‏ Lamentations 1

Қуддуснинг бошига келган кулфат

1
Бу китобнинг 1-4–боблари ибронийчада мувашшаҳ усулида ёзилган шеърдир. Иброний алифбесида 22 та ҳарф бўлгани учун, мазкур китобнинг 1, 2 ва 4–боблари 22 та оятдан иборат бўлиб, ҳар бир оятдаги биринчи сўз иброний алифбесининг ҳарфлари тартиби бўйича бошланади. Китобнинг 3–бобида 66 та оят бор, ҳар 3 та оят бир бандни ташкил қилиб, боб жами 22 банддан иборат. Ҳар бир банд иброний алифбесининг ҳарфлари тартиби бўйича бошланади. Биринчи банддаги оятлар иброний алифбесининг биринчи ҳарфи билан бошланади, иккинчи банддаги оятлар иброний алифбесининг иккинчи ҳарфи билан бошланади ва ҳоказо. Китобнинг 5–боби мувашшаҳ усулида ёзилмаган бўлса–да, боб 22 оятдан иборат.
Вой шўрим!
Одамларга тўлиб–тошган бир вақтлар,
Нақадар ёлғиздир энди бу шаҳар!
Халқлар орасида шуҳрат қозонган,
Энди бир бева аёлга у ўхшаб қолган.
У вилоятлар орасида маликадай эди,
Энди у бир чўрига ўхшаб қолди.

2Кечалари у аччиқ–аччиқ йиғлайди,
Кўзларидан ёшлар оқади.
Уни юпатадиган бирон кимса
Йўқдир ўйнашларининг орасида.
Дўстлари унга хиёнат қилишди,
Унга душман бўлиб қолишди.

3Яҳудо
Яҳудо — Яҳудо қабиласи Исроилнинг жанубий қисмидаги энг катта қабила эди. Шоҳ Сулаймон вафотидан кейин шимолдаги ўнта қабила жанубдаги Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан ажралиб чиқди (3 Шоҳлар 11:26-12:24 га қаранг). Яҳудо ва Бенямин қабилалари жанубий шоҳлик деб аталадиган бўлди. Жанубий шоҳликнинг пойтахти Қуддус бўлиб қолаверди, уларнинг ўз ҳукмдорлари бор эди. Эски Аҳднинг баъзи парчаларида Яҳудо сўзи жанубдаги иккала қабилага нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг.
халқи сургун бўлиб, азоблар тортди,
Тутқунликнинг машаққатини у тотиб кўрди.
Бегона халқлар орасида ўрнашганда,
Ўзига ором топа олмади.
У танг аҳволга тушиб қолганда,
Таъқиб этувчилар уни қўлга олди.

4Қуддусга
Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу бобнинг 6, 17–оятларида ҳам бор). Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг.
борадиган йўллар тутяпти мотам,
Ахир, белгиланган байрамларга келмас бирор ҳам одам.
Шаҳарнинг ҳамма дарвозалари ҳувиллаб қолди,
Руҳонийлари хўрсиниб ўтирибди.
Қуддуслик қизлар
Қуддуслик қизлар — Маъбаддаги байрам сайилларида иштирок этадиган қизлар назарда тутилган бўлиши мумкин (Забур 67:25-27 га қаранг).
қайғуга ботган,
Қуддуснинг ўзи ҳам изтиробда қолган.

5Қуддусга душманлари бош бўлди,
Унинг ғанимлари равнақ топди.
Қуддус беҳад кўп гуноҳ қилди,
Шу сабабдан Эгамиз уни азобга солди.
Қуддуснинг фарзандлари сургун қилинди,
Ғанимлари уларни олиб кетди.

6Қиз
Қиз — шаҳар ёки юрт аҳлига нисбатан қўлланган шеърий усул.
Қуддус ўз савлатини йўқотди.
Йўлбошчилари ўтлоқ топа олмаган кийикка ўхшайди.
Овчидан қочишга уларнинг мадори қолмади.

7Кулфату саргардонлик кунларида
Қуддус олдинги хазиналарини эслади.
Унинг аҳолиси душманларга
душманлар — Бобил босқинчилари назарда тутилган.
таслим бўлганда,
Қуддусга ёрдам берадиган ҳеч ким йўқ эди.
Ғанимлари унинг қулашини томоша қилиб,
Қуддусни масхара қиларди.

8Ҳа, Қуддус жирканч гуноҳга қўл урди,
Атрофдагиларга у кулги бўлди.
Олдин уни эъзозлаганларнинг ҳаммаси
Энди ундан ҳазар қилади.
Қуддуснинг шармандалигини улар кўрдилар.
Мана энди Қуддус хўрсиниб ўтирибди,
Ҳаммадан юзини яшириб ўтирибди.

