‏ Judges 20

Исроил халқи урушга тайёрланади

1Дан ва Бершеба шаҳарларининг орасидаги кенг ҳудудда ва Гилад ўлкасида яшаган бутун Исроил халқи бир ёқадан бош чиқариб, Эгамиз ҳузурида Миспахда
Миспах — Қуддусдан қарийб 8 километр шимолда жойлашган шаҳар. 20-21–бобларда тилга олинган бу Миспах шаҳри 10-12–боблардаги Миспах шаҳридан бошқа.
тўпланди.
2Худо аҳлининг йиғинида жамики Исроил қабилаларининг йўлбошчилари ва 400.000 қуролланган пиёда сипоҳ қатнашди. 3Миспахдаги йиғин ҳақидаги хабар тез орада Бенямин қабиласига ҳам етиб борди.

Исроил халқи шундай деди:

— Бу жиноят қандай қилиб юз берганини бизга айтиб бер.

4Ўлдирилган аёлнинг эри леви жавоб берди:

— Мен хотиним
хотиним — 19:1 изоҳига қаранг.
билан тунамоқ учун Бенямин қабиласига қарашли Гиво шаҳрига бордим.
5Кечаси Гивонинг баъзи бир одамлари уйни ўраб олишди. Улар мени ўлдирмоқчи бўлиб, менинг ўрнимга хотинимни шу қадар зўрлашдики, бечора жон берди. 6Ақл бовар қилмайдиган бу разолат Исроилда содир бўлди! Шунинг учун мен хотинимнинг жасадини бўлак–бўлак қилиб, бўлакларни Исроил бўйлаб жўнатдим. 7Энди эса биродарларим, ҳаммаларингиз шу ҳақда мулоҳаза қилиб, бирон–бир маслаҳат беринглар.

8Йиғинда иштирок этганлар туриб бир овоздан:

— Биронтамиз ҳам ўз чодиримизга ёки уйимизга қайтиб кетмаймиз, — деди.
9— Биз бундай қиламиз: Гивога қарши жанг қилишдан олдин, шаҳарга ким ҳужум қилиши кераклигини Худодан сўраб, қуръа ташлаймиз
…Худодан сўраб, қуръа ташлаймиз — қуръа ташлашда ёғоч бўлаклари ёки тошлар ишлатилган бўлиб, шу орқали Худонинг хоҳиш–иродаси аниқланган. Баъзан одамлар қуръа ташлаб, Худодан бирор ишни қандай ёки қачон қилиш кераклигини сўрашган.
.
10Исроил халқининг ўндан бир қисми жангчиларни озиқ–овқат билан таъминлаб туради. Қолганлар эса Бенямин еридаги Гиво
Гиво — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Гебо.
аҳолисини Исроилда қилган шармандалиги учун жазолайди.

11Шундай қилиб, бутун Исроил халқи бир ёқадан бош чиқариб, шаҳарга ҳужум қилиш учун тўпланди.

12Исроил қабилалари Бенямин қабиласи бўйлаб одамларни юбориб дедилар: “Эй халойиқ, орангиздаги айрим одамлар даҳшатли бир жиноятга қўл урди. 13Гиводаги ярамасларни ҳозироқ бу ерга чиқаринглар, биз уларни ўлдириб, Исроил халқи орасидан ёвузликни йўқ қиламиз.” Аммо Бенямин қабиласи Исроил халқининг гапларига қулоқ солмади. 14Улар шаҳарларидан чиқиб, Исроил халқига қарши жанг қилиш учун Гивога бордилар. 15Ўша куни Гиво шаҳридан бўлган етти юзта сараланган жангчидан ташқари Бенямин қабиласининг бошқа шаҳарларидан келган қуролланган сипоҳларнинг сони йигирма олти минг эди. 16Буларнинг орасида етти юз нафар чапақай аскар бор эди. Уларнинг ҳаммаси моҳир мерган эди. Уларга бир тола сочни нишон қилиб қўйган тақдирда ҳам палахмондан тош отиб, мўлжалга бехато теккизишарди. 17Исроил халқи эса Бенямин қабиласидан ажралган ҳолда 400.000 қуролланган моҳир жангчини тўплади.

Бенямин қабиласига қарши жанг

18Исроил лашкари Байтил шаҳридаги саждагоҳга
…Байтил шаҳридаги саждагоҳга… — ёки …Худонинг уйига…, чунки ибронийча матндаги байтил сўзининг маъноси Худонинг уйи демакдир. Бу ибронийча сўз одатда Қуддусдан қарийб 19 километр шимолда жойлашган Байтил шаҳрига нисбатан ишлатилади, лекин бу ўринда Шилўдаги саждагоҳ назарда тутилган бўлиши мумкин (18:31 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
чиқиб: “Орамиздан ким биринчи бўлиб Бенямин қабиласига ҳужум қилиши керак?” — дея Худога илтижо қилди.

“Яҳудо қабиласи ҳужум қилсин”, — деб жавоб берди Эгамиз.

19Кейинги куни эрталаб Исроил лашкари бориб, Гиво шаҳрининг яқинида қароргоҳ қурди. 20Сўнг улар Бенямин жангчиларига ҳужум қилиш учун Гиво шаҳрининг рўпарасида саф тортишди. 21Бенямин жангчилари Гиводан чиқиб, Исроил лашкари билан жанг қилишди. Ўша куни йигирма икки минг Исроил сипоҳи ҳалок бўлди. 22 23Исроил лашкари Эгамизнинг ҳузурига бориб, кечгача фарёд қилди. Улар Эгамиздан: “Бенямин қариндошимизга қарши яна жанг қилайликми?” — деб сўрашди. “Уларга ҳужум қилинглар”, — деб жавоб берди Эгамиз. Исроил лашкари кўтаринки руҳда илгаригидай аввалги жойда саф тортди.

