Judges 16
Шимшўн Ғазода
1Бир куни Шимшўн Филистларнинг шаҳри Ғазога борди. У ерда бир фоҳиша аёлни кўриб унинг олдига кирди. 2Ғазоликлар Шимшўн келганини билгач, ўша жойни ўраб олишди. Уларнинг баъзилари шаҳар дарвозасида ▼▼ …шаҳар дарвозасида… — бу ибора ҳам шаҳар дарвозасига, ҳам дарвозанинг ёнида шаҳар деворлари орасига қурилган хоналарга нисбатан ишлатилган. Бу хоналардан қўриқчилар ва бошқа назоратчилар хизмат пайтида фойдаланганлар.
яшириниб, кечаси билан уни пойлаб туришди. Улар тун бўйи писиб, “Қани, тонг ёришгунча кутиб турайлик–чи, кейин уни ўлдирамиз”, деб ўйлаётган эдилар. 3Шимшўн эса фоҳишаникида фақатгина ярим кечагача бўлди. У тун ярмида туриб, шаҳар дарвозасини ёндорлари билан суғуриб олди–да, барча тамбалари билан елкасига ортиб, Хеврон ▼▼ Хеврон — Ғазодан қарийб 65 километр шарқда жойлашган шаҳар.
рўпарасидаги тепаликнинг устига олиб чиқди. Шимшўн ва Далила
4Кўп ўтмай Шимшўн Сўрах водийсида яшайдиган Далила исмли бир жувонни яхши кўриб қолди. 5Филист беклари ▼▼ Филист беклари — 3:3 нинг биринчи изоҳига қаранг.
жувоннинг олдига келиб, шундай дедилар: “Шимшўн бундай буюк кучни қаердан оларкан? Уни боғлаб бўйсундириш йўлини биз учун билиб берсанг, ҳар биримиз сенга 1100 бўлакдан кумуш ▼▼ 1100 бўлакдан кумуш — тахминан 13 килога тўғри келади.
берамиз.” 6Бир куни Далила Шимшўнга ялиниб: — Илтимос, буюк кучингиз сирини менга айтиб беринг, — деди. — Қандай қилиб сизни боғлаб, бўйсундириб бўлади? 7Шимшўн унга шундай жавоб берди: — Агар мени еттита янги, қуриб улгурмаган камон ипи ▼▼ янги, қуриб улгурмаган камон ипи — камон ипи кўпинча ҳайвон ичагидан эшилиб қилинган. Бу иплар ичаклар ҳали ҳўллигида қилинган, улар қуригандан кейин жуда ҳам пишиқ бўлиб қолган.
билан боғлаб ташлашса, мен эл қатори кучсиз бўлиб қоламан. 8Шунда Филист беклари жувонга еттита янги, ҳали қуриб улгурмаган камон ипини келтирдилар. Далила иплар билан Шимшўнни боғлаб қўйди. 9Шу пайт ичкари хонада бир нечта одам пойлаб турар эди. Жувон Шимшўнга қараб: — Шимшўн! Филистлар келяпти! — деб бақирди. Аммо олов ипак толаларини қандай йўқ қилса, Шимшўн ҳам камон ипларини худди шундай узиб ташлади. Шимшўннинг сири сирлигича қолди. 10— Сиз мени алдаб аҳмоқ қилдингиз, — деди унга Далила. — Илтимос, сизни қандай қилиб боғлаш кераклигини менга айта қолинг. 11— Агар мени янги, ишлатилмаган арқонлар билан боғлашса, мен эл қатори кучсиз бўлиб қоламан, — деди Шимшўн. 12Шунда Далила янги арқонларни олди–да, уни боғлаб: — Шимшўн! Филистлар келяпти! — деб бақирди, одамлар эса ичкари хонада пойлаб туришар эди. Аммо Шимшўн қўлларидаги арқонларни ипни узгандай узиб ташлади. 13— Шу пайтгача мени алдаб, аҳмоқ қилиб келдингиз! — деди Далила. — Менга айтинг–чи, сизни қандай қилиб боғлаб ташласа бўлади? — Агар сочимнинг еттита тутамини дастгоҳдаги матога қўшиб тўқиб, моки ёрдамида яхшилаб маҳкамлаб қўйсанг, мен эл қатори кучсиз бўлиб қоламан, — деди Шимшўн. 14Шимшўн ухлаб ётганда, Далила унинг етти тутам сочини дастгоҳдаги матога қўшиб тўқиди–да ▼▼ …моки ёрдамида яхшилаб маҳкамлаб қўйсанг…14…унинг етти тутам сочини дастгоҳдаги матога қўшиб тўқиди–да… — қадимий юнонча таржимадан. Бу сўзлар котибнинг хатоси туфайли ибронийча матнда тушиб қолган.
