‏ Judges 15

1Орадан вақт ўтди. Буғдой ўрими пайтида, Шимшўн бир улоқча олиб, хотинининг олдига борди. У қайнатасига:

— Мен хотинимнинг олдига кирмоқчиман, — деди.

Қайнатаси эса Шимшўнни ичкарига киргизмади.

2— Сен қизимни ташлаб кетдинг, деб ўйлагандим, — деди у. — Шунинг учун уни куёв жўрангга узатиб юбордим. Қара, кенжа қизим ундан ҳам чиройлироқ. Кел, унинг ўрнига синглисини ола қол.

3— Бу сафар Филистларга ёмонлик қилсам, айбга буюрмайсиз, — деб чиқиб кетди Шимшўн.

4Шимшўн уч юзта тулки ушлаб келди. Тулкиларни жуфт–жуфт қилиб, думларини бир–бирига боғлади–да, орасига биттадан машъала қистирди. 5Сўнг машъалаларни ёқиб, тулкиларни Филистларнинг буғдойзорларига қўйиб юборди. Буғдойзор ва дон ғарамларини аланга олди–ю, Филистларнинг узумзорлари ва зайтун боғларини ямлади. 6Филистлар: “Буни ким қилди?” деб суриштира бошладилар. “Буни Тимнахлик бир одамнинг куёви, Шимшўн қилди, — деди бир киши. — У ўша Тимнахликнинг қизига уйланган экан, қайнатаси эса қизини куёвнинг жўрасига узатиб юборибди.” Шунда Филистлар келиб, ўша жувон билан отасининг хонадонини
отасининг хонадони — кўплаб иброний қўлёзмаларидан, қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан (яна 14:15 га қаранг). Ибронийча матнда отаси.
ёқиб юборишди.
7Шимшўн бундан хабардор бўлгач, Филистларнинг олдига бориб: “Онт ичиб айтаманки, шу қилмишларингиз учун сизлардан ўч олмагунимча қўймайман!” — деди. 8Шимшўн уларни шафқатсизларча қириб ташлади. Кейин эса у ерларни тарк этиб, Этом қоясидаги
Этом қояси — бу қоя Яҳудо қабиласининг ҳудудида, Байтлаҳм шаҳридан бир неча километр жануби–ғарбда жойлашган.
бир ғорга бориб яшади.

Шимшўн Филистларни енгади

9Кўп ўтмай Филистлар Яҳудода қароргоҳ қуриб, Лехи
Лехи — ибронийчадаги маъноси жағ суяги.
шаҳрини босиб олишди.
10Яҳудо одамлари: “Нима учун бизга ҳужум қилдингизлар?” деб сўрадилар. Улар эса: “Биз Шимшўнни қўлга олмоқчимиз. Бизга қилган ёмонлигини қайтариб ўз бошига солмоқчимиз”, деб жавоб беришди. 11Яҳудо қабиласидан уч мингта одам Этом қоясига бориб Шимшўнга:

— Филистлар бизга ҳукмронлик қилишларини билмайсанми? — дедилар. — Сен бошимизга битган бало бўлдинг–ку!

Шимшўн жавоб бериб деди:

— Мен қилмишларига яраша жазосини бердим, холос.

12— Биз сени олиб кетгани келдик, — деди Яҳудо одамлари. — Сени боғлаб Филистларга бермоқчимиз.

— Хўп, майли, — деди Шимшўн. — Аммо сизлар мени ўлдирмасликка сўз беринглар.

13— Биз сени ўлдирмаймиз, — деб сўз берди улар. — Биз сени боғлаб, уларга топширсак бўлди.

Яҳудо одамлари Шимшўнни иккита янги арқон билан боғлаб, шаҳарга олиб келдилар.
14Шимшўн Лехига келганда, Филистлар уни қий–чув билан қаршилаб олишди. Шу заҳоти Эгамизнинг Руҳи Шимшўнни қамраб олиб, янада кучини оширди. Шимшўн қўлларидаги арқонларни куйган зиғир толаларини узаётгандай осонликча узиб ташлади. 15Сўнг атрофига бир назар солиб, эшакнинг жағ суягини кўриб қолди. Жағ суяги офтобда қуриб кетмагани учун қаттиқ ва оғир эди. Шимшўн суякни олиб, Филистларни савалай бошлади. Ўша куни у минг нафар одамни ўлдирди. 16Шунда Шимшўн деди:

“Эшакнинг жағ суяги билан мингта одамни ўлдирдим.
Эшакнинг жағ суяги билан уларни уюм–уюм
уюм–уюм — ибронийчада уюм ва эшак сўзлари ўзаро оҳангдош.
қилдим.”

17У гапини тугатиб бўлгач, суякни улоқтириб юборди–да, ўша жойни Рамат–Лехи
Рамат–Лехи — ибронийчадаги маъноси жағ суяги тепалиги.
деб атади.

18Шимшўн роса чанқаб кетди, сўнг Эгамизга илтижо қилиб деди: “Сен қулингга шундай буюк бир ғалабани бердинг. Ҳозир эса мен ташналикдан адо бўлиб, суннатсизларнинг қўлига тушаманми?!” 19Худо Лехида ер остидаги бўшлиқни ёриб, у ердан сув чиқарди. Шимшўн сув ичиб ўзига келди. Шунинг учун булоқ Эн–Хаққор
Эн–Хаққор — ибронийчадаги маъноси фарёд қилганнинг булоғи.
деб аталди, у бугунга қадар
бугунга қадар — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
Лехидадир.

20Филистлар ҳукмронлиги даврида Шимшўн Исроил халқига йигирма йил ҳакамлик
ҳакам — 2:16 изоҳига қаранг.
қилди.
Copyright information for UznUzbC