24Улар иккинчи куни ҳам Бенямин жангчиларига қарши жанг қилишди. 25Ўша куни Бенямин жангчилари Гиводан чиқиб, яна ўн саккиз минг моҳир Исроил сипоҳини ўлдиришди. 26Шунда Исроил лашкари Байтилга
Байтил — шу бобнинг 18–ояти изоҳига қаранг.
қайтиб, йиғи–сиғи қилди. Улар ўша куни кечгача Эгамизнинг ҳузурида ўтириб рўза тутишди. Эгамиз ҳузурида куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини келтиришди.

27 28Худонинг Аҳд сандиғи ўша ерда — Байтилда турган эди, Элазар ўғли Финхаз эса Аҳд сандиғи ёнида ўз хизматини адо этарди. Финхаз Ҳоруннинг набираси эди.

Исроил лашкари Эгамиздан: “Қариндошимиз Бенямин қабиласига қарши жанг қилайликми, йўқми?” — деб сўради.

“Жанг қилинглар, — деб жавоб берди уларга Эгамиз. — Эртага Мен уларни сизларнинг қўлингизга бераман.”
29Исроил лашкари Гивонинг теварак–атрофидаги пистирмаларга одамларни ўтирғизиб қўйди. 30Ўзлари эса учинчи марта Бенямин жангчиларига қарши жанг қилиш учун Гиво рўпарасида олдингидай саф тортишди. 31Бенямин жангчилари урушга чиқишди. Исроил лашкари илгаригидек чекина бошлади. Бенямин жангчилари Исроил лашкарини таъқиб қилиб, шаҳардан узоқлашиб қолишди. Улар Байтил ва Гивога кетадиган катта йўлларда ва очиқ майдонларда ўттизтача Исроил сипоҳини ўлдиришди. 32Бенямин жангчилари: “Булар олдингидай тумтарақай бўлишяпти”, деб ўйлашган эди. Аслида эса Исроил лашкари уларни шаҳардан узоқлаштириш ниятида шундай қилаётган эди.

33Исроил лашкарининг асосий қисми жанг майдонини орқага — Баал–Тамар шаҳри томон тортди. Шунда бирданига Гебо текислигидаги
…Гебо текислигидаги… — ибронийча матндан. Қадимий юнонча ва лотинча таржималарда Гиводан ғарбдаги. Гебо шаҳри Бенямин қабиласига қарашли ҳудудда, яъни Гиводан қарийб 4 километр шимоли–шарқда жойлашган.
пистирмада ётган сипоҳлар чиқишди.
34Исроил лашкарининг ўн минг сараланган жангчиси Гивога ҳужум қилди ва у ерда қаттиқ жанг бошланди. Бенямин жангчилари бундай фалокат юз беришини кутишмаган эди.

35Эгамиз уларни Исроил лашкари олдида мағлуб қилди. Ўша куни Исроил лашкари қуролланган 25.100 Бенямин жангчисини ўлдирди. 36Шунда Бенямин жангчилари мағлубиятга учраганларини тушунишди.

Исроил лашкарининг асосий қисми Бенямин жангчилари олдида чекинган эди. Шу орқали улар Гиво атрофидаги пистирмаларда ўтирган Исроил сипоҳларига шаҳарга ҳужум қилиш учун қулай вазият яратиб берган эдилар.
37Пистирмадаги сипоҳлар Гиво томон отилдилар. Улар шаҳардаги бор одамни қириб ташладилар. 38Исроил лашкарининг асосий қисми билан пистирмадаги сипоҳлар ўзаро шундай келишиб олгандилар: шаҳардан қуюқ тутун чиқиши биланоқ, 39Исроил лашкарининг асосий қисми орқага қайтиб жанг қилиши керак эди.

Шу орада Бенямин жангчилари ўттизтача Исроил сипоҳини ўлдирган эдилар. Шу сабабдан улар: “Исроил лашкари илгаригидай чекиниши аниқ”, деб ўйлаган эдилар.
40Бироқ ортга қараганларида шаҳардан қуюқ тутун булут бўлиб кўтарилганини ва бутун шаҳар ёнғин остида қолганини кўрдилар. 41Шунда Исроил лашкарининг асосий қисми ортига қайтди. Бенямин жангчилари эса мағлубиятга учраганларини англаб, саросимага тушдилар. 42Улар Исроил лашкаридан қочмоқчи бўлиб, саҳро томон югурдилар, аммо қирғиндан қочиб қутула олмадилар. Чунки шаҳардан чиқиб келаётган сипоҳлар билан Исроил лашкарининг асосий қисми уларни икки томондан сиқиб келаётган эди. 43Исроил лашкари Бенямин жангчиларини қуршовга олиб, Гивонинг шарқ томонигача уларни тўхтамай таъқиб қилиб, ўлдирди. 44Бенямин қабиласининг ўн саккиз минг баҳодир жангчиси ҳалок бўлди. 45Бошқалари эса саҳродаги Риммон қоясига қараб қочишди. Исроил лашкари улардан беш мингтасини катта йўлларда қириб ташлади, қолганларини эса Гидўмгача таъқиб қилиб, яна икки мингтасини ўлдирди. 46Ўша куни Бенямин қабиласидан жами йигирма беш минг қуролланган довюрак жангчи ҳалок бўлди. 47Аммо олти юзта сипоҳ саҳродаги Риммон қоясига қочишга муваффақ бўлди. Улар тўрт ой мобайнида у ерда яшаб юрдилар. 48Исроил лашкари Бенямин шаҳарларига қайтиб, у ерда қолган–қутган одамларни, молларни, барча жонзотни қириб ташлади, атрофдаги шаҳарларга ўт қўйди.
Copyright information for UznUzbC