‏ Judges 3

Юртда қолган ўзга халқлар

1 2Эгамиз, Канъон юртида бўлиб ўтган биронта урушда қатнашмаган Исроил халқини синай, ҳеч қачон уруш кўрмаган бу янги авлодга жангни ўргатай деб, қуйидаги халқларни қолдирган эди: 3бешта Филист бегини
бешта Филист беги — бу беклар Филистларнинг Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон деган шаҳарларида ҳукмронлик қилардилар (Ёшуа 13:3 га қаранг).
, барча Канъон халқларини, Сидонликлар ва Баал–Хермон тоғидан то Лево–Хоматгача
Лево–Хомат — ёки Хомат довони.
Лубнон қирларида яшаган Хив халқини.
4Улар ёрдамида Эгамиз Ўз халқи Исроилни синаб, Мусо орқали ота–боболарига берган амрларга итоат қилиш–қилмаслигини кўрмоқчи эди. 5Шундай қилиб, Исроил халқи Канъон, Амор, Париз, Хив, Хет ва Ёбус халқларининг орасида яшади. 6Улар ўша халқлар билан апоқ–чапоқ бўлиб, қиз олиб, қиз беришарди, ҳатто худоларига ҳам сиғинишарди.

Ўтниёл

7Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилар эди. Улар ўзларининг Эгаси Худони эсларидан чиқариб, Баал ва Ашеранинг
Ашера — Канъондаги халқлар сажда қилган ҳосилдорлик худоси бўлиб, аёл қиёфасида тасаввур қилинган. Унинг эркак жуфти Баал эди. Ашеранинг тасвирлари баланд устун шаклида бўлиб, ёғочдан ясалган эди.
тасвирларига сиғинишар эди.
8Бундан ғазабланган Эгамиз уларни Орам–Нахрайим
Орам–Нахрайим — ибронийчадаги маъноси Икки дарёнинг Орами демакдир. Бу ер Фурот дарёси бўйида жойлашган бўлиб, ҳозирги Сурия мамлакатининг шимолий қисмини ва ҳозирги Туркиянинг жануби–шарқий қисмини қамраб оларди.
шоҳи Кушонриштамга тобе қилиб қўйди. Улар саккиз йил давомида Кушонриштамнинг хизматида бўлишди.
9Аммо Исроил халқи Эгамизга илтижо қилгач, Эгамиз уларга қутқарувчи қилиб Ўтниёлни юборди. Ўтниёл Холибнинг жияни, аниқроғи, кенжа укаси Ханазнинг ўғли эди. 10Эгамизнинг Руҳи Ўтниёлни қамраб олди. Ўтниёл Исроил халқига ҳакам
ҳакам — 2:16 изоҳига қаранг.
бўлди. Ўтниёл шоҳ Кушонриштамга қарши жанг қилиб, уни енгди, чунки Эгамиз шоҳни унинг қўлига берган эди.
11Шундан кейин юртда қирқ йил тинчлик, осойишталик бўлди. Сўнг Ханаз ўғли Ўтниёл оламдан ўтди.

Эҳуд

12Исроил халқи Эгамизнинг олдида яна қабиҳликлар қилгани учун, Эгамиз Мўаб юртининг
Мўаб юрти — Ўлик денгизнинг шарқий қирғоғида жойлашган эди.
шоҳи Эглонни уларга қарши қўзғатди.
13Шоҳ Эглон Оммон ва Омолек халқлари билан биргаликда Исроил халқини енгиб, пальма шаҳри Ерихони
пальма шаҳри Ерихо — ибронийча матнда Пальма шаҳри. Ерихо шаҳрини шу ном билан ҳам аташарди.
қўлга киритди.
14Шундай қилиб, Исроил халқи ўн саккиз йил давомида Мўаб юртининг шоҳи Эглонга қарам бўлиб яшади.

