Judges 8
Гидўн Мидиён шоҳларини қўлга олади
1Эфрайим қабиласи Гидўнга: — Нега бундай қилдинг? Мидиёнларга қарши жанг қилгани чиққанингда нега бизни чақирмадинг? — дея у билан қаттиқ жанжаллашдилар. 2Гидўн эса уларга деди: — Мен қилган ишим билан сизларга тенг келармидим?! Эфрайимдаги узум қолдиқлари кичкинагина бир қавмимнинг жами ҳосилидан аъло–ку! 3Сизлар Худонинг қудрати билан Мидиён лашкарбошилари Орив ва Заёвни қўлга олган бўлсангиз, ўз ишларим билан сизларга тенг келармидим?! У бу гапларни айтгандан кейин, улар жаҳлдан тушдилар. 4Гидўн уч юзта одами билан Иордан дарёсига келиб нариги қирғоққа ўтиб олди ▼▼ …нариги қирғоққа ўтиб олди — яъни дарёнинг шарқ томонига.
. Улар ҳолдан тойган бўлсалар–да, душманнинг кетидан қувиб кетаётган эдилар. 5Гидўн Сухот шаҳри аҳолисига мурожаат қилиб: — Эй халойиқ, марҳамат қилиб одамларимга озгина нон беринглар, улар ҳолдан тойганлар. Биз Мидиён шоҳлари Зевах ва Залмунонинг кетидан қувиб кетяпмиз, — деди. 6Аммо Сухот бошлиқлари шундай жавоб беришди: — Зевах ва Залмунони қўлга олган бўлсанг экан, лашкарингга нон берсак. 7— Жуда соз! — деди Гидўн. — Зевах ва Залмунони Эгамиз менинг қўлимга бергандан сўнг, сизларни чўлдаги янтоқ ва чақир тиканаклар билан савалаб, терингизни шилиб оламан. 8Гидўн у ердан Паниёл шаҳрига ▼▼ Паниёл шаҳри — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Панувал. Паниёл шаҳри Гиладда — Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган эди (шу бобнинг 9, 17–оятларида ҳам бор).
йўл олди. У ердагиларга ҳам худди шундай илтимос билан мурожаат қилди. Сухот аҳолиси қандай жавоб берган бўлса, Паниёл аҳолиси ҳам худди шундай жавоб берди. 9Гидўн Паниёл аҳолисига деди: — Ғолиб бўлиб қайтиб келганимдан сўнг бу минорани ▼▼ минора — қадимда шаҳарлар девор билан ўралган бўлиб, маълум жойларида миноралар деворга туташтириб қурилган. Миноралардан мудофаа воситаси сифатида фойдаланилган.
ер билан яксон қиламан. 10Ўша пайтда Зевах ва Залмуно ўз лашкарлари билан Кархорда турган эдилар. Шарқдаги кўчманчиларнинг 120.000 нафар сипоҳи ҳалок бўлиб, 15.000 тачаси қолганди. 11Гидўн Наваҳ ва Ёҳбохонинг шарқ томонидаги карвон йўли бўйлаб бориб, душманни ғафлатда қолдириб ҳужум қилди. 12Зевах ва Залмуно қочишди, Гидўн эса уларнинг кетидан қувиб кетди. Икки Мидиён шоҳини қўлга олиб, бутун душман лашкарини саросимага солди. 13Йўш ўғли Гидўн жангдан қайтиб, Харес довони томон кетаётганда, 14Сухотлик бир йигитчани ушлаб олиб, сўроққа тутди. Йигитча Сухот шаҳрининг етмиш еттита бошлиқ ва оқсоқолини номма–ном айтиб берди. 15Сўнг Гидўн Сухот аҳолисининг олдига бориб деди: — Эсларингиздами, мени масхара қилиб, Зевах ва Залмунони қўлга олганмидингки, биз ҳолдан тойган лашкарингга нон берсак, деб айтганларингиз? Мана ўша Зевах ва Залмуно. 16Гидўн янтоқ ва чақир тиканакларни олиб, Сухот бошлиқларининг таъзирини берди. 17Паниёлдаги минорани ҳам вайрон қилиб, шаҳарнинг барча эркакларини қириб ташлади. 18Сўнг Зевах ва Залмунога юзланиб: — Сизлар Товур шаҳрида ўлдирган одамлар қандай эди? — деб сўради. — Улар сенга ўхшаган, кўринишлари шоҳ ўғилларидай савлатли эди, — дея жавоб беришди улар. 19— Улар менинг жигарларим эди–ку! — дея хитоб қилди Гидўн. — Биз бир қориндан талашиб тушган эдик. Худо шоҳид! Уларни ўлдирмаганларингизда, мен ҳам жонларингизни сақлаб қолган бўлардим. 20Сўнг тўнғич ўғли Этерга: — Бор, уларни ўлдир! — деди. Аммо бола қўрққанидан қиличини ҳам чиқармади, чунки у ҳали ёш эди. 21Шунда Зевах ва Залмуно: — Эркак бўлсанг, ўзинг келиб бизни ўлдир, — дедилар. Гидўн Зевах ва Залмунони ўлдириб, туяларининг бўйнидаги шоҳона безакларини олди. 22Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг Исроил халқи Гидўннинг олдига келиб: — Сен бизни Мидиёнларнинг қўлидан қутқардинг, энди ўзинг, ўғилларинг ва набираларинг бизга ҳукмдор бўлинглар, — дейишди. 23— Мен сизларга ҳукмдор бўлмайман, — деди Гидўн, — ўғлим ҳам ҳукмдорингиз бўлмайди. Эгамнинг Ўзи сизларга ҳукмронлик қилсин. 24Кейин давом этиб: — Сизлардан бир нарса сўрамоқчиман, — деди. — Ўлжаларингиздан биттадан тилла зирак берсангизлар. Мидиёнлар ҳам, Исмоил авлоди сингари ▼▼ Мидиёнлар ҳам, Исмоил авлоди сингари… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Исмоил авлодидан бўлганлари учун…. Исмоил ва Мидиён халқлари Иброҳимнинг иккита ўғлидан келиб чиққанлар (Ибтидо 25:1-2, 12 га қаранг). Бу халқлар яқин қариндош бўлганлари учун, уларнинг иккаловини ҳам баъзан Мидиён халқи, баъзан эса Исмоил халқи деб аташарди (яна Ибтидо 37:28 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг).
