‏ Nehemiah 1

1Қуйидагилар Хахалиё ўғли Нахимиёнинг хотираномасидир
Қуйидагилар…Нахимиёнинг хотираномасидир — китобнинг аксарият қисми Нахимиё томонидан, яъни биринчи шахс тилидан ҳикоя қилинган (1:1-7:73, 12:27-43, 13:1-31), китобда учинчи шахсдан баён қилинган айрим парчаларнигина учратишимиз мумкин (8:1-12:26, 12:44-47).
.

Нахимиё Қуддус учун қайғуради

Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йилида
Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йили — милоддан олдинги 445 йил. Артаксеркс исми билан ҳам танилган бўлиб, милоддан олдинги 465-424 йилларда Форс шоҳлигида ҳукмронлик қилган.
, Хислав ойида
Хислав ойи — иброний календарининг тўққизинчи ойи. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан ноябрнинг ўртасидан бошланади.
мен Шушандаги
Шушан — Элам вилоятининг пойтахти бўлиб, Бобилдан шарқда жойлашган эди. Шушан қалъаси Форс шоҳларининг қишки қароргоҳи эди.
қалъада эдим.
2Шунда укам
укам — ёки акам.
Хонин бошқа баъзи одамлар билан Яҳудо юртидан келди. Мен улардан асирликка олиб кетилмаган ва сургундан қайтиб борган яҳудийларнинг ҳолини, шунингдек, Қуддус шаҳрининг аҳволини сўрадим.
3Улар шундай жавоб бердилар: “Вилоятдаги
Вилоят — Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят назарда тутилган. 2:7 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
асирликка олиб кетилмаган ва сургундан қайтиб борган яҳудийлар оғир қайғу, шармандали аҳволда қолганлар: Қуддуснинг девори вайрон бўлиб кетган, дарвозалари ёндирилган.”

4Бу сўзларни эшитганимда, ўтириб йиғладим. Бир неча кун қайғуриб юрдим. Рўза тутдим, Самовий Худога илтижо қилиб юрдим. Унга шундай деб ёлвордим:

5“Эй Самовий Худо — Эгам! Сен буюк ва ҳайбатли Худосан. Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга аҳдингни содиқ сақлайсан. 6Мен, қулингнинг ибодатларини эшит, аҳволимга боқ. Исроил халқи учун кечаю кундуз қилган илтижоларимни эшит. Ахир, улар Сенинг қулларинг–ку. Мен халқим қилган ҳамма гуноҳларни эътироф этаман. Мен ўзим ҳам, хонадоним ҳам гуноҳ қилдик. 7Қулинг Мусо орқали берган амрларингга, фармонларингга, қонун–қоидаларингга биз риоя қилмадик, Сени қаттиқ хафа қилдик.
8Ёлвораман, қулинг Мусога берган ваъдангни
қулинг Мусога берган ваъданг — Қонунлар 30:1-4 га қаранг. Шу бобнинг 8-9–оятларидаги Нахимиёнинг илтижоси Қонунлар китобида Худо берган ваъданинг айнан кўчирмаси эмас, балки ўзгартирилган ифодасидир.
ёдингда тут. Ахир, Сен шундай дегансан: «Агар сизлар Менга содиқ бўлмасангизлар, Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб юбораман.
9Лекин Менга юз бурсангизлар, амрларимга риоя қилиб, уларни бажарсангизлар, Мен сизларни йиғиб оламан. Ернинг энг четига сургун қилинган бўлсангиз ҳам, сизларни ўша жойлардан йиғиб келаман, Мен улуғланишим учун танланган жойга сизларни қайтариб олиб келаман.»
10Биз Сенинг қулларингмиз, буюк қудратинг ва ажойиботларинг билан Ўзинг қутқарган халқингмиз. 11Ё Раббий! Бу қулингнинг илтижоларини эшит. Сени иззат–ҳурмат қилишни хуш кўрадиган ҳамма қулларингнинг илтижоларига қулоқ тут. Мен, қулингга бугун муваффақият бер, шоҳ Артахшасда менга нисбатан шафқат уйғотгин.”

Ўша пайтларда мен шоҳнинг соқийси
шоҳнинг соқийси — шоҳга ўз қўли билан шароб қуядиган, саройда юқори мартабага эга бўлган, ишончга лойиқ аъён. Шунингдек, у шоҳ учун шароб танлаши ва уни татиб кўриб, заҳарли эмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак эди.
эдим.
Copyright information for UznUzbC