‏ Judges 13

Шимшўннинг туғилиши

1Исроил халқи яна Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилгани учун, Эгамиз уларни қирқ йилга Филист халқининг қўлига берди.

2Ўша замонда Зорохлик бир одам бор эди. У Дан қабиласидан
Дан қабиласи — бу пайтда Дан қабиласи Филистлар яшайдиган денгиз соҳили бўйидаги текисликлар ёнида, Исроил юртининг жануби–ғарбида ўрнашган эди. Кейинроқ Дан қабиласи шимолга кўчди (18–бобга қаранг).
бўлиб, исми Монувах эди. Унинг хотини бепушт бўлиб, фарзанди йўқ эди.
3Бир куни Эгамизнинг фариштаси аёлга зоҳир бўлиб шундай деди: “Сен шу пайтгача бола кўришга ожиз эдинг, аммо кўп ўтмай сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғасан. 4Шароб ва ўткир ичимликларни энди ича кўрма, ҳаром нарсани ҳам ема, 5чунки сен ҳомиладор бўлиб, ўғил кўрасан. Бола туғилиши биланоқ Худога назр қилингай
…Худога назр қилингай… — ибронийча матнда алоҳида бир сўз ишлатилган бўлиб, бу сўз Худога хизмат қилиш учун махсус ваъда берган одамни билдиради. Баъзи инсонлар махсус ваъда бериб, ўзларини бирмунча вақт Худонинг хизматига бағишлар эдилар. Баъзи бировлар эса туғилган пайтлариданоқ шу ваъда орқали Худога бағишланганлар. Таврот қонунига кўра, ўзини Худога бутунлай бағишлаб, назр қилган одам шароб ёки май ичмаслиги, сочини қирқмаслиги, мурдага тегмаслиги керак эди (Саҳрода 6:1-8, 21 га қаранг). Ибронийча матнда шу маънодаги сўз мазкур бобнинг 7–оятида ҳам бор.
, шунинг учун боланинг бошига устара тегмасин. Исроилни Филистларнинг қўлидан озод қилишни бошлайдиган ўшадир.”
6Кейин аёл эрининг олдига бориб деди: “Олдимга Худонинг бир одами келди, унинг кўриниши худди Худонинг фариштасига ўхшаган жуда қўрқинчли эди. Унинг қаердан келганини сўрамабман. Ўзи ҳам менга исмини айтмади. 7Унинг гапига қараганда, мен ҳомиладор бўлиб, ўғил кўрар эканман. Бола туғилиши биланоқ бир умрга Худога назр қилинар экан, шунинг учун мен шаробни ҳам, ўткир ичимликни ҳам, ҳаром нарсани ҳам оғзимга олишим мумкин эмас экан.”

8“Ё Раббий, — дея Эгамизга ёлворди Монувах, — ўша одамингни яна олдимизга юборишингни илтижо қилиб сўрайман. У келиб, бўлажак ўғлимизга нима қилишимиз кераклигини ўргатиб кетсин.”

9Монувахнинг ибодати ижобат бўлди. Аёл далада ўтирган бир пайтда Худонинг фариштаси яна аёлнинг олдига келди. Аммо ўша пайтда Монувах у ерда йўқ эди. 10Аёл шошиб–пишиб эрининг олдига югурди–да: “Тунов кун олдимга келган одам яна менга зоҳир бўлди!” — деб айтди. 11Монувах туриб хотинига эргашди. Ўша одамнинг олдига келиб:

— Бу аёлга гапирган сизмидингиз? — деб сўради.

— Ҳа, мен эдим, — дея жавоб берди у.

12— Айтганларингиз амалга ошганидан сўнг, бола қай тарзда яшаши керак? У нима иш қилади? — деб сўради Монувах.

13Эгамизнинг фариштаси Монувахга шундай деб жавоб берди:

— Хотининг айтганларимнинг ҳаммасини сўзсиз бажарсин.
14Узумдан тайёрланган биронта нарсани ҳам оғзига олмасин. Шароб ва ўткир ичимликларни ичмасин, ҳеч қандай ҳаром нарса емасин. Айтганларимнинг ҳаммасига риоя қилсин.

15Монувах Эгамизнинг фариштасига:

— Бир оз кутиб турсангиз, сизга бир улоқча тайёрлаб берсам, — деди.

16— Кутганим билан, барибир, таомингни емайман, — деди Эгамизнинг фариштаси. — Лекин улоқчани куйдириладиган қурбонлик қилмоқчи бўлсанг, уни Эгамизга бахшида эт.

Монувах у Эгамизнинг фариштаси эканлигини билмаганди.

17Кейин Монувах Эгамизнинг фариштасига:

— Бизга исмингизни айтинг. Токи айтганларингиз рўёбга чиққанда, сизни дуо қилиб юрайлик, — деди.

18Эгамизнинг фариштаси эса:

— Нега исмимни сўраяпсан? Айтганим билан барибир унга ақлинг етмайди, — деди.

19Монувах Эгамизга атаб, улоқчани катта бир тошнинг устида қурбонлик қилиб куйдирди, унга қўшиб дон назри ҳам куйдирди. Шу онда Монувах ва унинг хотини олдида Эгамиз ажойиб бир мўъжиза яратди: 20қурбонгоҳ алангаси осмонга чирмашаётган эди. Эгамизнинг фариштаси ҳам алангага қўшилиб юқорига кўтарилиб кетди. Буни кўрган Монувах билан хотини ерга мук тушишди. 21Фаришта кўздан ғойиб бўлди–ю, бошқа уларга кўринмади. Шундан кейин Монувах ўша одам Эгамизнинг фариштаси эканлигини англади. 22Монувах хотинига:

— Биз ўламиз, чунки биз Худони кўрдик!
Биз ўламиз, чунки биз Худони кўрдик! — 6:22 изоҳига қаранг.
— деди.

23— Агар Эгамиз бизни ўлдирмоқчи бўлганда, дон назри ва қурбонлигимизни қабул қилмаган бўларди, — деди хотини. — Бу мўъжизаларни бизга кўрсатиб, бундай нарсаларни айтиб ўтирмаган бўларди.

24Аёл ўғил кўрди, унинг исмини Шимшўн қўйди. Бола катта бўлди, Худо эса уни ёрлақади. 25Шимшўн Зорох билан Эштойўл шаҳарлари
Зорох билан Эштойўл шаҳарлари — Исроилнинг жануби–ғарбида, Филистлар яшайдиган денгиз соҳили бўйидаги текисликларда жойлашган.
орасидаги Дан қабиласининг қароргоҳида
Дан қабиласининг қароргоҳи — ибронийча матнда Махонех–Дан, маъноси Дан қароргоҳи.
бўлганда, Эгамизнинг Руҳи уни бошқара бошлади.
Copyright information for UznUzbC