‏ Judges 2

Эгамизнинг фариштаси Бохимда

1Эгамизнинг фариштаси Гилгалдан
Гилгал — Ерихо шаҳридан шарқда жойлашган. Исроил халқи Ёшуа бошчилигида юртга кирганларидан кейин, биринчи марта мана шу жойда қароргоҳ қурганлар (Ёшуа 4:19-5:12 га қаранг).
Бохимга келиб шундай деди:

— Мен сизларни Мисрдан олиб чиқдим. Онт ичиб, ота–боболарингизга бераман деган юртга сизларни олиб кирдим. Мен: “Сизлар билан тузган аҳдимни ҳеч қачон бузмайман”, деган эдим.
2Сизларга: “Бу юрт халқлари билан аҳдлашманглар, уларнинг қурбонгоҳларини вайрон қилинглар”, деб айтмаганмидим?! Лекин сизлар амримга итоат қилмай, тескарисини қилдингизлар. 3Бундай қилганингиз учун юртингизда яшаб юрган бу халқларни Мен энди ҳайдаб чиқармайман. Улар сизларга душман бўлиб
…сизларга душман бўлиб… — ёки …улар сизларга тузоқ бўлиб қолади…, ёки …улар сизларнинг биқинингиздаги тикандай бўлади….
, уларнинг худолари сизларга тузоқ бўлади.

4Эгамизнинг фариштаси бу сўзларни айтгач, бутун Исроил халқи фарёд кўтарди. 5Шундай қилиб, улар ўша ерни Бохим
Бохим — ибронийчадаги маъноси йиғлайдиганлар.
деб атадилар ва Эгамизга қурбонликлар келтирдилар.

Ёшуа вафот этади

6Ёшуа Исроил халқини тарқатиб юборгандан сўнг, ҳар бир одам ўзига тушган ерни мулк қилиб олиш учун йўлга тушганди. 7Ёшуа даврида халқ Эгамизга хизмат қилар эди. Улар Ёшуанинг ўлимидан сўнг, Эгамиз Исроил учун қилган буюк ишларини кўрган оқсоқоллар даврида ҳам Эгамизга итоат қилишар эди. 8Эгамизнинг қули Нун ўғли Ёшуа 110 ёшида оламдан ўтди. 9Уни Гаш тоғининг шимолида жойлашган Эфрайим қирларидаги Тимнат–Серахда
Тимнат–Серах — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Тимнат–Харес. Унинг Тимнат–Серах деган шакли Ёшуа 24:30 дан олинган (яна Ёшуа 19:50 га қаранг).
, ўзи улуш қилиб олган ерда дафн қилишди.
10Бутун кекса авлод ҳам оламдан ўтди. Исроил халқининг ёш авлоди эса Эгамизни тан олмади, Унинг Исроил халқи учун қилган буюк ишларини билмади.

Исроил халқи Эгамизга сажда қилмай қўяди

11Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилди, улар Баал деган худонинг тасвирларига сиғина бошлашди. 12Эгамиз уларни Мисрдан олиб чиққан бўлса–да, улар ота–боболарининг Худосидан юз ўгиришди. Бошқа худоларга — ён–атрофда яшовчи халқларнинг худоларига эргашишди. Уларга сажда қилиб, Эгамизнинг қаҳрини келтиришди. 13Исроил халқи Эгамиздан юз ўгириб, Баалга ва Аштаретнинг тасвирларига сажда қилаётган эди. 14Бундан ғазабланган Эгамиз уларни босқинчилар қўлига бериб, талон–тарож қилдирди ва ён–атрофдаги ғанимларга таслим қилди. Бундан буён Исроил халқи душманларига қаршилик кўрсата олмас эди. 15Исроил халқи қаерда жанг қилмасин, Эгамиз огоҳлантирганидек, уларнинг бошларига фалокат келтириш учун ҳар сафар уларга қарши Ўзи чиқар эди. Исроил халқи оғир аҳволда қолган эди.

16Эгамиз уларни босқинчилар қўлидан озод қилиш учун ҳакамларни
ҳакамлар — ўша вақтда Исроилнинг йўлбошчилари ҳакамлар деб аталган. Исроил халқи душманларига қарши уруш очганда, ҳакамлар лашкарбоши сифатида хизмат қиларди. Шунингдек, ҳакамлар қози вазифасини, айрим ҳолларда диний вазифаларни ҳам бажарар эдилар.
юборди.
17Лекин улар ҳатто ҳакамларига қулоқ солмадилар. Эгамизга бевафолик қилиб, бошқа худоларга сажда қилавердилар. Улар Эгамизнинг амрларига итоат қилган ота–боболарига ўхшамай, тез орада аждодлари юрган ҳақ йўлдан оздилар. 18Эгамиз уларга ҳакам юборар экан, ҳар бир ҳакам билан Ўзи бўлар эди, ўша ҳакам даврида халқини душманлардан халос қиларди. Чунки золим ва зўравонларнинг дастидан нолиган халққа Эгамизнинг раҳми келар эди. 19Аммо ҳакам оламдан кўз юмгач, улар яна эски қилмишларига қайтишар эди. Ота–боболаридан ҳам баттар гуноҳлар қилиб, бошқа худоларга сажда қилишар, уларга сиғинишар эди. Бу одатларининг биронтасини ҳам қолдирмай, қилмишларини ўжарлик билан давом эттиришар эди. 20Исроил халқидан қаттиқ ғазабланган Эгамиз шундай деди: “Бу одамлар гапимга кирмай, Мен ота–боболари билан тузган аҳдимни буздилар! 21Шунинг учун Мен уларнинг ораларида Ёшуанинг ўлимидан кейин қолиб кетган бегона халқларнинг биронтасини ҳам уларнинг ҳузуридан ҳайдаб чиқармайман.” 22Исроил халқи ота–боболари сингари Эгамизнинг йўлидан юриш–юрмаслигини кўриш учун, 23Эгамиз бу халқларни Ёшуага таслим қилмаган эди. Уларнинг ҳаммасини бирданига ҳайдаб чиқармай, юртда қолишларига ижозат берган эди.
Copyright information for UznUzbC