Judges 18
Михо ва Дан қабиласи
1Бу воқеалар содир бўлган даврда Исроилда шоҳ йўқ эди. Дан қабиласи Исроил қабилалари орасида ўзига улуш бўлиб тушган ерни ҳануз қўлга киритмагани сабабли истиқомат қилиш учун жой қидириб юрган эди. 2Бир куни улар ўз қабиласининг жамики уруғлари орасидан бешта жангчини танлаб: “Боринглар, юртни синчиклаб текшириб чиқинглар”, — дея уларни Зорох ва Эштойўл шаҳарларидан ▼▼ Зорох ва Эштойўл шаҳарлари — 13:25 нинг биринчи изоҳига қаранг.
жўнатиб юбордилар. Бу одамлар йўл юриб, Эфрайим қирларидаги Михонинг уйига келиб қолишди ва тунни ўша ерда ўтказишди. 3Улар Михонинг уйида бўлганларида ёш левини ▼▼ леви — 17:7 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
шевасидан таниб қолишди–да, унинг олдига бориб: — Бу ерга қандай қилиб келиб қолдинг? Бу ерда нима қилиб юрибсан? — деб сўрашди. 4У жавоб бериб: “Михо мени ишга олди, руҳоний қилиб тайинлади”, — деди. Михо унга қилган ҳамма яхшиликларини айтиб берди. 5Шунда улар левига: — Худога илтижо қилиб, ишимиз ўнгидан келиш–келмаслигини билиб бер, — дедилар. 6— Ҳеч нарсадан хавотирланманглар. Эгамизнинг Ўзи сизларга бу ишда мададкордир, — деди руҳоний. 7Бешала одам йўлга равона бўлди. Улар Лайиш шаҳрига келиб, у ерда Сидон ▼▼ …Лайиш шаҳри…Сидон… — Лайиш шаҳри Исроилнинг энг шимолий қисмида жойлашган шаҳар эди. Сидон эса Финикияга қарашли шаҳар бўлиб, Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди.
аҳолиси каби мулойим, хотиржам ва тинч–тотув яшаётган одамларни кўришди. Бундан ташқари, атрофдаги халқлардан биронтаси ўша халққа хавф солмаган, юртига тажовуз қилмаганди. Улар Сидондан анча узоқда бўлиб, атрофдаги шаҳарлар билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаган эдилар. 8Бешала одам Зорох билан Эштойўлга — ўз уруғ–аймоқларининг олдига қайтиб боришди. — Бизга қандай хабар олиб келдингизлар? — деб сўради улардан қариндош–уруғлари. 9Улар шундай жавоб беришди: — Келинглар, Лайишга ҳужум қилайлик! Биз кўрган юрт ниҳоятда яхши экан. Нимага қаққайиб турибсизлар?! Бўлинглар, ўша ерга бориб юртни қўлга киритайлик. 10У ерга борганларингизда, хотиржам яшаётган одамларга дуч келасизлар. Барча нарсага мўл ва кенг бу ерни Худо чиндан ҳам қўлингизга беряпти. 11Дан қабиласининг олти юзта одами жанг аслаҳалари билан қуролланиб, Зорох билан Эштойўлдан сафарга отланишди. 12Улар йўл юриб, ўз қароргоҳини Яҳудодаги Хират–Йўрим шаҳрининг ғарб томонида қуришди. Шунинг учун ўша жой бугунга қадар ▼▼ бугунга қадар — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
Дан қароргоҳи ▼▼ Дан қароргоҳи — 13:25 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
деб аталади. 13У ердан улар Эфрайим қирлари томон йўл олиб, Михонинг уйига яқинлашиб қолишди. 14Шунда юртни, аниқроғи, Лайиш шаҳрининг атрофларини кўриб чиққан бешта одам биродарларига дейишди: “Бу хонадонларнинг бирида руҳонийлар либоси ▼▼ руҳонийлар либоси — ибронийча матнда эфод (шу бобнинг 17, 18, 20–оятларида ҳам бор). 17:5 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг.
, хонаки санамлар ▼▼ хонаки санамлар — ибронийча матнда терафим (шу бобнинг 17, 18, 20–оятларида ҳам бор). Одамлар бу санамлардан фол очишда фойдаланган бўлсалар керак.