9Унинг нопоклиги кийимини доғ қилди,
Келажаги ҳақида у қайғурмади.
У даҳшатли тарзда қулади,
Унинг юпатувчиси йўқ эди.
У шундай деб ёлворди:
“Кулфатимга бир назар солгин, эй Эгам,
Зеро, душманларим ғолиб келди устимдан!”

10Ғанимлар Қуддус хазиналарига чанг солди.
Қуддуснинг кўзи олдида
Бегона халқлар муқаддас маконга кирди.
Аммо Эгамиз ўша ғайрияҳудийларга
Ҳатто Исроил жамоаси йиғинида бўлишни ман этганди!
…Эгамиз…ман этганди — Қонунлар 23:3 га қаранг.

11Мана энди шаҳардаги ҳамма одамлар хўрсиниб,
Бир бурда нонни излаб юрибди.
Улар бойликларини сотиб, овқат олишяпти,
Шу йўсин ўз жонларини сақлашяпти.
Қуддус шундай деб ёлвормоқда:
“Эй Эгам, менга бир боққин,
Хор бўлганимни кўриб қўйгин!”

12Қуддус ўтган–кетганларга хитоб қилади:
“Наҳотки сизларга барибир бўлса?!
Наҳотки сизларга барибир бўлса?! — ёки Бундай кўргилик сизларнинг бошингизга тушмасин!

Менга бир қаранглар! — деб ёлворади. —
Эгамиз ғазаб кунида менга азоб берган,
Бундай азобни ҳеч ким кўрмаган.

13У осмондан олов юборди,
Ўша олов ичимни ёндирди.
Эгамиз оёғимга тузоқ қўйди,
Мени ортга қайтишга мажбур қилди.
Адойи тамом қилди мени Худойим,
Азобу аламда қолди менинг жоним.

14Гуноҳларим бўйинтуруққа айланган,
Ўша бўйинтуруқни Эгамизнинг Ўзи ясаган.
У гуноҳларимни
гуноҳларим — ёки ясаган бу бўйинтуруқ.
бўйнимга осди.
Мени тамом ҳолдан тойдирди.
Раббий берди мени душманларим қўлига,
Мен қаршилик қила олмайман уларга.

15Раббий кучли жангчиларимни рад этди,
Йигитларимни яксон қилиш учун лашкар юборди.
Бокира қиз Яҳудони
Бокира қиз Яҳудо — Қуддус ва унинг аҳлига нисбатан қўлланган шеърий усул.
Раббий узум эзгандай эзди
…Раббий узум эзгандай эзди — қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди. Узум эзиш Муқаддас Китобда кўпинча Худонинг одамлар устидан чиқарадиган ҳукмига нисбатан кўчма маънода ишлатилган.
.

16Шунинг учун мен фарёд қиламан,
Кўз ёшимни сел–сел оқизаман.
Ахир, юпатувчим мендан узоқда,
Жонимга оро кирувчи олисда.
Эвоҳ, душманларим мендан ғолиб келди,
Фарзандларим хонавайрон бўлди.”

17Қуддус қўлларини чўзиб ёрдам сўрайди,
Бироқ ҳеч ким уни юпатмайди.
Эгамиз қўшни халқларга амр берди,
Шунда ҳаммаси Ёқуб наслига душман бўлиб қолди.
Душманларининг назарида
Қуддус ахлатдай жирканч бўлиб қолди.

18Қуддус айтмоқда:
“Ҳа, менинг Эгам ҳақ,
Ахир, ўзим Унинг амрига қарши бош кўтардим.
Эй халқлар, менга қулоқ солинг,
Менинг кулфатимни кўриб қўйинг.
Менинг йигит–қизларим сургун бўлди.

19Мен ўйнашларимни чақирдим,
Улар эса мени алдашди.
Жонини сақлаш учун нон излаган
Руҳонию оқсоқолларим кўчаларда жон берди.

20Эй Эгам, кўриб қўйгин қайғумни,
Кўргин тўкилиб турган юрагимни.
Эвоҳ, юрак–бағрим эзилиб кетди,
Ахир, мен Сенга қарши бош кўтардим.
Ана, ташқарида қилич одамларни чопяпти,
Ичкарида ўлим ҳукмронлик қиляпти.

21Одамлар оҳу нолаларимни эшитди,
Бироқ менинг юпатувчим йўқ эди.
Ғанимларим эшитди кулфатларим ҳақида,
Хурсанд бўлишди қилган ишингдан шунда.
Сен эълон қилган ўша кунинг келсин,
Душманларим ҳам менинг ҳолимга тушсин.

22Назарингдан қочмасин уларнинг қилган қабиҳликлари,
Гуноҳим учун мени жазолагандай жазолагин уларни.
Кўпдир менинг оҳу нолаларим,
Ҳеч ҳам қолмади менинг мадорим.”
Copyright information for UznUzbC