, моки ёрдамида яхшилаб маҳкамлаб қўйди. Кейин эса: — Шимшўн! Филистлар келяпти! — деб бақирди. Шимшўн ухлаб ётган жойида сакраб турди–да, мокини улоқтириб, матони дастгоҳи билан сочидан юлқиб ташлади. 15Далила унга деди: — Дилингиз мендан йироқ экан, қандай қилиб менга: “Сени севаман”, дейсиз?! Сиз мени уч марта алдадингиз, кучингиз сирини менга айтмадингиз. 16Далила ҳар куни ялинавериб, Шимшўннинг қулоқ–миясини еди. Бундан безор бўлган 17Шимшўн бутун сирини айтиб берди: — Бирон марта ҳам устара бошимга тегмаган. Чунки онамнинг қорнидаёқ Худога назр қилинганман ▼▼ …онамнинг қорнидаёқ Худога назр қилинганман — 13:2-5 оятларга ва 13:5 изоҳига қаранг.
. Агар сочимни олдирсам, кучим йўқ бўлади ва мен эл қатори кучсиз бўлиб қоламан. 18Далила Шимшўн унга бутун сирини ошкор қилганини фаҳмлагач, Филист бекларига хабар жўнатиб деди: “Бу сафар яна бир бор келиб кетинглар, чунки у менга бутун сирини ошкор қилди.” Шунда Филистлар Далилага ваъда қилган пулларини олиб, унинг олдига бордилар. 19Далила Шимшўнни тиззасида ухлатиб қўйди–да, бир одамни чақириб унинг етти тутам сочини қирқтириб ташлади. Шимшўн заифлашиб, кучдан қолди. 20Далила эса: — Шимшўн! Филистлар келяпти! — деб бақирди. Шимшўн уйқудан туриб, ҳар сафаргидек ўзимни халос қиламан, деб ўйлади. Аммо Эгамиз уни тарк этган эди, Шимшўн эса бундан бехабар эди. 21Филистлар уни қўлга олиб, кўзларини ўйиб ташлашди. Сўнг Ғазога олиб кетиб, занжирбанд қилишди. Шимшўн зиндондаги тегирмон тошини юргизиб, ғалла янчар эди. 22Шимшўннинг сочлари яна ўса бошлади. Шимшўннинг ўлими
23Байрамга йиғилган Филист беклари: “Худойимиз Дўғон душманимиз Шимшўннинг устидан бизга ғалаба берди!” дея шоду хуррамлик билан худосига кўп қурбонликлар келтирдилар. 24Халқ Шимшўнни кўргач: “Юртимизни хароб қилган, талай сипоҳларимизни ўлдирган душманни худойимиз қўлимизга берди”, дея худосига ҳамду санолар айта бошлади. 25Маст, вақти чоғ бўлган одамлар: “Шимшўнни келтиринглар, биз учун бир ўйнаб берсин!” деб бақира бошладилар. Шимшўнни зиндондан келтиришди, одамлар уни томоша қилсин деб, устунлар ўртасига турғизиб қўйишди. 26Шимшўн уни етаклаб келган йигитга деди: “Бинони кўтариб турган устунларни пайпаслаб кўрай. Уларга суяниб олмоқчиман.” 27Уй эркагу аёл билан тўлган, ҳамма Филист беклари ўша ерда эди. Томнинг устидаги очиқ айвонда уч мингга яқин одам Шимшўнни томоша қилаётган эди. 28Шимшўн Эгамизга илтижо қилиб, деди: “Ё Эгам Раббий, мени эсла. Эй Худо, яна бир бор менга куч бер, мен Филистлардан икки кўзим учун ёппасига ўч олай.” 29Шимшўн уйни кўтариб турган ўртадаги икки устун орасида турган эди. У ўнг қўлини бирига, чап қўлини иккинчисига қўйди–да, тиранди. 30Кейин қичқириб: “Ўлсам, Филистлар билан ўлай!” — деди–ю, кучи борича устунларни итарди. Уй қулаб, у ердаги беклар билан одамларни босиб қолди. Шундай қилиб, ўша жойда ўлган одамларнинг сони Шимшўн ҳаёт даврида ўлдирган одамларнинг сонидан зиёда эди. 31Шимшўннинг ака–укалари билан бутун оиласи Ғазога келиб, унинг жасадини уйга олиб кетишди. Кейин отаси Монувахнинг Зорох билан Эштойўл шаҳарлари ▼▼ Зорох билан Эштойўл шаҳарлари — 13:25 нинг биринчи изоҳига қаранг.
орасидаги хилхонасига дафн қилишди. Шимшўн йигирма йил давомида Исроил халқига ҳакам ▼▼ ҳакам — 2:16 изоҳига қаранг.
бўлган эди.
Copyright information for
UznUzbC