Judges 17
Михонинг бутлари
1Эфрайим қирларида Михо деган бир одам яшарди. 2Бир куни у онасига шундай деди: — Она, эсингиздами, 1100 бўлак кумушни ▼▼ 1100 бўлак кумуш — тахминан 13 килога тўғри келади.
ўғирлатиб қўйган эдингиз. Ўшанда ўғрини олдимда қарғагансиз. Мана, ўша кумушингиз. Уни мен олгандим. Шунда онаси: — Илойим барака топгин, ўғлим! — деди. 3Михо 1100 бўлак кумушни онасига қайтариб берди. Онаси эса: — Мен бу кумушни бош–кўзингдан хайр–садақа қилиб, Эгамга бағишлайман, — деди, — ундан қуйма ва ўйма бутлар ясаттираман. Ўша кумуш ўзингга қайтиб келади, ўғлим. 4Михо қайтариб берган кумуш бўлакларининг 200 тасини ▼▼ кумуш бўлакларининг 200 таси — тахминан 2,3 килога тўғри келади.
онаси заргарга берди. Заргар бут ясаб, уни кумуш билан қоплади ▼▼ …бут ясаб, уни кумуш билан қоплади — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …кумушдан ўйма бут ва қуйма бут ясади. Ибронийча матнда кейинроқ фақат битта бут ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун биттагина бут ясалганининг эҳтимоли кўпроқ. Бу бут ўйиб ясалгандан сўнг кумуш билан қопланган эди.
. Тайёр бўлган бут Михонинг уйига ўрнатилди. 5Михонинг бир саждагоҳи бор эди. У руҳонийлар киядиган махсус либос ▼▼ руҳонийлар киядиган махсус либос — ибронийча матнда эфод. Ҳойнаҳой бу оятда эфод сўзи саждагоҳда хизмат қиладиган руҳоний киядиган кийимга ишора қилади. Мусонинг акаси олий руҳоний Ҳорун кийган эфодга ўхшатиб тикилган бўлиши мумкин (Чиқиш 28:6-30, Левилар 8:7 га қаранг). Ёки одамлар сажда қилган ёки фол очиш учун ишлатган нарса ҳақида айтилган бўлиши ҳам мумкин (яна 8:27 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
тиктириб, яна бир нечта хонаки санамлар ▼▼ хонаки санамлар — ибронийча матнда терафим. Одамлар бу санамлардан фол очишда фойдаланган бўлсалар керак.
ясаттирди, сўнг ўғилларидан бирини ўзининг саждагоҳига руҳоний қилиб тайинлади. 6Ўша даврда Исроилда шоҳ йўқ эди. Ҳар бир одам билганини қилар эди. 7Яҳудо ҳудудидаги Байтлаҳм шаҳрида ▼▼ Байтлаҳм шаҳри — Қуддусдан қарийб 8 километр жанубда жойлашган.
бир ёш леви ▼▼ леви — Худо томонидан Муқаддас чодирда хизмат қилиш учун танланган, Леви қабиласига мансуб одам (Саҳрода 3:5-10 га қаранг).
яшарди. 8Бу одам ўзига бошқа жойдан бошпана топмоқчи бўлиб, Байтлаҳмни тарк этди. У йўл юриб, Эфрайим қирларидаги Михонинг уйига келиб қолди. 9— Қаерликсан, ўғлим? — деб сўради ундан Михо. — Мен Яҳудодаги Байтлаҳмдан келган левиман, — деб жавоб берди у. — Ўзимга бошпана қидириб юрибман. 10— Кел, меникида тура қол, — деди Михо. — Менинг маслаҳатчим ҳамда руҳонийим бўл. Мен эса ҳар йили сенга ўн бўлакдан кумуш ▼▼ ўн бўлакдан кумуш — тахминан 110 граммга тўғри келади.
тўлаб, кийим–кечагинг билан егулигингни бераман. 11– 12Леви Михоникида туришга рози бўлди. Михо уни руҳоний қилиб тайинлади. Леви Михоникида яшаб юрди ва Михога худди ўғлидай бўлиб қолди. 13Шунда Михо деди: “Мана энди Эгам менга барака беришини биламан, чунки левининг ўзи менга руҳоний бўлиб хизмат қиляпти.”
Copyright information for
UznUzbC