, тилла зираклар тақиб юришарди. 25— Жонимиз билан, — деб жавоб берди Исроил халқи. Сўнг бир кийим ёйиб, ҳар бири ўлжа қилиб олган тилла зиракдан ўша кийим устига ташлади. 26Тилла зиракларнинг ўлчови бир пуддан ортиқ ▼▼ бир пуддан ортиқ — ибронийча матнда бир минг етти юз шақал, тахминан 19,5 килога тўғри келади.
олтин чиқди. Мидиён шоҳлари кийган сафсар либослар, таққан ярим ой шаклидаги ва шокилали безаклар ҳамда туяларининг бўйнидаги тилла занжирлар ҳисобга киритилмаганди. 27Гидўн ўша олтиндан бир ҳайкал ▼▼ ҳайкал — ибронийча матнда эфод, олий руҳонийларнинг сажда маросимларида киядиган устки кийими (Чиқиш 28:6-30, Левилар 8:7 га қаранг). Бироқ бу ўринда олий руҳонийларнинг кийими эмас, балки сажда қилиш ва фол очишда ишлатиладиган буюм назарда тутилган. Бу буюм эфод шаклида ишланган олтин ҳайкал бўлиши мумкин.
ясаб, уни ўз шаҳри Ўфрага ўрнатиб қўйди. Бутун Исроил халқи Худога бевафолик қилиб, ўша ердаги ҳайкалга сиғина бошлади. Бу ҳайкал Гидўн ва унинг оиласи учун тузоқ бўлиб қолди. 28Шундай қилиб, Мидиёнлар мағлуб бўлдилар. Улар Исроил халқига қарши бош кўтаришга қайта журъат этмадилар. Гидўн пайтида юртда қирқ йил тинчлик барқарор бўлди. Гидўннинг ўлими
29Йўш ўғли Гидўн ▼▼ Гидўн — ибронийча матнда Еруббаал, Гидўннинг яна бир исми (6:32, 7:1 га қаранг).
уйига қайтиб кетди. 30Унинг етмишта ўғли бор эди, чунки хотинлари ниҳоятда кўп эди. 31Шакам шаҳридаги чўриси ▼▼ чўри — ибронийча матнда бу сўзнинг маъноси қуйидагича: чўри бўлган аёллар қонуний хотин бўлмасалар–да, хўжайинлари улар билан жинсий алоқада бўлишган. Қадимги пайтларда бу аёлларнинг жиддий қонуний ҳуқуқлари бўлиб, хўжайинлари уларнинг эрлари сифатида бўлган.
ҳам Гидўнга бир ўғил туғиб берди. Гидўн унга Абумалек деб исм қўйди. 32Гидўн улуғ ёшга кириб оламдан ўтди ва Ўфра шаҳридаги отаси Йўшнинг хилхонасига дафн этилди. Бу шаҳар Абуазар уруғига қарашли эди. 33Гидўн оламдан кўз юмиши биланоқ, Исроил халқи яна Худога бевафолик қилиб, Баалнинг тасвирларига сиғина бошлади, улар Баал–Беритни ▼▼ Баал–Берит — ибронийчадаги маъноси аҳд Баали.
ўзларига худо қилдилар. 34Уларни атрофдаги душманлардан халос қилган Эгаси Худони эсларидан чиқардилар. 35Еруббаал, яъни Гидўн, Исроил халқи учун қилган шунча яхшиликларига қарамай, Исроил халқи унинг хонадонига содиқ қолмади.
Copyright information for
UznUzbC