Judges 14
Шимшўн ва Тимнахлик аёл
1Бир куни Шимшўн Тимнах деган шаҳарга борди. Тимнахда у бир Филист қизни кўриб қолди. 2Уйига қайтиб келгач, ота–онасига шундай деди: — Мен Тимнахда бир Филист қизни кўрдим. Уни менга олиб беринглар. 3— Ўз халқимиз орасида қиз қуриб қолибдими?! Энди бориб суннатсиз Филистлардан қиз олишимиз қолганди, — деб жавоб берди улар. Аммо Шимшўн отасига: — Менга ўша қизни олиб беринг, мен уни ёқтириб қолдим, — деб туриб олди. 4Бу Эгамизнинг хоҳиши эди, аммо Шимшўннинг ота–онаси бундан бехабар эдилар. Эгамиз Филистларга қарши жанг қилиш учун биронта баҳона қидираётган эди. Ўша замонда Филистлар Исроилда ҳукмронлик қилардилар. 5Шимшўн ота–онаси билан Тимнахга йўл олди. Улар Тимнах узумзорларига яқинлашганларида, бирдан Шимшўн олдидан бир шер чиқиб қолиб, ўкирганича унга ташланмоқчи бўлди. 6Ўша заҳоти Эгамизнинг Руҳи Шимшўнни қамраб олиб, кучини оширди. Шимшўн шерни, худди улоқчани парчалагандай, қўллари билан осонгина иккига бўлиб ташлади. Аммо бўлиб ўтган воқеа ҳақида ота–онасига оғиз ҳам очмади. 7Сўнг Шимшўн қизнинг олдига бориб, у билан гаплашди, қиз Шимшўнга ниҳоятда хуш келди. 8Кўп ўтмай Шимшўн қизга уйланмоқчи бўлиб, Тимнахга қайтиб борди. Йўл–йўлакай шернинг ўлигини кўриб кетай деб, ўша томон йўл солди. Қараса, шернинг мурдасида асаларининг уяси билан асал бор экан. 9У бир ҳовуч асал олиб, йўл–йўлакай еб кетди. Ота–онасининг олдига келганда, уларга ҳам еб кўргани берди, лекин асални шернинг мурдасидан олганини айтмади ▼▼ …асални шернинг мурдасидан олганини айтмади — Шимшўн Худога бағишланган бўлгани учун у ўлик ҳайвоннинг жасадига тегиши мумкин эмас эди (13:5 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Таврот қонунига кўра, жасад ва жасадга теккан мана шу асал ҳам ҳаром ҳисобланарди, шунинг учун уларга теккан одам ҳаром бўлиб қоларди (Левилар 11:27-40 га қаранг).
. 10Шимшўннинг отаси келинини кўрмоқчи бўлиб, қудасининг уйига кирди. Шимшўн ўша ерда тўй муносабати билан катта бир зиёфат берди. Ўша вақтдаги урф–одатлар бўйича, куёвлар катта зиёфатлар беришарди. 11Шимшўн зиёфат бериш учун Тимнахга борганда, Филистлар унинг олдига куёв навкар қилиб, ўттизта йигитни юбордилар. 12Шимшўн уларга: — Келинглар, сизларга бир топишмоқ айтайин, — деди. — Агар уни топиб, зиёфатнинг етти куни ичида менга тушунтириб берсангизлар, ҳар бирингизга биттадан кимхоб тўн ва бир сидрадан кийим–бош бераман. 13Борди–ю, топишмоғимни тополмасангизлар, сизлар менга ўттизта кимхоб тўн билан ўттиз сидра кийим–бош берасизлар. Шунда улар: — Қани, топишмоғингни айт, уни эшитайлик–чи, — дейишди. 14Шимшўн топишмоғини айтди:“Хўранданинг ичидан хўрак чиқди,Кучлининг ичидан ширинлик чиқди.”
Орадан уч кун ўтди, аммо Филист йигитлари топишмоқни тополмадилар. 15Охири, еттинчи ▼
▼ еттинчи — ибронийча матндан. Қадимий юнонча ва сурёнийча таржималарда тўртинчи.
куни Шимшўннинг қайлиғига дўқ қилиб: “Сизлар бизни шилмоқчи бўлиб бу ерга таклиф қилганмидингизлар?! — дедилар. — Бўл, эрингни алдаб–сулдаб топишмоқнинг маъносини бизга билиб бер, бўлмаса сени ҳам, отангнинг хонадонини ҳам ёндириб юборамиз.” 16Шунда келинчак Шимшўннинг олдига бориб роса йиғлади. — Сен мени ёмон кўрар экансан! — дея хархаша қилди у. — Мени заррача бўлса ҳам яхши кўрганингда эди, топишмоқнинг жавобини аллақачон айтган бўлар эдинг. — Менга қара, — деди унга Шимшўн. — Буни ота–онамга ҳам айтмаган бўлсам, нега сенга айтар эканман?! 17Зиёфат етти кун давом этган бўлса, ўша етти кун давомида келин унга хиралик қилиб йиғлайверди. Еттинчи куни Шимшўннинг юрагини шу қадар эзиб юбордики, у тоқат қила олмай топишмоқнинг жавобини айтиб берди. Қиз жавобни дарҳол Филист йигитларига етказди. 18Ўша куни қош қораймасдан олдин йигитлар Шимшўннинг олдига келиб, топишмоқнинг жавобини айтдилар:“Асалдан ширин нима бор?!Шердан кучли нима бор?!”
Шимшўн: “Агар ғунажинимни ишга солмаганларингда, топишмоғимни тополмас эдиларинг”, — деди. 19Сўнг Эгамизнинг Руҳи Шимшўнни қамраб олиб, унинг кучини янада оширди. Шимшўн Ашқалон шаҳрига ▼
▼ Ашқалон шаҳри — Филистларнинг бешта шаҳридан биттаси (1:18-19 га қаранг).
кетди. У ерда ўттиз нафар Ашқалонлик одамни ўлдириб, кийим–бошларини ечиб олди. Ўша кийим–бошларни топишмоқнинг жавобини айтганларга берди–ю, жаҳл устида отасининг уйига қайтиб кетди. 20Келиннинг отаси эса қизини Шимшўннинг куёв жўрасига узатиб юборди.
Copyright information for
UznUzbC