15Аммо Исроил халқи Эгамизга илтижо қилиши биланоқ, Эгамиз уларга Эҳуд исмли бир қутқарувчини юборди. Гера ўғли Эҳуд Бенямин қабиласидан бўлиб, чапақай эди. Исроил халқи Эҳуд орқали Мўаб шоҳи Эглонга ўлпон жўнатди. 16Эҳуд ўзига узунлиги бир тирсак
бир тирсак — тахминан 45 сантиметрга тўғри келади.
бўлган ханжар ясаб, уни ўнг томонига, кийимининг ичидан тақиб олганди.
17У ўлпонни шоҳ Эглон ҳузурига олиб кирди. Шоҳ Эглон ҳаддан ташқари семиз бир одам эди. 18Эҳуд ўлпонни тақдим қилиб бўлгач, ҳадяларни кўтариб келган одамлар билан бирга уйга йўл олди. 19Бироқ улар Гилгалдаги
Гилгал — бу жой Ерихо шаҳридан қарийб 2,5 километр масофада бўлган. Бу воқеа юз берганда шоҳ Эглон Ерихо шаҳридаги саройида бўлган бўлиши мумкин.
тош ҳайкаллар
ҳайкаллар — ёки бутлар ёхуд ёдгорликлар (шу бобнинг 26–оятида ҳам бор).
ўрнатилган жойга етганларида, Эҳуд изига қайтди. У Эглоннинг олдига келиб: “Эй ҳазрати олийлари, сизга айтадиган бир сирим бор”, — деди. Шоҳ: “Бизни холи қўйинглар!” — дейиши биланоқ, унинг ҳузуридаги хизматкорлар чиқиб кетишди.
20Шоҳ салқин болохонасида ёлғиз ўзи қолди. Эҳуд унга яқинлашиб: “Мен сизга Худонинг хабарини етказмоғим лозим”, — деди. Эглон ўрнидан турди. 21Шунда Эҳуд ўнг тарафида осилган ханжарни чап қўли билан суғуриб олиб, Эглоннинг қорнига санчди. 22Ханжар сопи билан Эглоннинг қорнига кириб кетди, тешигини эса ёғ қоплади. Эҳуд ханжарни суғуриб олмади, ханжар тиғи шоҳнинг қорнини ёриб бутидан чиқди
…ханжар тиғи шоҳнинг қорнини ёриб бутидан чиқди — ёки …у хонадан чиқиб кетди.
.
23Эҳуд айвонга чиқди, болохона эшикларини ёпиб, қулфлади. 24У кетиши биланоқ, Эглоннинг хизматкорлари келишди. Эшик қулф эканлигини кўришгач: “Шоҳимиз салқингина хонада ҳожатини чиқараётган бўлсалар керак” деган хаёлга боришди. 25Аммо болохонанинг эшиклари ҳадеганда очилавермагандан сўнг, хизматкорлар безовталанишди. Улар ташқарида анча кутиб қолишганидан кейин, калит олиб, эшикни очишди. Қарашса, шоҳ ҳазратлари жонсиз ётган экан.

26Эҳуд эса пайтдан фойдаланиб, қочиб қолган эди. У тош ҳайкаллар олдидан ўтиб, Савиро шаҳрига борди. 27Эфрайим қирларига етиб келганда бурғу чалиб, Исроил халқини жангга даъват қилди. Эҳуд ҳаммани бошлаб қирлардан пастга тушар экан, 28Исроил халқига: “Орқамдан юринглар! — деди. — Душманимиз Мўаб халқини Эгамиз сизларнинг қўлингизга берди–ку!” Исроил халқи Эҳудга эргашди. Улар Иордан дарёсининг кечув жойларини қўлга олиб, биронта одамни ҳам у ердан ўтказишмади. 29Ўша куни улар ўн мингтача бақувват ва жасур Мўаб сипоҳларини ўлдиришди. Биронтаси ҳам Исроил халқининг қўлидан қочиб қутулмади. 30Ўша куни Исроил халқи Мўаб лашкарини мағлуб қилди. Юртда саксон йил тинчлик, осойишталик бўлди.

Шамгар

31Эҳуддан кейин Онот ўғли Шамгар ҳакам бўлди. У ҳам Исроил халқини қутқариб, говрон
говрон — йўғон новдадан қилинган, учи ўткирланган подачилар таёғи. Подачилар говрон билан молларни ниқтаб, юришга ундайди.
билан олти юз нафар Филист сипоҳини ўлдирди.
Copyright information for UznUzbC