Lamentations 5
Раҳм–шафқат илтижоси
1Эй Эгам, бошимизга тушган кўргиликни ёдингда тутгин,Қанчалар хор бўлганимизни бир кўриб қўйгин!
2Мулк қилиб олган еримиз ажнабийлар қўлига тушди,
Келгиндилар уйларимизга эга бўлишди.
3Отасиз етимдай бўлиб қолдик биз,
Бевага ўхшаб қолди оналаримиз.
4Биз ичган сувимизга пул тўлаймиз,
Ёққани ўтинни сотиб оламиз.
5Ёвларимиз таъқиб қилиб, қўймас бизни ҳолимизга,
Чарчаб кетдик, тиним йўқ бизга.
6Тўйгунча нон еймиз деб,
Миср ва Оссурия билан биз сулҳ туздик.
7Аждодларимиз гуноҳ қилиб, ўтиб кетди,
Аммо уларнинг жазосини биз тортяпмиз энди.
8Бизга ҳукмронлик қилаётир қуллар,
Улар зулмидан бизни ким қутқарар?!
9Нон излаймиз жонимизни қўйиб хавф остига,
Чунки каллакесарлар писиб ётибди далаларда.
10Очарчилик дастидан чиққан иссиғимиз,
Тандирдай қизиган бизнинг баданимиз.
11Ғанимларимиз Қуддусда ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. 1:4 нинг биринчи изоҳига қаранг.
аёлларни зўрлашди,Яҳудо шаҳарларида қизларнинг номусига тегишди.
12Қўлларидан осишди йўлбошчиларимизни,
Хор қилишди оқсоқолларимизни.
13Йигитлар тегирмон тошини тортяпти,
Ўғлонлар оғир ўтин остида гандираклаб қолди.
14Шаҳар дарвозасида ▼
▼ Шаҳар дарвозасида… — қадимги пайтларда оқсоқоллар ва обрўли одамлар шаҳар дарвозаси олдида йиғилиб, ҳакамлик вазифасини бажарардилар. У ерда турли масалаларни кўриб чиқиб, ҳал қилардилар.
оқсоқоллар ўтирмайдиган бўлди,Йигитлар шодон куйлар чалмайдиган бўлди.
15Кўнглимизни шодлик тарк этди,
Ўйин–кулгимиз азага айланди.
16Бошимиздаги тожимиз тушиб кетди,
Гуноҳ қилдик! Шўримиз қуриди!
17Дарду аламга тўлди юрагимиз,
Йиғлайвериб хиралашди кўзимиз.
18Ахир, Сион тоғи ▼
▼ Сион тоғи — Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг.
ҳувиллаб қолди,Чиябўрилар у ерда изғиб юрибди.
19Сен эса, эй Эгам, абадий ҳукмронлик қиласан,
Авлодлар оша Ўз тахтингда ўтирасан.
20Нечун бизни Сен тамом унутдинг?
Нечун узоқ вақтга ташлаб қўйдинг?
21Эй Эгам, бизни Ўзингга қаратгин,
Токи Сенга қайтайлик.
Қадимги улуғворлигимизни тиклагин.
22Наҳотки Сен биздан бутунлай воз кечдинг?!
Қаҳру ғазабингнинг ҳад–поёни бордир, ахир?!
Copyright information for
UznUzbC