Lamentations 4
Қуддуснинг қамалдаги қисмати
1Вой шўрим!Олтин хира тортди,
Соф тилла жилосини йўқотди.
Ҳар бир кўча бошида
Маъбад тошлари сочилиб ётибди.
2Қуддуснинг ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу бобнинг 11, 22–оятларида ҳам бор). 1:4 нинг биринчи изоҳига қаранг.
азиз фарзандлариОлтиндан ҳам қадрли эди,
Эвоҳ, энди эса улар
Кулол ясаган сопол идишдай
Қадрсиз бўлиб қолдилар.
3Ҳатто чиябўрилар
Ўз болаларини эмизишар.
Менинг халқим эса туяқушга ўхшаб қолди ▼
▼ …туяқушга ўхшаб қолди… — мода туяқуш палапомларига меҳр бермайдиган ёмон она ҳисобланади (Аюб 39:14-16 га қаранг).
,Улар ўз фарзандларига шафқат қилмайди.
4Чақалоқлар жуда чанқаган
Тиллари танглайига ёпишиб қолган,
Нон сўраб, ёш болалар тиланчилик қиляпти,
Бироқ ҳеч ким уларга бир бурда ҳам нон бермайди.
5Тансиқ таомлар еган одамлар
Энди кўчаларда очликдан ўляптилар.
Қимматбаҳо либос кийиб ўсганлар
Энди кул уюмлари орасида ётибдилар.
6Садўм шаҳрига ▼
▼ Садўм шаҳри — аҳолисининг ўта бузуқлиги оқибатида Эгамиз вайрон қилган шаҳар (Ибтидо 18:16-19:28 га қаранг).
қарши инсон қўли кўтарилмади,Аммо бу шаҳар бир зумда вайрон бўлди.
Халқимнинг тортган жазоси
Садўмнинг жазосидан ҳам оғирроқ бўлди.
7Сутдан ҳам оқ, қордан ҳам оппоқ эди
Йўлбошчиларимизнинг кўнгиллари,
Маржондай товланарди соғлом таналари,
Ёқутдай кўркам эди кўринишлари.
8Энди таниб бўлмас уларни кўчаларда,
Уларнинг юзлари куядан ҳам қорароқ тусда.
Бужмайган терилари суякларга ёпишган,
Тарашадан ҳам баттар қуриб–қақшаб кетган.
9Қилич тиғидан нобуд бўлганлар
Бахтлироқдир очлик қурбонларидан.
Зеро, қаҳатчиликка ▼
▼ …очлик…қаҳатчилик… — милоддан олдинги 589 йилда Бобил лашкари Қуддусни қамал қилди. Икки ярим йил давомида шаҳарга ҳеч қандай егулик кирмади (4 Шоҳлар 25:1-3 га ва ўша оятларнинг изоҳларига қаранг).
дучор бўлганларЖонларини аста–секин таслим қиларлар.
10Меҳрибон оналар туққан болаларини
Ўз қўллари билан пиширдилар.
Халқим ҳалокатга учраганда,
Болалари уларга емиш бўлди.
11Эгамизнинг қаҳр–ғазаби қайнади,
У аччиқ қаҳрини сочди,
Қуддус шаҳрида олов ёндирди,
Олов шаҳарни пойдеворигача куйдирди.
12Душман Қуддус дарвозаларини ёриб ўтишига
Ер юзидаги ҳукмдорлар ишонмаганлар.
Жаҳондаги одамлар буни ҳатто хаёлига ҳам келтирмаганлар.
13Шаҳардаги пайғамбарларнинг гуноҳи,
Руҳонийларнинг жиноятлари бунга сабаб бўлди.
Ахир, улар шаҳарда солиҳ одамнинг қонини тўкдилар.
14Ҳа, улар ўз кийимини қонга булғадилар,
Уларнинг кийимидан одамлар ҳазар қиладилар.
Кўр одамдай бу йўлбошчилар
Кўчаларда дайдиб юрибдилар.
15“Йўқол, ҳаром!” деб бақиради ҳамма уларга,
“Йўқолларинг! Йўқол! Тега кўрманг сизлар бизларга!”
Қочиб, ғарибу мусофир бўлиб юрганда улар,
“Бу ердан чиқиб кетинглар”, деб халқлар уларни ҳайдар.
16Эгамизнинг Ўзи тарқатиб юборди уларни,
Бу йўлбошчиларга энди У назар солмайди.
Руҳонийларга ҳеч ким ҳурмат кўрсатмайди,
Оқсоқолларга ҳеч ким марҳамат қилмайди.
17Беҳуда кутавериб мадад,
Толди бизнинг кўзимиз,
Мадад бера олмайдиган бир халққа ▼
▼ бир халқ — Яҳудо халқининг иттифоқдоши бўлган Миср халқи назарда тутилган.
Умид боғлаган эканмиз.
18Ҳар бир қадамимизни пойлади ёвимиз,
Ўз кўчаларимизда юролмадик биз.
Бор–йўғи саноқли кунимиз қолди.
Бизнинг умримиз поёнига етди.
19Бизни таъқиб қилувчилар
Бургутдан ҳам тезроқ учишарди,
Улар тоғларда бизни овлашарди,
Чўлларда бизни пойлашарди.
20Эгамиз танлаган шоҳ ▼
▼ Эгамиз танлаган шоҳ — милоддан олдинги 597-586 йилларда ҳукмронлик қилган Яҳудо шоҳи Зидқиё назарда тутилган (4 Шоҳлар 25:1-7 га қаранг).
уларнинг тузоғига илинди,Эвоҳ, ҳаётимиз манбаи у эди.
Биз шоҳимиз соясида
Халқлар орасида яшаймиз, деб ўйлагандик.
21Эй Уз юртида ▼
▼ Уз юрти — Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган бўлиб, ўша даврда Эдом халқининг қўли остида эди.
яшовчи қиз ▼▼ қиз — 1:6 изоҳига қаранг.
Эдом ▼▼ Эдом — бу юрт Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди. Эдом халқи азалдан Исроил халқининг душмани бўлиб келган эди. Бобилликлар Қуддусни вайрон қилганларида, Эдом халқи Бобилликларга ёрдам берган эди (Забур 136:7, Ҳизқиёл 35:5 ва Ободиё 10-14–оятларга қаранг). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭДОМ сўзига қаранг.
,Хурсанд бўл, шодлан!
Бироқ сен ҳам жазо косасидан ▼
▼ жазо косаси — Худо ғазабининг рамзи бўлган шароб косасига ишора. Мана шу шаробдан маст бўлиш Худонинг ҳукмига дучор бўлишни билдиради (Ишаё 51:17-23, Еремиё 25:15-29 га қаранг).
ичасан,Маст бўлиб кийимингни ечасан.
22Эй қиз Қуддус, жиноятларинг учун
Сен жазоингни тортиб бўлдинг.
Энди Эгамиз сени сургунда ушлаб турмайди.
Эй қиз Эдом, сенинг гуноҳларингни эса
Эгамиз фош қилади,
Жиноятларинг учун У сени жазолайди.
Copyright information for
UznUzbC