Judges 10
Тўло
1Абумалекнинг ўлимидан сўнг Пувах ўғли Тўло Исроил халқини душманлардан озод қилди. У Иссахор қабиласидан бўлган Дўдўнинг набираси бўлиб, Эфрайим қирларидаги Шомир шаҳрида истиқомат қиларди. 2У Исроил халқига йигирма уч йил давомида ҳакам ▼▼ ҳакам — 2:16 изоҳига қаранг.
бўлиб хизмат қилди. Сўнгра оламдан кўз юмиб, Шомирда дафн қилинди. Ёвир
3Ундан кейин Гиладлик Ёвир ҳакам бўлди. У йигирма икки йил давомида Исроилга раҳнамолик қилди. 4Унинг ўттизта ўғли бор эди. Улар ўттизта эшакни минишар ва Гилад ўлкасидаги ўттизта шаҳарга эгалик қилишарди ▼▼ …ўттизта эшакни минишар…ўттизта шаҳарга эгалик қилишарди — бу уларнинг бойлиги ва баланд лавозимга эга эканликларининг белгиларидир.
. Бу шаҳарлар бугунга қадар ▼▼ бугунга қадар — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
Ёвир шаҳарлари ▼▼ Ёвир шаҳарлари — ибронийча матнда Хавот–Ёвир, маъноси Ёвир шаҳарлари.
деб аталади. 5Ёвир оламдан ўтиб, Камонда дафн қилинди. Йифтох
6Исроил халқи яна Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилиб, Баал ва Аштаретнинг тасвирларига сиғиниш билан бир қаторда, Орам, Сидон, Мўаб, Оммон ва Филист халқларининг худоларига сажда қилди. Эгамиздан юз ўгириб, Унга сажда қилмай қўйди. 7Бундан ниҳоятда ғазабланган Эгамиз Исроил халқини Филист ва Оммон халқларининг қўлига берди. 8Ўша йили улар Исроил халқига зулм қилиб, роса эздилар. Иорданнинг шарқида, яъни Гилад ўлкасида истиқомат қилган Исроил халқига улар ўн саккиз йил давомида зулмини ўтказиб келдилар. Илгарилари бу ерлар Амор халқига тегишли эди. 9Шуниси етмагандай, Оммон халқи Яҳудо, Бенямин ва Эфрайим қабилаларига ҳам ҳужум қилмоқчи бўлиб, Иордан дарёсининг нариги қирғоғига ўтиб олган эди. Бундан қаттиқ ташвишга тушган 10Исроил халқи: — Биз гуноҳ қилдик! — дея Эгамизга фарёд қилди. — Биз ўз Худойимиздан юз ўгириб, Баалнинг тасвирларига сиғиндик. 11Эгамиз эса уларга шундай деди: — Мен сизларни Миср, Амор, Оммон ва Филист халқларининг зулмидан қутқардим. 12Сидонликларнинг, Омолек ва Моюн ▼▼ Моюн — ибронийча матндан. Қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларида Мидиён. Моюн Мавун халқининг яна бир номи бўлиши мумкин. Мавун халқи Мидиён халқи яшайдиган жойда яшарди. Улар Мидиён халқидан келиб чиққан бир гуруҳ бўлиши ҳам мумкин.
халқларининг жабру зулмидан нолиб, Менга ёлворганингизда, сизларга нажот бердим. 13Шунга қарамай, сизлар Мендан юз ўгириб, бошқа худоларга сиғиндингизлар. Бўлди, етар! Энди сизларни қутқармайман! 14Бориб, ўзларингиз танлаб олган худоларингизга илтижо қилинглар. Қийналганингизда улар сизларга нажот беришсин. 15— Биз гуноҳ қилдик! Бизга хоҳлаганингни қил, аммо бугун бизни душманларимиздан қутқаргин, — дея ўтинди Исроил халқи Эгамиздан. 16Шундай қилиб, улар бегона худоларнинг тасвирларини йўқ қилиб, Эгамизга сажда қилдилар. Исроил халқининг чеккан азоб–уқубатларини кўрган Эгамиз уларга ниҳоятда ачинди. 17Оммон халқи одамларини жангга сафарбар қилиб, қароргоҳини Гилад ўлкасида жойлаштирди. Исроил халқи эса тўпланиб, қароргоҳини Миспахда ▼▼ Миспах — 10-12–бобларда Миспах сўзи Гиладдаги бир шаҳарга нисбатан ишлатилган (11:29 га қаранг), Гилад ўлкаси Иордан дарёсининг шарқида, Ўлик денгизнинг шимолида жойлашган. Кейинроқ 20-21–бобларда Миспах деб бошқа шаҳар ҳақида айтилган.
жойлаштирди. 18Исроил қабилаларининг раҳнамолари: “Оммон халқига ким биринчи бўлиб ҳужум қилар экан?” — дея бир–бирларига қараб олишди. Сўнг: “Жангни бошқарган одам Гиладга ҳоким бўлади” деган қарорга келишди.
Copyright information for
UznUzbC