18Яҳудо қабиласи Ғазо, Ашқалон, Эхрон шаҳарларини
Ғазо, Ашқалон, Эхрон шаҳарлари — Филистларнинг бешта шаҳридан учтаси (Ёшуа 13:3 га қаранг).
ва уларнинг атрофидаги ерларни қўлга киритди.
19Эгамизнинг Ўзи Яҳудо қабиласи билан бўлгани учун, улар қирларни эгаллаб олдилар. Аммо текисликда яшайдиган халқларни ўз еридан қува олмадилар, чунки ўша халқларнинг темир жанг аравалари
темир жанг аравалари — бу араваларнинг баъзи қисмлари темирдан ясалган эди, холос.
бор эди.
20Мусо айтганидек
Мусо айтганидек… — Ёшуа 15:13-14 га қаранг.
, Хеврон шаҳри Холибга берилди. Холиб у ердан Оноқ авлодидан келиб чиққан учта уруғни
Оноқ авлодидан келиб чиққан учта уруғни — Оноқ авлоди Исроил халқидан аввал Канъонда яшаган, улар гавдаси улкан, кучли жангчилари билан машҳур бўлган халқ (Саҳрода 13:33-34, Қонунлар 1:28, 2:10-11, 20-21, 9:1-2 га қаранг).
қувиб чиқарди.
21Бенямин қабиласи эса Қуддусда истиқомат қилган Ёбус халқини ҳайдаб чиқармади. Шу сабабдан Ёбус халқи бугунга қадар
бугунга қадар — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
Қуддусда, Бенямин авлодлари орасида яшаб келмоқда.

Эфрайим ва Манаше қабилалари Байтилни босиб олишади

22Юсуфнинг иккала ўғли — Эфрайим ва Манашедан бино бўлган қабилалар ҳам Байтил шаҳрига
Байтил шаҳри — Қуддусдан қарийб 19 километр шимолда жойлашган.
ҳужум қилмоқчи бўлиб, йўлга чиқдилар. Эгамиз улар билан эди.
23Байтил ҳақида кўпроқ маълумот йиғиш учун улар ўз айғоқчиларини шаҳар томон юбордилар. Байтил шаҳрининг эски номи Луз эди. 24Айғоқчилар шаҳардан чиқиб келаётган бир одамни кўриб, унга: “Бизга шаҳарга олиб кирадиган яширин кириш жойини
яширин кириш жойи — қадимда девор билан ўралган шаҳарларда фақат шаҳар аҳолиси биладиган бир–иккита кичкина кириш жойлари бўлган. Шаҳарнинг асосий дарвозалари қулф бўлса ҳам, одамлар мана шу жойлардан шаҳарга кира олардилар.
кўрсат! Бунинг эвазига жонингни сақлаб қоламиз!” — дедилар.
25Ўша одам уларга йўл кўрсатди. Эфрайим ва Манаше лашкарлари шаҳар аҳолисини битта қўймай қиличдан ўтказишди. Йўл кўрсатган одамни эса бутун оиласи билан бирга қўйиб юборишди. 26Ўша одам Хет халқининг юртига
Хет халқининг юрти — Хет халқининг бир шоҳлиги бўлиб, маркази ҳозирги Туркия ҳудудида жойлашган эди. Бу шоҳлик бир вақтлар жанубдан ҳозирги Суриягача чўзилган эди.
бориб бир шаҳар қурди, унинг номини эса Луз деб қўйди. Ўша шаҳар бугунга қадар шу ном билан аталади.

Исроил халқи қувиб чиқармаган ўзга халқлар

27Манаше қабиласи Байт–Шан, Танах, Дўр, Йиблаём, Магидў шаҳарлари ва уларнинг қишлоқларида яшаган Канъон халқини ҳайдаб чиқармади, улар ўша ерларда яшайвердилар. 28Вақти келиб, Исроил халқи кучини йиғиб олди, шунда Канъон халқини ўзига бўйсундириб, қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилди. Аммо шунда ҳам ўз еридан ҳайдаб чиқармади.

29Эфрайим қабиласи ҳам Гезер шаҳридаги Канъон халқини қувиб чиқармади. Канъон халқи Гезерда уларнинг орасида яшайверди.

30Забулун қабиласи ҳам Хитрўн ва Наҳалил шаҳарларида истиқомат қилган Канъон халқини ҳайдаб чиқармади. Канъон халқи Забулун қабиласи билан бирга яшаб, уларга қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур бўлди.

31Ошер қабиласи ҳам Аккў, Сидон, Ахлоб, Ахсиб, Хелба, Офиқ ва Рехоб шаҳарларида яшайдиган Канъон халқини еридан ҳайдаб чиқармади. 32Улар ўша юрт аҳолисини ҳайдаб чиқармаганлари учун Канъон халқи билан бирга яшадилар.

33Нафтали қабиласи ҳам Байт–Шамаш ва Байт–Онот шаҳарларининг аҳолисини ҳайдаб чиқармай, ерли халқ — Канъон халқи орасида яшаб қолди. Лекин улар ўша шаҳарлар аҳолисини ўзига бўйсундириб, қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилдилар.

34Бироқ Амор халқлари
Амор халқлари — бу ўринда умумий ном бўлиб, бу ном остида ўша вақтларда Канъонда истиқомат қилган Исроил халқидан бошқа қолган ҳамма халқлар назарда тутилган.
Дан қабиласини сиқиб, қирларга чиқиб кетишга мажбур қилдилар, водийга тушишларига йўл қўймадилар.
35Амор халқлари Хар–Харес, Ойжавлон ва Шалбим шаҳарларида яшайвердилар. Лекин Эфрайим ва Манаше қабилалари уларга ўз ҳукмини ўтказиб, қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилдилар. 36Амор халқлари яшаган ҳудуднинг чегараси Чаёнлар довонидан
Чаёнлар довони — ибронийча матнда Акрабим довони, маъноси чаёнлар довони.
Селагача чўзилган ва у ердан шимолга қараб кетган эди.
Copyright information for UznUzbC