ва бут борлигидан хабарларингиз борми? Нима қилишимиз кераклигини яхши ўйлаб кўринглар.” 15Улар ёш леви турадиган Михонинг уйига бориб, левидан ҳол–аҳвол сўрадилар. 16Олти юзта қуролланган Дан қўшини дарвозанинг ёнида турган эди. 17Айғоқчилик қилган бешта одам тўппа–тўғри ичкарига бостириб кириб, руҳонийлар либоси, хонаки санамлар ва кумуш билан қопланган бутни олмоқчи бўлдилар. Леви эса қуролланган олти юзта одам билан дарвоза ёнида қолган эди. 18Айғоқчилар Михонинг уйига кириб, руҳонийлар либоси, хонаки санамлар ва бутни олганларини кўрган леви уларга: — Бу нима қилганларингиз? — деди. 19— Жим бўл! — деб дўқ қилди улар. — Овозингни ўчириб биз билан юр. Бизга маслаҳатчи ва руҳоний бўл. Ўзинг ўйлаб кўр, сен биттагина хонадонга руҳоний бўлганинг яхшими ёки Исроилнинг бутун бир қабиласигами? 20Руҳонийга бу таклиф маъқул келди. У руҳонийлар либоси, хонаки санамлар ва кумуш билан қопланган бутни олиб, Дан одамлари билан кетди. 21Дан одамлари бола–чақаларини, чорваю мол–мулкини олдинга ўтказиб, сафарларини давом эттиришди. 22Улар Михонинг уйидан анча узоқлашиб қолганларида, Михо қўни–қўшниларини тўплади–да, Дан одамларининг кетидан қувиб кетди. 23Сўнг овози борича бақириб, Дан одамларини чақирди. Улар эса орқага ўгирилиб Михога: — Тинчликми?! Шунча одамни етаклаб келибсан?! — дедилар. 24— Сизлар мен ясаттирган худолар билан руҳонийимни олиб кетиб, мени шип–шийдам қилдингиз–ку. Яна: “Тинчликми?” деганингиз нимаси?! — дея жавоб берди Михо. 25— Овозингни ўчир, — деди унга Дан одамлари. — Бўлмаса, қони қайнаган биродарларимиз жағингни эзиб, ўзингни ҳам, уйингдагиларни ҳам йўқ қилиб юборишади. 26Дан одамлари йўлдан қолмадилар. Михо эса уларга бас келолмаслигини кўриб, уйига қайтиб кетди. 27Дан қабиласи Михо ясаттирган нарсаларни ва унинг хизматида бўлган руҳонийни Лайишга олиб бордилар. Улар Лайишда тинч ва хотиржам яшаётган одамларни қиличдан ўтказиб, шаҳарга ўт қўйдилар. 28Лайиш аҳолисига нажот берадиган ҳеч ким йўқ эди, чунки Лайиш Сидондан жуда узоқда бўлиб, яқин атрофидаги шаҳарлар билан эса ҳеч қандай алоқа ўрнатмаган эди. Лайиш Байт–Рехоб шаҳри билан бир водийда жойлашган эди. Дан қабиласи шаҳарни тиклаб, у ерда ўрнашиб олди. 29Шаҳарни эса ота–бобоси Ёқуб ▼▼ Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (Ибтидо 32:27-28 га қаранг).
ўғли Даннинг номи билан атади. Дан шаҳрининг эски номи Лайиш эди. 30Дан қабиласи ўзи учун Миходан тортиб олган, кумуш билан қопланган бутни ўрнатди. Гершом ўғли Йўнатан эса уларга руҳоний бўлди. Йўнатан Мусонинг ▼▼ Мусо — ибронийча матнда бу сўз Манаше дея ўқилсин деб, махсус белгиланган. Қадимги иброний котиблари Мусонинг номига доғ туширмаслик ниятида шундай қилган бўлишлари мумкин, чунки бу ўринда аниқ Мусонинг авлодидан бўлган Йўнатаннинг бутпарастлиги ҳақида гап кетяпти.
набираси эди. Исроил халқи сургун бўлгунига қадар ▼▼ Исроил халқи сургун бўлгунига қадар… — милоддан олдинги 722 йилда Исроил, яъни шимолий шоҳлик Оссурияга сургун қилинган.
, Йўнатаннинг бутун насли ҳам Дан қабиласига руҳонийлик қилди. 31Ўша даврда Худонинг уйи Шилў шаҳрида ▼▼ Шилў шаҳри — Қуддусдан қарийб 32 километр шимолда жойлашган бўлиб, Исроил халқи сажда қиладиган асосий жой бўлиб қолган эди. Худога сажда қилиш учун бориладиган асосий жой Шилўдаги Муқаддас чодир эди. Бу пайтда ҳали Қуддусдаги Маъбад қурилмаган эди.
жойлашган эди, аммо Дан қабиласи у ерга бормай, Михо ясаттирган бутга сажда қилиб келди.
Copyright information for
UznUzbC